Тижорат банкларида муаммоли активларни кайтириш чоралари мавзусида олиб борадиган тадқиқотимиз келгусида илм-фан ва республикамиз тижорат банклари ривожига ижобий таъсир этиши кутилмоқда. Ваҳоланки, бу мавзу тижорат банкларининг фаолияти ва даромадининг асосий қисми бўлган кредит йўналишига тегишли мавзу бўлиб, тижорат банклари кредит рискини самарали бошқаришни йўлга қўйилиши орқали кредит портфели сифати юқорилигини таъминлаш билан ўзларининг кредит-инвестиция фаолиятларини тўхтовсиз кенгайтириб боришлари мумкин. Бу эса уларнинг даромадлилиги мунтазам равишда ошириб боришларига улкан замин яратади.
Шу мақсадда, биз тижорат банкларида муаммоли активларни камайтириш борасида республикамизга хос бўлган илғор усулларини хорижий ва махаллий олиму-тадқиқотчиларнинг шу кунгача ушбу йўналишда олиб борган ишларини таҳлил қилиш орқали аниқлаб, уларга ишлов бериб, тўлдириб тижорат банклари қўллашлари учун янада қулай модел ва ёндашувларни яратиш мазкур тадқиқотдан кутилаётган асосий амалий ва илмий натижадир.
Тижорат банкларидаги муаммоли кредитлар таҳлили ҳамда Hakorbank АТБ активлари ва муаммоли активлари тахлили.
Жаҳон амалиётида активлар сифатини баҳолашда муаммоли активлар солмоғига асосий эътибор қаратилади. Ушбу амалиёт кенг тарқалган “CAMELS” баҳолаш тизими орқали хисоблаб чиқилади. Унга асосан қуйидагича мезонлар белгиланган:
Кўрсаткичи
|
Формула
|
Мезон
|
Муддати ўтган кредитлар
|
Муддати ўтган кредитлар / жами кредитлар
|
≤ 1%
|
Муддати ўтган кредитлар
|
Муддати ўтган кредитлар/ умумий капитал
|
≤ 1%
|
Захиралар
|
Захиралар / жами кредитлар
|
≥1.5%
|
Таъминот
|
Таъминот / жами кредитлар
|
≥100%
|
Манба: (AIA’s CAMEL approach to Bank Analysis (1996).
Do'stlaringiz bilan baham: |