Ўзбекистон республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


Download 120 Kb.
bet1/5
Sana16.06.2023
Hajmi120 Kb.
#1490898
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Маъруза 8


8-маъруза. Ўлчашлар ноаниқлигини баҳолаш. Ўлчашлар ноаниқлиги бўйича атамалар, ноаниқликни баҳолаш усуллари


Режа.
1.Ўлчаш ноаниқлиги бўйича атамалар ва таърифлар
2.Ўлчаш ноаниқлигини баҳолаш
3.Ўлчанаётган катталикнинг тасвирланиши. Ноаниқлик
манбаларининг намоён бўлиши
4. Ноаниқликни тақдим этиш
Таянч сўз ва иборалар: стандарт ноаниқлик, якуний ноаниқлик, қамров коэффициенти, ўлчашлар ноаниқлиги, стандарт ноаниқлик, якуний ноаниқлик, қамров коэффициенти.
1. Ўлчаш ноаниқлиги бўйича атамалар ва таърифлар
Атамалар ва таърифлар. O’z Dst 8.010.1, O’z DSt 8.010.2, O'z DSt 8.010.3, O’zDSt 8.010.4 га мувофиқ ўлчашлар ноаниқлиги бўйича қуйидаги атамалар ва тушунчалар қўлланилади:
ўлчашлар ноаниқлиги: ўлчаш натижалари билан боғлиқ бўлган ва ўлчанаётган катталикка етарли асос билан қўшиб ёзилиши мумкин бўлган қийматлар тарқоқлигини (сочилишини) тавсифловчи параметр.
Изоҳлар

  1. Параметр, масалан, стандарт оғиш (ёки унга каррали сон)
    ёки ишонч интервали (оралиғи) кенглиги бўлиши мумкин.

  2. Ўлчаш ноаниқлиги одатда кўплаб ташкил этувчиларни
    Ўз ичига олади. Бу ташкил этувчиларнинг баъзилари қатор
    ўлчашлар натижаларининг статистик тақсимланишидан баҳоланиши мумкин ва экспериментал стандарт оғишлар билан тавсифланиши мумкин. Стандарт оғишлар билан тавсифланиши мумкин бўлган бошқа ташкил этувчилар ҳам тажрибага ёки бошқа ахборотларга асосланган эҳтимолликларнинг тахмин қилинган тақсимланишидан баҳоланади.

3. Шубҳасиз, ўлчаш натижаси ўлчанаётган катталик қийматининг энг яхши баҳоси бўлиб ҳисобланади ва тузатишлар ва таққослаш эталонлари билан боғлиқ бўлган, тартибли (систематик) таъсирлардан юзага келадиган ташкил этувчиларни ўз ичига олган ҳолда ноаниқликнинг ташкил этувчилари дисперсияга ҳисса қўшади.
Стандарт ноаниклик: стандарт оғиш сифатида ифода этилган ўлчаш натижасининг ноаниқлиги.

Download 120 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling