Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси


Тадқиқотнинг асосий таклиф ва тавсиялари


Download 165.86 Kb.
bet20/22
Sana27.03.2023
Hajmi165.86 Kb.
#1300893
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Магистрлик диссерт. наъмуна (ўзб) (2)

Тадқиқотнинг асосий таклиф ва тавсиялари


Мазкур тадқиқот даврида шуни англаб етдимки, тижорат банкларида муаммоли активларни йўқ қилиш учун актив амалиётларни тухтатиш ва фақатгина муаммоли активларни камайтириш билан ишлаш талаб қилинар экан. Тижорат банклари эса бундай қилаолмайди, чунки ўтган вақтда улар олиши мумкин бўлган маълум қийматдаги даромаддан қолиб кетишлари мумкин. Hamkorbank АТБда ҳар бир кредит берувчи мутахасиснинг ўзини кредит портфели баъзада шакилланади, шу сабабли кредит мутахасиси
портфелида муаммоли кредитлар салмоғи 5% дан ортган тақдирда праграммада ушбу матухасисга кредит ариза олиш учун блок қўйилади. Мутахасис кредит бермай, муаммоли кредитларни ундириш ишлари билан шуғилланади. Қачонки ижобий натижага эришиб, муаммоли кредитлари камайгандан сўнг, праграммада унга қўйилган блок олинади ва у яна кредитлаш амалиётларини давом эттиради. Ушбу амалиётни республикамиздаги барча банкларда қўллаш лозим деб хисоблайман. Кредит мутахасисларига муаммоли кредитлари мавжуд холатда мукофот пуллари беришни камайтириш, муаммоли кредитлари ортиб борса, мукофот пулларини умуман бермаслик, муаммоли кредитлар камайган сари мукофот пуллари беришни хаттоки кредит портфелида муаммоли кредитлари бўлмаган мутахасисларга қўшимча мукофот пуллари ажратишни йўлга қўйиш лозим.
Юқоридаги бобларда ёритиб ўтганимиздек муаммоли кредитларни вужудга келишини олдини олиш, уларни камайтиришни энг асосий омилидир. Тадқиқот давомида биз мижозни кредитга лаёқатлилигини дастлабки тахлилдан ўтказувчи Hamkorbank АТБ амалиётида фойдаланиб келаётган скоринг тахлил формасини янада такомиллаштирдик. Унга қуйидаги саволларни қўшдик.

  • мижозни репутациясини мижоз билан бир сохадаги бошқа мижозлардан ўрганиш натижаси;

  • кредит таъминотининг ликвидлик даражаси қандай холатда;

  • Кредит таъминотининг қадрсизланиш даражаси қандай холатда;

  • бизнес режани бажариш учун асосий воситаларни етарлими;

  • бизнес режада кўрсатилган таннархни ва сотув нархини асослилиги (таъминотчилар ва харидорларни мавжудлиги);

  • бизнес режада кўрсатилган қувватда ишлаш имкониятлари аосланганлиги;

  • бизнес режада мижозга инвестицион кредит ажратилганда кредит тани соф фойда хисобидан қайтариш имконияти.

Юқоридаги саволларни скоринг тахлилга киритилиши лойихани мутахасис томонидан янада чуқурроқ ўрганиш имконини беради.
Муаммоли кредитларни олдини олишда Жахон тажрибасига эътибор қаратадиган бўлсак, кўпгина европа давлатларида кредит ахборот алмашинуви жуда ишончли тарзда йўлга қўйилганлигига гувох бўламиз. Бу кредит ажратилаётган мижозни кредит тарихи мавжудлиги ва унинг холати қандай эканлигини билиш имконини беради. Хар бир мижоз ўз кредит тарихини яхши юритишга интилади. Кредит тарихи салбий бўлган мижозларга кредит ажратилмайди. Германия тажрибасида асосли сабабларга кўра ишлаш мумкин бўлмаган мижозларни Қора рўхати юритилади. Улар хеч қайси молиявий муасасса томонидан молиялаштирилмайди. Мижозлар буни яхши билишади шу боис кредит тарихи ёмон бўлишидан жуда қўрқишади.
Hamkorbank АТБ фаолиятини ўрганганда шунга гувох бўлдимки, банкда муаммоли активлар билан шуғилланувчи алохида бўлим мавжуд экан ва бу бўлимни бошқа актив амалиётлар билан шуғилланувчи бўлимлар билан фаолиятини уйғунлаштириш мақсадида банк рахбаряти ушбу бўлим мутахасисларини банк Кредит Кўмитаси аъзолигига қабул қилган. Бўлимда етакчи мутахасислар ва юридик хизмат мутахасислари мавжуд. Улар томонидан банкнинг барча филиалларидаги Бэк офис бошлиқлари ва хуқуқшунослари иши назорат қилиб борилади. Ушбу амалиётни бошқа банкларда хам қўллаш мақсадга муофиқ деб хисоблайман.
Муаммоли кредитлар билан ишлаш бўйича яна хориж тажрибасига юзлансак, бизга яқин бўлган Россия ва Қозоғистонда муаммоли кредитлар билан шуғилланувчи ва лозим топса уларни сотиб олиш имконияти мавжуд бўлган қоллектрлик органлари ташкил қилинган. Коллектрлик органларида юқори тажрибага эга бўлган юристлар ишлайди. Шу боис улар банк
мутахасисига нисбатан кредитни ўз вактида қайтармаслик қандай оқибатларга олиб келишини мижозларга қонуний тушунтира биладилар. Улар сўзларини мижозлар эшитади ва тезроқ кредитни қайтариш харакатига тушади. Одатда банклар уларни кредитларни кайтаришга кўмаклашиш учун ёллаши ёки улар билан музокара олиб бориб, муаммоли кредитни уларга маълум чегирма билан сотиши ҳам мумкин.

Download 165.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling