Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Раҳбар ва мутахассисларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларини синовдан ўтказиш
Download 0.8 Mb.
|
Тавсиялар кирилча
9. Раҳбар ва мутахассисларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларини синовдан ўтказиш
Корхоналарда Рахбар ва мутахассисларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларини синовдан ўтказиш “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни текшириш тўғрисида”ги Намунавий низом талаби асосида амалга оширилади. Корхонада раҳбар ва мутахассис ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билим савияларини ошириб бориш мақсадида, бошқарув органларида ва корхоналарда давлат назорат органлари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари меҳнат инспекцияси инспекторларини жалб қилган ҳолда семинар машғулотлар, маърузалар ташкил қилинади. Раҳбар ва мутахассис ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текширувдан ўтказиш бошқарув органлари, ҳудудий Бандлик органлари ва корхоналарнинг доимий фаолият кўрсатувчи комиссияси (кейинги ўринларда-ДФКК) томонидан (раҳбар ва мутахассис ходимларнинг лавозим рўйхатларига мувофиқ) амалга оширилади. ДФКК таркиби юқорида қайд этилган органлар ва корхона раҳбарлари томонидан тасдиқланади. ДФКК раҳбар ва мутахассис ходимларни қуйидаги масалалар бўйича билимларини текширувдан ўтказади: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари; меҳнат хавфсизлиги меъёрлари тизими; бахтсиз ҳодисалар, ҳалокатларни олдини олиш ва бартараф этиш тизими; электр токидан жароҳатланишларнинг олдини олиш бўйича қўйиладиган асосий талаблар; ёнғин хавфсизлиги, ёнғин ва портлаш ҳалокатларини олдини олиш усуллари ва воситалари; ишлаб чиқариш санитарияси ва шахсий гигиена бўйича қўйиладиган асосий талаблар; корхоналарда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигининг аҳволи устидан давлат, тармоқ ва жамоа назоратини ўрнатиш талаблари; ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва хисобга олиш тўғрисидаги низом талаблари; ишлаб чиқаришда хавфсиз меҳнат жараёнларини таъминлашга қаратилган лавозим йўриқномалари, паспортлар, схема ва технологик тадбирлар; шахсий ҳимоя воситаларини белгилаш ва фойдаланиш, уларни бериш тартиби ва меъёрлари, улардан фойдаланиш муддатлари; меҳнат шартномалари, иш ва дам олиш режими, 18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнати муҳофазаси, имтиёз ва компенсациялар; жабрланувчиларга биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари. Имтиҳон билетлари билими текширилаётган раҳбар ва мутахассис ходимнинг эгаллаб турган лавозимларига нисбатан қўйиладиган малакавий талабларга асосан ишлаб чиқилади ва ДФКК раиси томонидан тасдиқланади. Раҳбар ва мутахассис ходимлар лавозимга тайинланганидан сўнг бир ой муддат ичида улар бирламчи текширувдан ўтишлари мажбурийдир. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни даврий текширувдан ўтказиш уч йилда бир марта амалга оширилади. Лавозимлар рўйхатига киритилган раҳбар ва мутахассислар қуйидаги ҳолларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича навбатдан ташқари билимларни текширувидан ўтишлари мажбурийдир: меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича янги норматив ҳужжатлар қабул қилинганида ёки қайта кўриб чиқилганида; янги ускуналарни ишга тушириш ёки янги технологик жараёнларни татбиқ этишда; ходимни бошқа иш ўрнига ўтказиш ёки уни бошқа лавозимга тайинлаш вақтида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча билимлар талаб этиладиган ҳолларда; ходимлар билан гуруҳий, оқибати ўлим ёки оғир тан жароҳати олиш билан содир бўлган бахтсиз ҳодисалар вақтида ҳамда авария ҳолати, ёнғин, портлаш ёки захарланишда; давлат назорат ва текширув органлари талабларига асосан; меҳнат фаолиятида бир йилдан кўпроқ танаффус бўлганда. Навбатдан ташқари билимларни текширувдан ўтказиш, ушбу текширувга фармойиш берувчи юқори турувчи орган аниқлайдиган алоҳида ҳужжатлар рўйхати талаблари доирасида ўтказилиши мумкин. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлари қониқарсиз баҳоланган раҳбар ёки ходим, бир ой муддат ичида қайта имтиҳон топшириш шарти билан ўз лавозимида қолдирилиши мумкин. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қайта имтиҳон топширмаган ходимларнинг ҳужжатлари малака шаҳодат комиссиясига берилади ва лавозимида қолиш-қолмаслиги масаласи кўриб чиқилади. Малака шаҳодат комиссияси қарори билан боғлиқ келишмовчиликлар Давлат меҳнат инспекциялари ва суд органлари томонидан кўриб чиқилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни текшириш ишларини ўтказиш ва ташкиллаштириш устидан назорат бошқарув органининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва корхона раҳбарига юклатилади. Шунингдек, Ўзбекитон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий Давлат меҳнат инспекциялари, Ўзбекистон касаба уюшмаларининг меҳнат инспекциялари ҳамда назорати остидаги корхоналар бўйича Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Ўздавэнергонадзор ҳамда уларнинг ҳудудий органлари назорат қилиш ҳуқуқига эга. Раҳбарлар ва мутахассислар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлари текширилишидан бош тортсалар, ишдан четлаштирилади ва уларга нисбатан тегишли чоралар қўлланилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 246-сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисида”ни низом талабига асосан уч йилда бир марта: ташкилотларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари ва мутахассислари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган малака оширишдан; иш берувчилар томонидан ўрнатилган тартибда белгиланган меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлашга жавобгар раҳбарлар ва мутахассислар меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида давомийлиги 36 академик соатдан кам бўлмаган малака ошириш курсларидан; ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вазифалар юкланган масъул ходимлар иш берувчининг хоҳишига кўра 18 соатлик малака оширишдан ўтишлари лозим. Иш берувчининг буйруғи билан меҳнатни муҳофаза қилиш вазифаси юкланган, техник йўналишдаги олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига эга бўлмаган раҳбарлар (ёки уларнинг ўринбосарлари), шунингдек ташкилот ходимлари 288 академик соатдан кам бўлмаган ҳажмдаги ўқув курсларида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёргарликдан ўтадилар. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling