Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси 5А233704 – “Банк иши” мутахассислиги
Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази томонидан SMS хизматидан фойдаланувчилар сони (минг) 6
Download 0.49 Mb.
|
ХИСОБОТ-2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- II. Асосий қисм 2.1. “Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази” Тўлов тизими қоидаларидан фойдаланиш ҳамда уларни қўлланилиши, ҳужжатларни маҳфийлигини сақлаш
Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази томонидан SMS хизматидан фойдаланувчилар сони (минг) 6
4-чизма SMS хизматидан фойдаланувчилар 2021 йил 1 январь холатига жами 7500(минг) дона, 2017 йилга нисбатан 4022(минг) донага кўпайган. II. Асосий қисм 2.1. “Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази” Тўлов тизими қоидаларидан фойдаланиш ҳамда уларни қўлланилиши, ҳужжатларни маҳфийлигини сақлаш Тўлов тизими оператори вазифасини «Ягона умумреспублика процессинг маркази» масъулияти чекланган жамияти бажариб, унинг асосий мақсади бўлиб, улар қайси иштирокчиларга хизмат кўрсатишидан қатъий назар, барча савдо жойларида Банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда операцияларнинг ягона тартибда ўтказилишини таъминлаш ҳисобланади. Шунингдек, Тўлов тизими оператори қуйидаги қоидаларга асосан фаолият олиб боради: - Тўлов тизими қоидаларини белгилайди, уларнинг тўлов тизими иштирокчилари томонидан амал қилиниши устидан назоратни ташкил этади ва амалга оширади; - Тўлов тизими иштирокчиларига тўлов инфратузилмасининг хизматларини кўрсатиш устидан назоратни таъминлайди; - Тўлов тизими қоидалари ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан белгиланган тартибда тўлов тизимининг иштирокчиларини хабар қилади; - Тўлов тизимида хатарларни бошқариш тизимини ташкил этади, шу жумладан, иштирокчилар учун хатарларни бошқариш бўйича талабларни белгилайди; - Тўлов тизимида хатарларни бошқаришни амалга оширади; - Тўлов тизими иштирокчиларига тўлов инфратузилмаси хизматларининг узлуксиз кўрсатилишини таъминлайди; - Хизматларнинг узлуксиз ва хавфсиз кўрсатилишининг кафолатланган даражасини таъминлайди; - Тўлов тизими иштирокчилари орасида, тўлов тизими иштирокчилари ва уларнинг мижозлари ўртасида электрон хабарлар алмашинувини таъминлайди, - Тўлов клиринг позицияларни нетто-асосда аниқлайди, шу жумладан, тўлов тизимининг ҳар бир иштирокчиси учун тўлов клиринг позицияларни техник ҳисоблаб чиқиш параметрларини тегишли ҳолда белгилайди; - Ҳисоб-китобни амалга оширувчи банкка ҳар бир операцион кун учун тузилган нетто-позициялар рўйхатини топширади; - Тўлов тизими иштирокчиларига, бажариш учун қабул қилишга боғлиқ бўлган тасдиқлашларнинг юборилишини, ҳамда иштирокчиларининг буйруқларини бажаришга тааллуқли тасдиқлашларнинг топширилишини амалга оширади; - Тўлов тизими фаолият юритиши учун зарур бўлган ва қоидалари билан кўзда тутилган, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ҳаракатларни амалга оширади; - Тўлов тизими иштирочиларига тўлов инфратузилмаси хизматларининг кўрсатилиши тўҳтатилганлиги (бекор қилинганлиги) ҳолатлари ва сабаблари ҳақида, шундай тўҳтатиш (бекор қилиш) амалга оширилган куни, Тўлов тизимининг расмий сайтида жойлаштириш орқали маълумотдан оператив фойдаланишни таъминлайдиган алоқа усулидан фойдаланган, хабарномани электрон почта, факс ёки бошқа усул билан юборган ҳолда хабар беради. Тўлов тизими иштирокчилари ҳисоб-китобни амалга оширадиган банкда очилган иштирокчиларининг банк ҳисоб рақамларига нисбатан тақдим этилган инкассо топшириқномаларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширишлари шартдир. Ҳар бир Тўлов тизими иштирокчиси оператори олдида, ҳаракат қилиш ёки қилмаслик натижасида келтирилган зарарлар, шу жумладан, қоидаларининг ёки қўлланиладиган қонунчиликнинг талабларини бажармаслик учун масъулиятга эга бўлади. Ҳисоб-китобни амалга оширадиган банк ҳисоб-китоб хизматларини тақдим этиш билан боғлиқ бўлган барча хатарларни бошқаради. Ҳисоб-китобни амалга оширувчи банк эса: - Хисоб-китоблар бўйича хизматлар кўрсатилишининг узлуксизлигини ва хавфсизлигини таъминлайди; - Тўлов тизими иштирокчиларининг бажарилиши шарт бўлган буйруқларнинг қабул қилинишини амалга оширади; - Ўтказилган ҳисоб-китоб натижаларининг кундалик назорат қилинишини амалга оширади; - Ўз фаолиятини Тўлов тизими Қоидаларига мувофиқ ҳолда амалга оширади. Ҳисоб-китобни амалга оширувчи банк Тўлов тизими иштирокчилари олдида қуйидаги маъсулиятга эга бўлади: 1. Ҳисоб-китоб хизматларини тақдим этишдаги узилишлар ва уларни тақдим этмаганлик учун; 2. Тўлов тизими доирасида ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш. Ҳар қандай келишмовчиликлар вужудга келган тақдирда, Тўлов тизими иштирокчиси бу ҳақида дарҳол Операторига хабар бериши шартдир. Тўлов тизими Қоидалари оператори ва иштирокчиси ўртасидаги хизматлар кўрсатиш шартномасининг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади. Тўлов тизими Оператори ва ҳисоб-китобни амалга оширувчи банк юқоридаги вазифалар билан бир қаторда қуйидаги мажбуриятларга ҳам эга ҳисобланади: - ҳисоб-китобни амалга оширувчи банк билан маълумот алмашишда, белгиланган талабларга мувофиқ ҳолда, файлларнинг форматларидан фойдаланиш; - нетто-позициялар реестрининг назоратини, уни ҳисоб-китобни амалга оширувчи банкка юборишдан олдин амалга ошириш; - тўлов тизими Қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида амалга оширилган ҳар бир операцияга нисбатан, хизматларни кўрсатиш ва тўлов клиринги хизматлари доирасида назорат процедураларини амалга ошириш; - қопланмаган позицияли тўлов тизими иштирокчиси учун тўлов клиринги хизматларининг кўрсатилишини тўҳтатиб туриш, ва бу ҳақида дарҳол тўлов тизими операторини хабардор қилиш; - қопланмаган позицияли Тўлов тизими иштирокчиси учун тўлов клиринги хизматларининг кўрсатилишини ҳисоб-китобни амалга оширувчи банкдан ушбу Тўлов тизими иштирокчисига хизматлар тақдим этишни қайта тиклаш ҳақидаги хабарномани олган кундан бошлаб қайта тиклаш; - банк лицензияси Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан қайтариб олинган тўлов тизимининг эквайринг тизимида иштирокчининг Банк карточкасини қабул қилишни тўҳтатиш; - тўлов тизими иштирокчисининг банк карточкасини қабул қилишни иштирокчисининг ўзидан тегишли хабарнома олган пайтдан бошлаб 12 соат ичида қайта тиклаш. Тўлов тизими оператори, хатарларни бошқариш мақсадида, молиявий ҳолатларининг таҳлили юқори даражадаги хатар ҳақида далолат берган тўлов тизими иштирокчиларига нисбатан чеклаш чораларини қўллаш ҳуқуқига эга. - тўлов тизими иштирокчилари билан тузилган шартномаларга мувофиқ ҳолда ҳисоб-китоб хизматларини кўрсатмаслик (тегишли тарзда кўрсатмаслик) учун масъулиятга эга бўладилар. Шу билан бирга, тўлов тизими иштирокчилари амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилишлари шарт бўлиб, барча амалга ошириладиган операциялар эса талабларга асосланган ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан руҳсат этилган бўлиши мажбурийдир. Тўлов тизими қоидалари ва амалдаги қонунчиликнинг ҳар қандай меъёрлари ўртасида ҳар қандай келишмовчиликлар вужудга келган тақдирда, оҳиргиси устунликга эга ҳисобланади. Тўлов тизими иштирокчилари қоидаларига фақат уларни бутунлай қабул қилиш йўли билан қўшилади. Тўлов тизими қоидалари тўлов тизими хизматларидан фақат Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида фойдаланган ҳолда кўриб чиқилиши ёки қўлланилиши мумкин. Тўлов тизими қоидалари тизимнинг оператори ва тўлов тизими иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида тартибга солиб боради ҳамда тўлов тизими оператори иштирокчиларини тегишли тартибда барча тасдиқланган ўзгаришлар ва қўшимчалар ҳақида хабардор қилади. Ушбу хабарномалар, тўлов тизими қоидалари каби, ҳудди шундай юридик кучга эга ҳисобланади. Маълумотлар маҳфийлигини таъминлаш юзасидан тўлов тизими иштирокчиларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат бўлади: Тўлов тизими маълумотларининг маҳфийлик шартларига қатъий риоя қилиш; Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг талабларига мувофиқ ҳолда ошкор қилинмаслиги лозим бўлган маҳфий маълумотларини ошкор этмаслик; Тўлов тизимининг маҳфий маълумотларини, руҳсатсиз ошкор этилишига йўл қўймайдиган даражада сақлаш ва ишлов бериш; Тўлов тизимининг маҳфий маълумотларини ҳимоя қилиш учун барча оқилона ҳаракатларни амалга ошириш ва ўзининг маҳфий маълумотлари билан ишлаш жараёнида каби, камида ҳудди шундай эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш; Тўлов тизимининг маҳфий маълумотларини, фақат уларга хизмат вазифаларини бажариш учун зарур бўлган ходимларга тақдим этиш. Тўлов тизимининг ахборот-коммуникацион инфратузилмаси Тўлов тизимининг мулки ҳисобланадиган маҳфий маълумотлардан фойдаланади. Тўлов тизимининг ахборот-коммуникацион инфратузилмасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган, унинг барча ходимлари қуйидаги қоидаларга амал қиладилар: - Маҳфий маълумотлардан фойдаланганлик ҳақида хабардор бўлишларини; - Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг талабларига биноан ошкор этилиши мумкин бўлмаган маҳфий маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этиш ёки фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш ҳуқуқига эга эмасликларини; - Тўлов тизими Қоидалари билан белгилангандан ташқари, бошқа ҳар қандай мақсадларда ахборот-коммуникацион инфратузилмадан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмасликларини кафолат қилиш учун тегишли ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлиб ҳисобланади. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling