Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси 5А233704 – “Банк иши” мутахассислиги


“Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази”да Тўлов тизимининг вазифалари ва унинг иштирокчилари


Download 0.49 Mb.
bet9/13
Sana28.12.2022
Hajmi0.49 Mb.
#1009451
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ХИСОБОТ-2021

2.2. “Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази”да Тўлов тизимининг вазифалари ва унинг иштирокчилари
«Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази»нинг вазифалари қуйидагилар:

  • Илғор банк ахборот технологиялари ва электрон тўловларни Ўзбекистоннинг молиявий бозорида мажмуали ва мақсадли ривожлантиришни ташкиллаштириш.

  • Банк ахборот технологиялари ва электрон тўлов асбобларини жорий этиш соҳасида узоқ муддатли стратегик дастурларни ишлаб чиқиш.

  • Пластик карталари бўйича нақдсиз ҳисоб-китобларнинг тўлов тизимлари бўйича норматив-техник, норматив-маълумот ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

  • Халқаро молиявий институтлар ва тўлов уюшмалари, ихтисослаштирилган банк ускуналарининг жаҳон ишлаб чиқарувчилари ва тизимли интеграторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш.

Тўлов тизими операторинг фаолияти давомида ўз вазифаларига эгадир. Улар қуйидагиларни ташкил этади:
а) Бош тизимларни шакллантирувчи калитларни яратиш ва сақлаш;
б) Пластик карталарнинг бирламчи эмиссиясини амалга ошириш;
в) Тизимда янги Тўлов тизими иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш;
г) Тўлов тизими иштирокчилари ўртасида координация ва информацион ўзаро таъсирнинг амалга оширилиши;
д)Тижорат шартларида ишлаб чиқувчи компанияларнинг ёки карта ускуналар таъминотчиларининг ечимлари ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва синовдан ўтказиш ;
е)Синовдан ўтказиш натижалари бўйича карта ускуналари ва маҳсулотларидан фойдаланиш имконияти ҳақидаги ҳулосани тақдим этиш;
ж)Маҳфийлик режимига амал қилиш ва Тўлов тизими фаолиятининг хавфсизлигини таъминлаш;
з) Тўлов тизимининг эксплуатацияси бўйича чиқимларни минималлаштириш;
и) Тўлов тизими техник воситаларининг эксплуатацияси, хизмат кўрсатилиши ва ривожланишини таъминлаш;
к) Карталарга оид тизимни, лойиҳаларни ривожлантириш;
и) Янги карта технологиялари ва лойиҳаларини жорий этиш учун шароитларни тайёрлаш;
й) Тўлов тизими маълумотларнинг ягона базасини яратиш, қўллаб-қувватлаш, такомиллаштириш ва бошқариш;
к) Маркетинг тадқиқодлари;
л) Банк карточкаси ва банк усукуналаридан тўғри фойдаланиш бўйича семинарлар ва курслар ўтказиш.
Тўлов тизимида иштирок этиш, иштирок этишни тўҳтатиб туришнинг турлари ва тамойиллари ҳам мавжуд бўлиб, унга асосан иштирокчиларни қўшиш ёки улар операцияларини тўхтатиб қўйиш амалиётлари амалга оширилади. Қоидаларга асосан Тўлов тизимида фақат тўғридан-тўғри иштирок этиш кўзда тутилган ва фақат Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари, улар, умуман олганда, қоидаларга қўшилган ҳолда, Тўлов тизими иштирокчилари бўлиши ҳам мумкиндир.
Тўлов тизимига қўшилиш учун тижорат банки «Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази» маъсулияти чекланган жамиятнинг Бош директори номига, қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ариза тақдим этиши керак бўлади:
а) банкнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусҳаси;
б) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг фаолиятни амалга ошириш учун лицензиясининг нотариал тасдиқланган нусҳаси;
в) банк Уставининг нотариал тасдиқланган нусҳаси;
г) банкнинг солиқ органида солиқ тўловчиси сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусҳаси;
д) банкнинг ваколатли мансабдор шахси томонидан имзоланган, банкнинг тузилмаси ва бошқарув аъзолари, шу жумладан, уларнинг тайинланишини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, банк бошқарувининг раиси ва бош ҳисобчиси ҳақида ёзма шаклдаги маълумотлар;
е) Банк карточкасини жорий этиш ва ривожлантиришнинг йиллик бизнес-режаси;
ж) банкнинг, аудиторлик ташкилоти билан тасдиқланган, аввалги икки йил учун йиллик ҳисоботлари.
Ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш ижобий натижа берган ҳолда, оператор иштирокчига «Янги иштирокчини рўйхатдан ўтказиш ва улаш учун» ва «Процессинг марказида хизмат кўрсатилиши учун» шартномаларини юборади. Банк карточкаси эмиссияси ва эквайринги бўйича иштирокчининг Тўлов тизими доирасидаги фаолияти фақат тўлов тизимида иштирокчининг базавий/бошланғич конфигурациясини созлаш бўйича керакли тадбирлар мажмуаси ўтказилгандан, тузилган шартномаларга мувофиқ ҳолда мажбурий тўловлар амалга оширилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин бўлади.
Иштирок этиш учун иштирокчи умумий молиявий барқарорлик қоидаларига амал қилиши керак бўлиб, унинг баҳоланиши лицензияни олиш пайтида ҳамда мунтазам равишда, бироқ йилига бир мартадан кам бўлмаган ҳолда ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг талабларига мувофиқ ўтказилади. Молиявий барқарорлик деганда, иштирокчининг, Тўлов тизимининг бошқа субъектлари олдида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида амалга ошириш имкониятини берувчи молиявий аҳволи, шу жумладан, ҳисоб-китобни амалга оширувчи банк ва Тўлов тизими оператори тушунилади.
Ушбу баҳолаш қуйидаги ҳужжатларни текшириш асосида ўтказилади:
- ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни (юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома, солиқ тўловчиси сифатида ҳисобга қўйиш ҳақидаги гувоҳнома, таъсис шартномаси ва/ёки устав, бошқа корпоратив ҳужжатлар);
- аудиторлар томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг талабларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботни;
- аудиторлар томонидан тасдиқланган ва молиявий ҳисобот ҳалқаро стандартларининг талабларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботни;
- корпоратив тузилма ва якуний эгалар ҳамда бенефициарлар (фойдани олувчилар) ҳақидаги маълумотни.
Иштирок этиш оператор томонидан қуйидаги ҳолларда тўҳтатиб қўйилиши мумкин:
а) Тўлов тизими иштирокчиси томонидан ушбу Қоидалар, шунингдек, пластик карталардан фойдаланган ҳолда, операцияларни ўтказиш тартибини назорат қилувчи амалдаги қонунчилик меъёрлари бузилганида;
б) тизимнинг бошқа иштирокчилари, Ҳисоб-китобни амалга оширувчи банк ва ТТ оператори олдида бошқа мажбуриятларни бажармаганида;
в) тўлов тизимининг иштирокчиси томонидан талабларнинг маълумотларни ҳимоя қилиш қисмида бузганликлари аниқланганида;
г) банк операцияларини амалга ошириш учун банк лицензияси қайтариб олинганида;
д) иштирокчининг тўлашга қобилияти бўлмаган ҳолда, яъни қарздорликни тўлаш муддати етиб келганида, тўлаш имконияти вужудга келганида, ташаббус асосида амалга оширилган, фаолиятни тўҳтатиш ёки банкротлик жараёни (мажбурий ёки ихтиёрий равишда), ликвидаторни, вақтинча ёки ҳакамлик (танлов асосида) бошқарувчини тайинлаш, давлат органининг иштирокчи томонидан жорий фаолиятини юритиш учун руҳсати, лицензияси ёки розилигини вақтинча тўҳтатиб қўйиш ёки биронта сабаб бўйича қайтариб олиш;
Тўлов тизими оператори томонидан иштирок этишни вақтинча тўҳтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилинган ҳолда, оператор иштирокчига, унинг Тўлов тизимида иштирок этиши тўҳтатиб қўйилганлиги ҳақида хабарнома юбориб, унда бундай тўҳтатишнинг сабаби бўлиб хизмат қилган бузишни, ҳамда ушбу бузиш бартараф этилиши лозим бўлган муддат кўрсатилади.
Иштирокчининг тўлов тизимидаги фаолияти, оператори томонидан хабарномада кўрсатилган бузиш бартараф этилган тақдирда қайта тикланади.
Агарда бундай бузиш белгиланган муддат ичида бартараф этилмаса, оператор иштирокчининг тўлов тизимида иштирок этишини тўҳтатиш жараёнини амалга ошириш ҳуқуқига ҳам эгадир.
Иштирокчи унинг тўлов тизимида иштирок этишини тўҳтатиб туришнинг ташаббускори бўлиши мумкин.
Иштирокчи томонидан тўлов тизимида иштирок этишни тўҳтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилинганида, иштирокчи операторга унинг Тўлов тизимида иштирок этишини тўҳтатиб туриши ҳақида хабарномани юборади.
Оператори иштирокчининг Тўлов тизимида иштирок этишини тўҳтатиб туриши ҳақида хабарномани кўриб чиқиб, иштирокчига, унинг иштирок этишини тўҳтатиш муддатини кўрсатган ҳолда, Тўлов тизимида иштирок этишини тўҳтатиб туриш ҳақида хабарномани юборади. Тўлов тизимида иштирокчининг иштирок этиши тўҳтатиб қўйилган кундан бошлаб, оператор иштирокчига Тўлов тизими доирасида барча хизматларни кўрсатишни тўҳтатади.
Иштирокчининг Тўлов тизимида иштирок этишининг қайта тикланиши автоматик тарзда, унинг Тўлов тизимида иштирок этишини тўҳтатиш муддати ўз якунига етгач, амалга оширилади. Иштирокчи, операторга иштирокчининг тўлов тизимида фаолиятини қайта тиклаши ҳақидаги хабарномани юборган тақдирда, ўз фаолиятини муддат тугагунигача қайта тиклаш ҳуқуқига эга.
Иштирокчининг банк операцияларини амалга ошириш учун банк лицензияси қайтариб олинган тақдирда, Тўлов тизими оператори, кўрсатилган асос келиб тушган кундан бошлаб, иштирокчининг Тўлов тизимида иштирок этишини ва Тўлов тизими доирасида иштирокчига барча хизматлар кўрсатилишини тўҳтатиб қўяди. Шунингдек, иштирокчини унинг иштирок этишини тўҳтатиб қўйишнинг таҳмин қилинган санаси ҳақида хабардор қилади.
Тўлов тизими оператори, лицензия қайтариб олинган кундан бошлаб, банк карточкаси бўйича ва иштирокчи мосламаларининг тармоғида Тўлов тизими операцияларга ишлов беришни тўҳтатиб қўйиш бўйича чораларни амалга оширади.
Тўлов тизими оператори:
а) иштирокчига, таркибида унинг иштирок этишини тўҳтатиш асоси ва санаси кўрсатилган хабарномани юборади;
б) ёзма шаклда Ҳисоб-китобни амалга оширувчи банкни ушбу иштирокчининг ТТда иштирок этишининг тўҳтатилиши ҳақида хабардор қилиши лозим бўлади.
Тўлов тизимида, иштирокчиларининг буйруқларини бажариш мақсадида пул маблағларининг етарлигини белгилаш ва таъминлаш учун қуйидаги чоралар амалга оширилиши шарт. Тўлов тизими оператори мунтазам равишда тўлов тизими ва ҳисоб-китобни амалга оширувчи банк иштирокчиларининг молиявий барқарорлигини баҳолайди. Ушбу баҳолаш ўз ичига тўлаш қобилиятининг молиявий таҳлили ва ҳисоб-китобларни ўз вақтида тўлиқ ҳажмда бажариш имкониятини олади.
Нетто-асосда дебет тўлов клиринг позицияси мавжуд бўлган ҳолда, тўлов Тўлов тизими иштирокчисининг банк ҳисобидан маблағларни ҳисобдан чиқариш орқали амалга оширилади. Иштирокчиси ўзининг ҳисоб-китоб мажбуриятларини бажариш учун ўзининг банк ҳисоб рақамида етарли миқдордаги пул маблағларини таъминлаши ҳамда Тўлов тизими иштирокчиси ўзининг, ҳисоб-китобни амалга оширувчи банкда очилган банк ҳисоб рақамида етарли миқдордаги пул маблағларини таъминлаши шарт.
Ҳисоб-китобни амалга оширувчи банк реестрни қабул қилиш ҳар кунидан кеч бўлмаган ҳолда, нетто-асосда қуйидагиларни амалга оширади:
- ҳисоб-китобни амалга оширувчи банкда, нетто-позициялар реестри асосида, Тўлов тизими иштирокчиларнинг банк ҳисоб рақамларидан маблағларни олувчилар сифатида пул маблағларини ҳисобдан чиқариш;
- нетто-позициялар реестрида кўрсатилган, кредит нетто-позициялар миқдорида тўлов топшириқномаси асосида ҳисоб-китобни амалга оширувчи банкда Тўлов тизими иштирокчиларининг банк ҳисоб рақамларига тўловчи сифатида пул маблағларини ўтказиш.
Ҳисоб-китобни амалга оширувчи банкнинг Тўлов тизими иштирокчиси ўзининг банк ҳисобида етарли миқдорда пул маблағларини таъминлай олмаслигига сабаби мавжуд бўлса, ҳисоб-китобни амалга оширувчи банк дарҳол бу ҳақида операторига хабар беради. Иштирокчисининг қопланмаган позицияси вужудга келган тақдирда, ҳисоб-китобни амалга оширувчи банк ва тўлов тизимнинг оператори ҳисоб-китобни амалга оширувчи банк ва Тўлов тизими иштирокчиси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ҳолда иш тутиши белгиланган.
Тўлов тизими, тўлов тизимининг иштирокчиси иштирокчилари олдидаги молиявий мажбуриятлар бўйича тўловчи бўлган, Тўлов тизими иштирокчиларининг бажарилиши лозим бўлган буйруқларнинг умумий қиймати ва тўлов тизими иштирокчиси маблағларни олувчиси бўлиб ҳисобланган Тўлов тизими иштирокчилари буйруқларининг умумий қиймати ўртасидаги фарқ миқдорида нетто-асосда тўлов клиринг позицияларини белгилаш ҳуқуқига эга еканлиги белгиланган.



Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling