Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат органлари ходимлари


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/67
Sana21.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1105714
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   67
Bog'liq
1627625585-VFYBZvCN3zbwuZxHo74n

Оилавий корхона иш ўринлари
Оила аъзолари томонидан уйда товар ишлаб чиқариш 
(хизмат кўрсатиш) ва уларни реализация қилиш (сотиш) 
учун 
юридик 
шахсни 
шакллантирмасдан, 
меҳнат 
шартномаси тузмасдан ходимлар сифатида уй аъзоларини 
жалб қилган ҳолда қўшма тадбиркорлик фаолияти асосида 
яратилган иш ўринлар ҳисобланади. 
Мақбул келадиган иш 
Фуқаро бажаришга қодир бўлган, фуқаронинг олган 
маълумоти йўналиши ва ихтисослигига, малакасига, касбий 
тайёргарлигига, иш тажрибасига, соғлиғининг ҳолатига 
кўра мос келадиган, яшаш жойини ўзгартиришини назарда 


52 
тутмайдиган, унинг доимий яшаш жойидан унчалик узоқ 
бўлмаган ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг 
кам миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақини кафолатлайдиган 
иш; 
Мақбул келадиган иш: 
 дастлабки касбий тайёргарликни талаб қилмайдиган 
иш, бундай ишни топиб бериш имконияти бўлмаган 
тақдирда эса биринчи марта иш қидираётган, касбга 
(мутахассисикка) эга бўлмаган шахсларнинг ёшга доир 
ва бошқа хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ҳақ 
тўланадиган бошқа иш, шу жумладан вақтинчалик 
хусусиятга эга бўлган иш ушбу шахслар учун мақбул 
келадиган иш ҳисобланади; 
 ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум 
бўлган шахслар учун уларнинг касбий тайёргарлиги мос 
бўлган, ёши, соғлигининг ҳолати, меҳнат стажи ва 
аввалги касби (мутахассислиги) бўйича иш тажрибаси 
инобатга олинадиган иш мақбул келадиган иш 
ҳисобланади; 
 Ишсизлик нафақасини олиш даври тугаганидан сўнг 
касби (мутахассислиги) бўйича иш топиб бериш имкони 
бўлмаган тақдирда, ишсиз шахснинг қобиляти, соғлиги 
ҳолати, илгари иш тажрибаси ва унинг учун қулай 
бўлган ўқитиш воситалари инобатга олинган ҳолда 
касбини (мутахассислигини) ўзгартиришини талаб 
қиладиган иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши 
мумкин; 
 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling