Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат органлари ходимлари


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/67
Sana21.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1105714
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   67
Bog'liq
1627625585-VFYBZvCN3zbwuZxHo74n

Ишчи кучи таклифи
Ишга жойлашишга муҳтожлар (шу жумладан чет элда ишлаб 
қайтган мигрантлар, жазодан озод этилган шаҳслар), ўқув 
муассасаларини битирганлар, корхона ва ташкилотлардан 
бўшатилганлар, муддатли ҳарбий ҳизматни тугатганлар; 
Ишчи кучига талаб 
Корхона ва ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринлари, 
заҳирага олинган иш ўринлари ва янгидан ташкил этилган иш 
ўринлари. 
Иш билан тўла бандлик 
Бу жамиятнинг шундай ҳолатидирки, унда ишлашни 
ҳоҳловчиларнинг ҳаммаси ҳақ тўланадиган ишга эга 
бўлади, цикллик ишсизлик бўлмайди, аммо унинг фрикцион 
ва 
тузилмавий 
(структурали) 
ишсизлик 
билан 
белгиланадиган табиий даражаси сақланади; 
Инсон ресурслари 
Ўзида инсон капиталига талаб ва унинг таклифи ҳамда 
бошқа иқтисодий кўрсаткичларга эгалиги сабабли 
иқтисодий муносабатларнинг субъекти ҳисобланади. Сифат 
жиҳатидан муайян билим, малака ва кўникмаларга эга 
бўлган мамлакат аҳолисининг бир қисми. Уларнинг бундай 
сифатлари қаторига инсон ресурсларининг ижтимоий 
фойдали меҳнатга қодирлиги ҳам киради; 
Инсон омили 
Ишлаб чиқарувчилар, истеъмолчилар, бошқарувчилар 
иқтисодий муомиласининг психологияси бўлиб, иқтисодий 


70 
жараён ва муносабатларга жиддий таъсир кўрсатадиган 
омил ҳисобланади; 
Инсон капитали 
Инсонда мужассамлашган даромад келтириш қобилияти 
мезонидир. Инсон капитали туғма қобилият ва истеъдод
шунингдек, олинган таълим ва малакадан иборат. Инсон 
капитали назариясига мувофиқ, одамлар ўзларига 
инвестиция киритиб, имкониятларини кенгайтиришлари
давлат эса инсон капиталини бойитиш учун маблағ сарфлаб, 
миллий даромадни кўпайтириши мумкин; 
Интервер 
Ўрганиш жараёнида танлашга тушган уй хўжаликларининг 
аъзоларидан сўров (интервю) ўтказадиган ҳудудий меҳнат 
органлари ходими; 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling