Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат органлари ходимлари


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/67
Sana21.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1105714
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   67
Bog'liq
1627625585-VFYBZvCN3zbwuZxHo74n

Электрон платформа
Ёшларга тегишли бўлган маълумотларни жамлаш, қайта 
ишлаш тизимини яратиш ва тегишли вазирликлар ва 
идоралар билан рақамли маълумотлар алмашувини ташкил 
этиш ҳамда ёшлар билан тизимли ишлаш юзасидан чора-
тадбирлар самарадорлигини мониторинг қилиш имконини 
берувчи ягона электрон платформа; 
“Ёшлар дафтари” жамғармаси 
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-
қувватлаш мақсадида белгиланган тартибда ташкил 
этиладиган жамғарма; 
Васийлик кенгаши
Тегишли туман (шаҳар) Халқ депутатлари кенгаши 
томонидан манфаатдор муассасалар раҳбарлари ва 
жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда тасдиқ-
ланадиган “Ёшлар дафтари” жамғармасининг коллегиал 
тузилмаси. 
Ёшлар дафтари 

ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар – муомалага ва 
меҳнатга лаёқатсиз, ногиронлиги ёки саломатлигида 
нуқсони бўлган (нафақа олмайдиган), боқувчисини 
йўқотган, етим, шунингдек, муқаддам судланган, 
профилактик ҳисобда ёки маъмурий назорат остида 
турувчи ижтимоий ёрдамга муҳтож шахслар; 

иқтисодий қўллаб-қувватлашга муҳтож ёшлар – 
шахсий ташаббусларига эга, маълум бир даражадаги 
касбий кўникмалари ва билимга эга бўлган, лекин 
молиявий 
имкониятлари 
чекланган 
шахслар 


32 
(эгалигида мол-мулк бўлган шахслар бундан 
мустасно); 

психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож ёшлар – 
жамиятда ўз ўрнини топишга қийналаётган, турли 
хил муаммо ёки тушкунлик кайфиятида бўлган 
(суицид содир этишга ҳаракат қилган ва ҳ.к), 
ижтимоий реабилитацияга муҳтож шахслар; 

ишсиз ёшлар – ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи 
(меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга 
бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга 
киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, 
қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини 
оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак 
олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат 
қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган 
шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга 
лаёқатли ёшлар (бундан таълим муассасаларида 
таълим олаётганлар мустасно). 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling