90
учрашувларида мурожаатларни қабул қилишга доир
ҳаракати;
видеоконференцалоқа – узоқда
жойлашган бир
нечта абонентларнинг реал вақт режимида аудио- ва
видеоахборот алмашиш
имконияти билан ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда
интерактив ҳамкорлик қилиши;
давлат иштирокидаги ташкилот –
устав фондида
давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти ёхуд
тўлиқ ёки қисман давлат органи томонидан ташкил этилган
ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти;
Масофада туриб ишлаш
Иш берувчига
нисбатан масофада туриб, ахборот-
коммуникация технологиялари ёрдамида
бажариладиган
меҳнат фаолиятидир. Иш билан бандлик бундай шаклининг
асосий хусусияти иш билан ходим ўртасида виртуал тарзда
масофада туриб иқтисодий муносабатлар ўрнатилишидир.
Иш билан бандликнинг бундай шакли иш берувчи томондан
ходимнинг меҳнат фаолияти учун шароит яратишга ортиқча
сарф-харажат талаб қилинмаслиги, меҳнат муҳофазаси ва
иш вақти давомийлиги учун маъсулият юкланмаслиги
билан манфаатлидир;
Вояга етмаган шахс савдоси
«Одам савдоси» деган тушунчада кўрсатилган
таъсир
ўтказиш воситаларидан фойдаланилган фойдаланил-
маганлигидан қатъи назар, ҳар қандай ҳаракат ёки
битим
бўлиб, улар воситасида вояга етмаган шахс ота-онаси,
бошқа қонуний вакили ёки ўзга шахс томонидан қонунга
хилоф равишда ундан фойдаланиш мақсадида ёхуд моддий
ёки бошқа наф олиш мақсадида бошқа шахсга ҳақ эвазига
берилади;