26
Йиллик қўшимча таътил:
меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда
банд бўлган ходимларга;
оғир ва ноқулай табиий-иқлим
шароитларида иш
бажараётган ходимларга;
меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив
ҳужжатларда меҳнат
шартномасининг шартларида
назарда тутилган бошқа ҳолларда берилади;
Қонун ости ҳужжатлари
Ўзбекистон
Республикасининг
Конституцияси
ва
қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
палаталарининг қарорлари;
Меҳнат муносабатлари
Меҳнат муносабатлари - меҳнат шартномаси ходим ва иш
берувчи ўртасида вужудга келадиган меҳнат шартномасини
тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ
муносабатлар амалдаги меҳнат қонунчилиги ва меҳнат
ҳуқуқи нормаларини акс эттирган;
Меҳнат дафтарчаси
Меҳнат
дафтарчаси
ходимнинг
меҳнат
стажини
тасдиқловчи асосий ҳужжатдир. Иш берувчи корхонада беш
кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат
дафтарчасини
тутиши шарт, ўриндошлик асосида
ишловчилар
бундан мустасно;
Меҳнат интизоми
Давлат томонидан ўрнатилган меҳнат жараёнида барчанинг
амал қилиши лозим бўлган умумий тартиб. Амалдаги
қонунчиликка биноан, ходим ўз меҳнат вазифаларини ҳалол
ва
виждонан бажариши, меҳнат интизомига риоя қилиши,
27
иш берувчининг қонуний фармойишларини ўз вақтида
бажариши меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик санитария
талабларига риоя қилиши лозим;
Меҳнатга ҳақ тўлаш
Кишининг меҳнат фаолияти турли-туман бўлганлиги учун,
унинг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳам турлича шаклларда намоён
бўлади. Иш ҳақининг икки шакли қабул қилинган. Ишбай
ҳақ тўлаш, Вақтбай ҳақ тўлаш;
Меҳнат таътили
Ҳар бир ходимга узлуксиз дам олиш ва меҳнат қобилятини
тиклаш учун иш жойи лавозими ва ўртача иш ҳаққи
сақланган ҳолда ҳар йили берилади. Меҳнат таътиллари 2
хил бўлади асосий ва қўшимча таътиллар.
Асосий таътил
Меҳнат кодексининг 134 моддасига биноан унинг муддати
бир иш йилида 15 кундан кам бўлмаслиги керак;
Do'stlaringiz bilan baham: