Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат органлари ходимлари


Расмий равишда рўйхатга олинган ишсизлар


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/67
Sana21.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1105714
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   67
Bog'liq
1627625585-VFYBZvCN3zbwuZxHo74n

Расмий равишда рўйхатга олинган ишсизлар
16 ёшдан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олиш 
ёшигача бўлган, меҳнат органларида иш қидирувчи, 
ишлашга, касб бўйича тайёргарликдан ва қайта 
тайёргарликдан ўтишга, малака оширишга тайёр шахс 
сифатида рўйхатга олинган шахслар. 
Қуйидагилар ишсиз деб эътироф этилмайди: 

таклиф этилган мақбул келадиган ишни иш 
қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан 
эътиборан ўн кун ичида узрли сабабсиз икки марта рад этган 
шахслар; 

маҳаллий меҳнат органига (ёки ижтимоий-иқтисодий 
жиҳатдан комплекс ривожлантириш бўйича секторга
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига бириктирилган 
маҳаллий меҳнат органи ходими ҳузурига) мақбул келадиган 
иш юзасидан таклиф олиш учун иш қидираётган шахс 
сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида 
узрли сабабсиз келмаган шахслар; 

таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралган 
ҳолда таҳсил олаётган шахслар, бундан таълимнинг сиртқи 
шаклида таҳсил олаётганлар мустасно; 

ёшидан ва оладиган пенсияси туридан қатъи назар, 
ногиронлиги бўлган шахслар ва пенсионерлар, шунингдек 
қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқи юзага 
келган шахслар, ҳатто ушбу шахслар томонидан пенсия 
расмийлаштирилмаган ҳолда ҳам; 


50 

бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш 
қилаётган, ишламаётган аёллар; 

ишини ўзгартирмоқчи бўлган, лекин маҳаллий 
меҳнат органларида рўйхатдан ўтиш пайтида, ташкилий-
ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотларда ишловчи ёки 
уларнинг штатида ҳисобда турувчи шахслар; 

ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазога ҳукм 
қилинганлар; 

фермер хўжаликларининг раҳбарлари ва ходимлари, 
оилавий 
корхоналарнинг 
иштирокчилари, 
деҳқон 
хўжаликларининг раҳбарлари ва аъзолари, шунингдек якка 
тартибдаги тадбиркорлар; 

вақтинчалик меҳнат гувоҳномасига эга бўлган 
шахслар. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling