Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси
Тадқиқот чекловлари ва келгуси тадқиқотлар учун таклифлар
Download 165.86 Kb.
|
Магистрлик диссерт. наъмуна (ўзб) (2)
5.3 Тадқиқот чекловлари ва келгуси тадқиқотлар учун таклифларБу тадқиқот иши келгусида ушбу мавзуда тадқиқот олиб борувиларга ёритилган янгиликлари билан мавзуни тўлақонли тушуниб олишларига катта ёрдам беради. Тадқиқот ишимизни нафақат назарий-илмий адабиётларнинг шарҳи, балки эмпирик ва амалий таҳлил ҳамда натижалар, асосланган таклиф-тавсиялар, хулосалар билан бойитиш орқали мавзу доирасида фан ва билимнинг ошишига ўз хиссамизни қўшишга ҳаракат қилдик. Мазкур тадқиқот мавзуси жуда кенг доирадаги мавзу бўлиб, афсуски бизнинг имкониятларимиз ва вақтимиз чегараланганлиги туфайли ушбу мавзуни нисбатан тор доирада – қўйилган тадқиқот саволларидан келиб чиқиб тадқиқ қилаолдик холос. Бунга сабаб биз дуч келган бир нечта чекловлардир. Бу чекловларни иккита энг муҳимларини санаб ўтамиз: Биринчидан, маълумот етишмаслиги муаммоси. Муаммоли кредитлар таркиби бўйича тўлиқ маълумотларни тижорат банкларининг расмий сайтларидан ва Марказий банкнинг расмий сайтидан топишни иложи бўлмади. Натижада, фақатгина кам сонли ва ҳажмдаги умумий маълумотлар билан чекландик; Иккинчидан, мавзу доирасида маҳаллий адабиётларни етишмаслиги. Хусусан, эконометрик таҳлил бўйича, муаммоли активларни камайтириш бўйича илмий ишлар жуда кам. Натижада, кўп ҳолларда мавзу доир чет эл тажрибаси асосида рус ва инглиз тилида ёзилган адабиётларга мурожаат қилишимизга тўғри келди. Келгусида, ушбу мавзу доирасида олиб бориладиган тадқиқотларни бошқа тижорат банклари бўйича ҳам қилиниши олган натижаларимиз қанчалик ҳақиқатга яқинлиги, оммавийлиги ва бошқа банклар учун ҳам аҳамиятлими ёки йўқлигини аниқлаштиришга имкон беради. Бундан ташқари, ушбу мавзу доирасида маълумотларни таҳлил қилишнинг бошқа турларини қўллаб тадқиқотлар амалга оширишни келгуси тадқиқотчи ва илмий изланувчиларни таклиф қилиб қоламиз. Биз олиб борган тадқиқот амалий маълумотлар асосида олиб борилганлиги ва энг самарали таҳлил усулларидан фойдаланиб амалга оширилганлиги, олинган натижаларимизни амалиётга тегишли эканлиги ва натижаларнинг амалий аҳамияти юқорилигидан далолат беради. Download 165.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling