Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация теҳнологиялари давлат қЎмитаси


Платон.  Ҳарбийларни бошқариш назарияси ва амалиѐтини ривожлантирган бу –  Александр Македонский


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/42
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1739671
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
talim tizimi boshqarish

Платон
Ҳарбийларни бошқариш назарияси ва амалиѐтини ривожлантирган бу – 
Александр Македонский
2 – давр Индустриал давр. Бу даврда давлат бошқаруви назарияси 
сохасида Адам Смитнинг хизмати катта бўлди. Роберт Оуэннинг таълимоти 
менежмент мактабларининг шаклланишига катта таъсир кўрсатди. 
Бошқариш назарияси ва амалиѐтида биринчи бурилиш ҳисоблаш 
техникасининг яратилиши бўлди. 
3 – давр Тартибга солиш даври. Бугунги менежмент XIX асрда содир 
бўлган саноат инқилоби натижаси бўлиб, бошланғич фабрикаларни пайдо 
бўлиши, катта гуруҳдаги кишиларни иш билан таъминлаш зарурияти
мулкдорларни барча ҳодимлар фаолиятини назорат қилиш ва бошқаришни 
мураккаблиги энг яхши ҳодимларни танлаб ўқитишлари биринчи 
менежерларни вужудга келишига сабаб бўлди, чунки улар жойларда корхона 
эгалари манфаатларини ифодалаши мумкин эди. 
4 – давр Ахборот даври. Сўнгги бошқариш назариялари асосан 
бошқаришга оид “миқдорий мактаб” вакиллари томонидан ишлаб чиқилган. 
Бу мактабнинг пайдо бўлиши бошқаришда математика ва компьютерларни 
қўллаш билан боғлиқ. 60 – йилларда математик таҳлил ва менежернинг 
субъектив қарорларининг интеграциясига эришадиган математик аппарат 
ѐрдамида фойдаланишга асосланган бошқариш конуспциясини ишлаб 
чиқариш бошланди. Хозир математик усуллар амалда бошқариш фанининг 
барча йўналишларида фойдаланилмоқда. Ф.Тейлор (1855 - 1915) 
менежментни ўрганишга киришган биринчи мутахассислардан, уни инсон 
самарадорлиги эмас, ташкил қилиш фаолияти самарадорлиги қизиқтирган 


16 
бўлиб, илмий бошқариш мактабига асос солди. Иш жойини ташкил 
қилишнинг илмий тамойилларини Ф ва Л Шилбертлар ишлаб чиқдилар. 
Меҳнат қилишда кишиларга эътибор беришни Р.Оуэн олға сурди. Э. Мейр 
“инсон муносабатлари” мактабининг асосчиси ҳисобланади. 
ХХ асрнинг 60 – 80 йилларида Ғарбда замонавий менежмент ривожлана 
бошлади. 
П.М.Керженцев (1881 - 1940) “Меҳнатни илмий ташкил этиш”, 
“Бошқаришни ташкил қилиш тамойиллари”, “Вақт учун кураш” каби 
асарлари билан бошқариш йўналишида дарсликлар ѐзилишига асос солди. 
Мамлакатимизда менежмент назарияси ва амалиѐтининг ривожланишига 
академиклар М.Шарифхўжаев, С.С.Ғуломов, профессорлар Ш.Зайнуддинов, 
Ё.Абдуллаев, Қ.Абдурахмонов, Ш.Қурбонов, Ж.Йўлдошев, Р.Ахлидинов, 
Э.Сейтхалилов, М.Қуронов, Л.Перегудов, М.Саидов ва У.Иноятовлар 
ўзларининг муносиб хиссаларини қўшмоқдалар. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling