57
VII. КАСБ-ҲУНАРГА ТАЪЛУҚЛИ АТАМАЛАР
Касб
Инсоннинг касбий тайёргарлик
натижасида эгалланган ва
таълим тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар ёки махсус
тайёргарликдан ўтганлиги билан тасдиқланган,
муайян
билим, маҳорат ва амалий кўникмаларни талаб этувчи
асосий меҳнат
фаолияти, машғулотлар тури;
Касбий малака ва билимларни ривожлан-
тириш миллий тизими
Меҳнат бозорининг малакали ходимларга бўлган ҳақиқий
эҳтиёжлари ҳамда малакали
ишчи кучига оид таклифлар
таълим ва касбга ўқитиш тизими томонидан мақбул тарзда
келишиб
олинишини
таъминловчи
ҳуқуқий
ва
институционал жиҳатдан тартибга солиш механизмлари
йиғиндиси;
Касбий стандарт
Малака ва
билимнинг даражасига, меҳнатнинг мазмунига,
сифатига
ва
шарт-шароитларига
доир
талабларни
белгилайдиган, асосий меҳнат
вазифалари тавсифини ва
уларни бажариш шартларини ўз ичига олган стандарт;
Касб касаллиги
Ходимнинг унга зарарли ишлаб чиқариш омили ёки хавфли
ишлаб чиқариш омили таъсири натижасида юзага келган ва
унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёхуд турғун
йўқотишига сабаб бўлган ўткир ёки сурункали касаллиги;
58
Касаба уюшмаларининг асосий вазифалари
Иш ўринларида ўз хуқуқларини ҳимоя қилиш Меҳнат
хавфсизлиги ва шароитларининг яхшиланиши жамиятдаги
муаммоларга ўз нуқтаи-назарларини ифода этиш;
Касб стандарти
Асосий меҳнат функциялари ва уларни бажариш
шароитларини
ифодаловчи, кўникма даражасига меҳнат
мазмуни, сифати ва шароитларига талабларни белгиловчи
стандарт;
Касбга ўқитиш
Муайян меҳнат функцияларини бажариш учун ўқувчига
зарур бўлган билим, маҳорат ва кўникмаларни
эгаллашга
қаратилган таълим тури;
Do'stlaringiz bilan baham: