Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация теҳнологиялари давлат қЎмитаси
Таълим сифатини ўлчаш хамда бахолаш шакли ва методлари
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
talim tizimi boshqarish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Экстенсив миқдор
- Интенсив миқдор
- САМАРАДОРЛИК
Таълим сифатини ўлчаш хамда бахолаш шакли ва методлари. Режа: 1. Таълим сифатини бахолаш тамойиллари. 2. Таълим сифатини бахолаш шакллари. 3. Таълим сифатини бахолаш методлари. 104 Педагогик фаолият ташкилотчиларига ҳар доим таълим жараѐни унинг натижаларининг ҳусусиятлари ва таркибий қисмларини ўрганиш хамда таҳлил қилиш тўғри келади. Бироқ амалиѐт, объектнинг айрим ҳусусиятларинигина ҳисобга олиш ва ўлчаш мавжудлигини кўрсатади. Шу боис, ТМ ни бошқарув ҳодимлари учун муайян бошқарув қарорларини қабул қилишда зарур бўлган миқдорий бахоларни қўлга киритиш бошқарув амалиѐтида энг мураккаб муаммолардан бири ҳисобланади. Унинг хал қилиниши бошқарув ҳодимлари ва мухандис – педагог ҳодимларда объект сифатини бахолашнинг миқдорий методларини ўрганадиган фан – квалиметрия асосларини билиши зарур. Ҳар қандай объект сифатини бахолаш маълум принципларга риоя қилиш асосида амалга оширилади. Қуйидаги тамойиллар таълим сифатини бахолаш учун энг мухимлари ҳисобланади. 1. Объект сифатини аниқ ифодаланган мақсад асосида тадқиқ қилиш. 2. Ўрганилаѐтган объект кўрсаткичларининг андозасини, таянч қийматини аниқ танлаш. 3. Ҳар бир конкрет холатда объект ҳусусиятларининг салмоғи, ахамиятини аниқлаш. Бугунги кунда маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш квалиметрияси – фаннинг етарлича олға кетган сохасидир. Энг аввало квалиметриянинг таълимга тадбиқ қилса бўладиган тушунчалари кўриб чиқамиз. Илмий манбаларда умумий квалиметрия тушунчалари тизимига: - ҳусусият; - сифат ва миқдор; - самарадорлик; - мақсад; - натижа; - ўлчов; - бахолаш; - кўрсаткичлар киради. 105 Ушбу тушунчаларни таълим квалиметриясига хам тўлиқ тадбиқ қилса бўлади. Бу ерда юқоридагилардан ташқари, педагогик усул ва метод, ўзини – ўзи аттестациялаш, аттестация, педагогик назорат ва бошқа тушунчалар хам қўлланилади. 1. Ҳусусият – ҳар қандай объектни фарқ қилувчи, объектив ўзига хослиги. У маълум холатларда намоѐн бўлади. Бундай холда объект холати хақида мулохаза юритамиз. Таълим сифатини бошқаришда объектнинг барча ҳусусиятлари орасида энг мухимларини ажратиб оламиз. Объект ҳусусиятлари икки тоифага бўлинади: 1. Атрибутив 2. Функционал Атрибутив ҳусусиятларга педагоглар ва таълим олувчиларнинг инсоний сифатлари гуруҳи, унинг ирси, ѐш – жинсий, индивидуал – типик ҳусусиятлаи киради. Функционал ҳусусиятлар. Инсонда конкрет фаолият бажарилаѐтганда бу ҳусусият номоѐн бўлади. Бу ҳусусиятлар педагоглар ва таълим олувчиларни шахс хамда фаолият субъекти сифатида тавсифлайди. 2. Сифат – мураккаб ҳусусият, объект ҳусусиятлари кўрсаткичи. Ҳар бир объектда ўзининг маълум эхтиѐжларини қондирувчи ҳусусиятлари мажмуи бўлади. Чунончи, ТМ бошқарув ҳодимлари, ҳодимлар, таълим олувчилар, уларнинг бошқарув, педагогик, ўқув – касбий фаолиятини бажаришлари учун зарур ва етарли бўлган ҳусусиятларга эга бўлишлари лозим. Тузилмавий нарса бўлган сифат турли даражадаги ҳусусиятлар мажмуидан иборат. Бунда энг юқоридаражада – сифат, энг қуйи даражада – оддий ҳусусиятлар туради. Объектнинг сифат холатини доимий бўлмасдан, янги ҳусусиятлар пайдо бўлиши билан аста – секин ўзгариб боради. 3. Миқдор – бу “предметлар, ҳодимларнинг ўлчанадиган ҳусусиятларининг ифодаланганлик даражаси, уларнинг ўлчов тавсифи” (В. Невский, П. Худоминский). 106 Объект сифатининг миқдорий тавсифи униниг ҳусусиятларини ўлчаш йўли билан юзага келтирилади. Миқдор хам ўз навбатида иккига ажратилади. 1. Экстенсив миқдор. 2. Интенсив миқдор. 1. Экстенсив миқдор – бу объектлар ва уларнинг қисмлари, ҳусусиятлари, алоқаларнинг формал ўзаро муносабатларини ифодаловчи ташқи миқдор. ТМ учун улар маълум фанни ўзлаштирувчилар сони, қолдирилган дарслар сони, педагоглар ўтказган тадбирлар сони бўлиши мумкин. 2. Интенсив миқдор сифатининг ички миқдори бўлиб, объект ҳусусиятларининг ривожланганлиги, жадаллигини ифодалайди. Ўқитувчилар томонидан билимларни эгаллаш даражаси, педагоглардан шакилланган касбий вазифаларни хал қилиш усуллари, методлари таркиби. 3. ЎЛЧОВ. Ўрганилаѐтган объектни миқдорий тавсифлашда вазият ва мақсадларга боғлиқ холда турлича ўлчов қўлланилади. Фалсафий маънода ўлчов “ушбу миқдор ўзгарадиган, ўзини мухим ҳусусиятларини сақлаган холда миқдорий ўзгаришлар ва мухим бўлмаган айрим ҳусусиятлар туфайли турланадиган зона” (В. Невский, П. Худоминский). Сифат ўлчовини сифатга маълум сонни нисбатан берувчи ўлчовнинг инъикоси, деб қараш қабул қилинган. Сифат ўлчови синоними объектнинг сифат кўрсаткичи ҳисобланади. Таълим сифатини бошқаришдаги мураккаблик шундаки, ТМ даги ҳар қандай ўлчов ва бахолаш объекти турлича ҳусусиятларни намоѐн этади. Бир ҳусусиятни ўлчар эканмиз, бошқаларига эътибор бермаймиз. Бундай хол бошқарув ҳодимларидан аниқ ўлчовни топиш хамда ўлчашнинг мос метод ва воситаларидан файдаланиш махорати талаб қилинади. 4. САМАРАДОРЛИК – сифатнинг умумлашган ўлчови. Самара – ҳар қандай фаолиятда қўйилган мақсадга тўла ѐки қисман эришиш тушунилади. 107 Таълим сиқатининг оқилона даражасига эришиш ТМ бошқарувидаги асосий мақсадлардан бири ҳисобланади. Шу сабабли, сифатни бошқариш баъзан самарадорликни бошқариш деб айтилади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling