75
муносабатлари вазирлиги ҳамда меҳнат
органлари
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат
жамғармаси маблағларидан мақсадли ва
самарали
фойдаланилиши учун жавобгар бўлади.
Янги иш ўринлари ташкил этилишини рағбат-
лантириш ҳудудий жамғармалари
Янги иш ўринлари ташкил этилишини рағбатлантириш
ҳудудий жамғармалари Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимликлари ҳузурида
давлат муассасалари шаклида
ташкил этилади.
Жамоат ишлари жамғармаси
Йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, йўл ва
уй-жой-коммунал инфратузилма объектларини қуриш,
таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш, шаҳарлар ва
туманларни ободонлаштириш, мавсумий қишлоқ хўжалиги
ишларини ўтказиш доирасидаги ҳамда бошқа
ижтимоий
жиҳатдан фойдали йўналишлардаги ҳақ тўланадиган
жамоат ишларида банд бўлмаган ва ишсиз шахсларнинг
иштирок этишини молиялаштириш учун Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги
Жамоат ишлари
жамғармаси ташкил этилади.
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оши-
рувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда
уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя
қилиш жамғармаси
Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлиги
ҳузуридаги
Хорижда
меҳнат
фаолиятини
амалга
оширувчи
фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси юридик шахс
мақомига эга бўлади.