28
Меҳнат тартиби
Иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг
бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган
ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади;
Меҳнатни рағбатлантириш
Меҳнат фаолиятида белгилаб қўйилган иш
натижалари ва
сифатидан юқорироқ кўрсаткичларга эришганлик учун
ходимнинг муҳим ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга
йўналтирилган механизмларни яратишдир;
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
Белгиланган шаклда қабул қилинган, умуммажбурий давлат
кўрсатмалари сифатида қонун ҳужжатлари
нормаларини
белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган
расмий ҳужжат. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва
идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари, маҳаллий
давлат ҳокимияти органларининг қарорлари;
Ишга қабул қилишда дастлабки синов
муддати
Ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини
текшириб кўриш;
Ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни
давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир
қарорга келиши;
Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар,
корхона учун белгиланган
минимал иш жойлари
ҳисобидан ишга юборилган шахслар, ўрта махсус, касб-
ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув
юртларининг
тегишли
таълим
муассасасини
тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи
бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул
29
қилинганда, шунингдек
ходимлар билан олти ойгача
муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул
қилинганда дастлабки синов белгиланмайди;
Дастлабки синов муддати уч
ойдан ошиб кетиши
мумкин эмас;
Тариф сеткаси
Меҳнатнинг мураккаблигига қараб иш ҳақи миқдорини
дифференциялаш воситасидир.
Унда ходимлар турли
тоифалари учун тариф коэффициентларига мувофиқ иш
ҳақлари нисбати акс этади. Ходимлар барча тоифалари учун
ягона тариф сеткалари мавжуд. Ўзбекистон Республикасида
ҳозирги вақтга қадар 1 дан 22 гача разряди бўлган ягона
тариф сеткаси қабул қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: