Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат органлари ходимлари


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/67
Sana21.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1105714
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   67
Bog'liq
1627625585-VFYBZvCN3zbwuZxHo74n

Жинс бўйича билвосита камситиш 
Бир жинсдаги шахсларни бошқа жинсдаги шахсларга 
нисбатан 
ноқулайроқ 
ҳолатга 
тушириб 
қўядиган 
вазиятларни, ҳолатларни ёки мезонларни яратиш, шу 
жумладан 
гендер 
тенгсизликни 
оммавий 
ахборот 
воситалари, таълим, маданият орқали тарғиб этиш, муайян 
жинсдаги шахслар учун салбий оқибатларга олиб келиши 
мумкин бўлган шарт-шароитлар ёхуд талаблар белгилаш. 
 


23 
Жамоа шартномаси 
Корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги 
меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид 
муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжат; 
Жамоа келишуви 
Муайян касб, тармоқ, ҳудуд ходимлари учун меҳнат 
шартлари, иш билан таъминлаш ва ижтимоий кафолатлар 
белгилаш борасидаги мажбуриятларни ўз ичига олувчи 
норматив ҳужжат; 
Жисмоний шахс 
Ҳуқуқий муносабатларнинг иштирокчиси бўлган алоҳида 
фуқаро (чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган 
шахслар)ни ифодаловчи тушунча; 
Юридик шахс 
Фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг субъектлари 
ҳисобланувчи корхона, муассаса, ташкилотлар. Ўзбекистон 
Республикаси Фуқаролик қонунчилигига кўра, юридик 
шахс ўз мулкида, хўжалик юритишда ёки оператив 
бошқарувида алоҳида мол-мулкга эга бўлган ҳамда 
мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб 
берадиган, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий 
ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира 
оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган 
ташкилотдир. Юридик шахслар мустақил баланс ёки 
сметага эга бўлишлари керак. 
 
 


24 
Иш вақти 
Ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси 
шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши 
лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади; 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling