Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси 5А233704 – “Банк иши” мутахассислиги


“Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази” Тўлов тизимида тўловларни амалга ошириш ва комиссион мукофотлар


Download 0.49 Mb.
bet10/13
Sana28.12.2022
Hajmi0.49 Mb.
#1009451
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ХИСОБОТ-2021

2.3. “Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази” Тўлов тизимида тўловларни амалга ошириш ва комиссион мукофотлар

Тўлов тизимида тўловларни амалга ошириш тартиби белгиланган бўлиб, унга асосан Тўлов тизимида операцияни амалга оширишда тўлов тизимининг авторизацияланган модулида сўровга ишлов берилади. Тўлов тизимида, авторизация тўлов тизимидан сўров қилинганида, авторизацияни онлайн режимда ўтказиш кўзда тутилган:



  1. Банкнинг идентификацион рақамили картанинг авторизацияланган чизмасига мувофиқ ҳолда банк карточкаси ва ҳисоб бўйича текширувлар амалга оширилади;

  2. Банк карточкаси ҳисоби бўйича эмиссион лимитларнинг текширилиши ўтказилади;

  3. Терминал мосламасининг эквайринг лимитларининг текширилиши ўтказилади;

  4. Барча Тўлов тизимлар муваффақиятли бажарилган ҳолда, маълумотлар базасида тўловнинг муваффақиятли ўтганлиги ҳақида ёзув шаклланади.

Тўлов тизими сўровига ишлов берилиши якунланганидан сўнг, Тўлов тизими терминал мосламасига ёки тасдиқлашни, ёки тўловни бажармаслик ҳақида рад жавобини шакллантиради ва юборади.
Шундай қилиб, Тўлов тизими доирасида банк карточкаси бўйича транзакция, бир вақтда унга хизмат кўрсатувчи Тўлов тизими иштирокчисида тўловчининг электрон пул маблағларининг қолдиғини камайтириш ва унга хизмат кўрсатувчи Тўлов тизими иштирокчисида олувчининг электрон пул маблағларининг қолдиғини кўпайтириш йўли билан амалга оширилади. Тўлов тизими иштирокчисининг тўлов клиринг позициясининг ҳисоб-китоби нетто-асосда аниқланадиган тўлов тизими иштирокчиларининг тўлов клиринг позицияларига электрон пул маблағларини ўтказиш қийматининг эквивалентини қўшиш йўли билан амалга оширилади. Операциялар бўйича ҳисоб-китоблар умумий тартибда тўлов тизими қоидаларига мувофиқ ҳолда амалга оширилади. Операцияларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг талаблари ва Тўлов тизими Қоидаларига мувофиқ ҳолда авторизация, идентификация ва аутентификация амалга оширилиши мумкин.
Тўлов тизимида комиссион мукофотлар тартибига ҳам алохида эътибор қаратилган. Бунда, эквайер бевосита банк карточкаси эгасидан қуйидаги турдаги операциялар бўйича қўшимча комиссион мукофотни ундириш ҳуқуқига эга бўлади:
а) «Банкоматларда нақд пулларни бериш»;
б) НПБШда миллий ва хорижий валютада «Нақд пулларни бериш»;
в) «картадан картага пул ўтказиш»;
Комиссион мукофотни ундирган ҳолда, эквайер, Банк карточкаси эгасидан операцияни амалга оширганлик учун ундириладиган комиссион мукофотнинг миқдори ҳақида, Банк карточкасидан фойдаланган ҳолда операцияни амалга оширишидан олдин Банк карточкаси эгасини хабардор қилиши белгилаб қўйилган.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling