52
Нутқ қобилияти – раҳбар ўз фикрини, хис – туйғуларини нутқ
ѐрдамида, шу билан бирга мимика ва пантамимика ѐрдамида аниқ ва равшан
қилиб ифодалаб бериш хамда уларни фаолиятини маълум йўналишда
ўзгартириб, керак бўлса ташкил этиб бериш қобилиятидир.
Раҳбар ўз фикрини ѐки топшириқни
мазмунини тушунарли тарзда
етказа олиши зарур.
Баъзи ҳодимга бир оғиз сўз кифоя, айримига узоқ тушунтиришга тўғри
келади. Раҳбарнинг нутқи жонли, образли, аниқ – равшан, интонацияли,
ифодали,
эмоцияга бой, дона – дона бўлиб, бунда стилистик ва граматик
хатолар мутлақо бўлмаслиги лозим. Шундагина раҳбарни ҳодимлар
тинглайди, эшитади ва тушунади.
Ташкилотчилик қобилияти – бу жамоани уюштра билиши, жамоада
ахиллик, бирдамлик ва
хамкорликни вужудга келтириш, жамоани
жипслаштира олиши, ўзининг шахсийлигини тўғри ташкиллаш қобилияти,
режалаштириш қарорлар қабул қилиш ва назорат.
Do'stlaringiz bilan baham: