Меҳнат бозорининг реал эҳтиёжларидан
келиб чиқиб касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш
ва уларнинг малакасини ошириш механизми:
АБКМ томонидан меҳнат бозорида талаб юқори бўлган
касблар аниқланади. Касбга ўқитишга эҳтиёж
параметрлари белгиланади. Ишсиз, эҳтиёжманд
(“Темир дафтар”да рўйхатда турган) фуқароларнинг
касб ўрганишга эҳтиёжи ва мойиллиги аниқланади.
АБКМ ҳудуддаги касбга ўқитилиши мўлжалланган
давлат ёки нодавлат касб-ҳунар муассасаси билан
шартнома тузади (танлов асосида).
АБКМ касбга ўқитиш учун ишсизларга йўлланма
беради, ўқув муассасалари ўқишга қабул қилинганлиги
тўғрисида буйруқ чиқаради ва касбга ўқитади.
Ўқув гуруҳларидаги тингловчилар сони 10 нафардан 30
нафаргача бўлиши мумкин. (Пандемия даврида ўқув
гуруҳидаги талабалар сони 10 кишидан ошмаслиги
керак).
Якка (индивидуал) тартибда ҳам амалга оширилиши
мумкин. Якка тартибда ўқитиш турларига миллий
ҳунармандчилик касбларига «Уста-шогирд» усулида
ўргатиш киради;
Касбга тайёрлаш муддати, одатда, 6 (олти) ойдан
ошмаслиги керак. Касбга тайёрлаш жараёни малака
имтиҳони топшириш билан якунланади.
Касбга ўқитилган шахсларга таълим муассасаси ва
корхоналарнинг ўқув бўлинмалари томонидан тегишли
ҳужжат (гувоҳнома, сертификат ёки диплом) берилади.
АБКМ орқали касбга ўқитилган шахсларга Бандликка
кўмаклашиш давлат жамғармасидан БҲМнинг бир
баравари миқдорида (509,0-679,3 минг сўм) стипендия
тўланади.
Сектор раҳбари, МФЙ ва АБКМ ҳамкорликда касбга
ўқитилган ишсиз фуқарони бандлигини таъминлашга
кўмаклашади;
62
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган
ходимларнинг малакасини ошириш учун
Do'stlaringiz bilan baham: |