Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат органлари ходимлари


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/67
Sana21.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1105714
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   67
Bog'liq
1627625585-VFYBZvCN3zbwuZxHo74n

Меҳнат бозори конъюнктураси 
Меҳнат бозорида ишчи кучига талаб ва унинг таклифи 
нисбати тушунилади. Шу маънода меҳнат бозори 
конъюнктурасининг иш кучи таклифи ортиқчалиги, иш 
кучи таклифи камлиги ҳамда иш кучига талаб ва унинг 
таклифи мутаносиблиги турлари фарқланади. Меҳнат 
бозори конъюнктураси 3 турда бўлиши мумкин: 
1) Ходимлар тақчиллиги- бу ҳолда меҳнат бозорида иш 
кучи таклифи унга бўлган талабга нисбатан етарлича 
бўлмайди; 
2) Ишсизлик- бу ҳолда меҳнат бозорида иш кучи таклифи 
унга бўлган талабга нисбатан ортиқча бўлади; 
3) Мувозанат- бу ҳолда меҳнат бозорида иш кучи таклифи 
билан талаб ўртасида мувозанат бўлади. 
Меҳнат ресурслари 
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги, меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳамда 
банд бўлган, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта 
шахслар; 
Меҳнат ресурслари баланси 
Меҳнат ресурсларининг сонини ва таркибини, шунингдек 
уларнинг банд бўлган, банд бўлмаган ва иқтисодий 


67 
жиҳатдан фаол бўлмаган аҳолига тақсимланишини акс 
эттирувчи кўрсаткичлар тизими; 
Меҳнат ресурслари мобиллиги 
Меҳнат ресурсларининг бир минтақа ёки ҳудуддан 
бошқасига ўтиши, бир меҳнат фаолият турини бошқасига 
алмаштиришга тайёрлиги даражаси тушунилади; 
Меҳнат иқтисодиёти 
Иқтисодий назариянинг мустақил бир бўлими бўлиб, 
мазмуни иш берувчи ва ишловчи ўртасидаги иқтисодий 
муносабатларни иқтисодий таҳлил қилишдир; 
Меҳнат шароитлари 
Меҳнатни амалга ошириш чоғидаги ижтимоий ва ишлаб 
чиқариш омиллари йиғиндиси; 
Меҳнат унумдорлиги 
Муайян вақт давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги 
ёки миқдори; 
Меҳнат потенциали 
Жамиятда меҳнат имконияти, қуввати, иш билан боғлиқлик 
кучларнинг мавжудлиги деган маънони билдиради. Меҳнат 
потенциалининг таърифи унинг шаклланиши, уни сифати
миқдорий баҳолаш ва самарали фойдаланишни ифодаловчи 
омиллар бирикмасидан иборат; 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling