Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси
расм. “Hamkorbank” АТБда таснифланган кредитлар динамикаси
Download 165.86 Kb.
|
Магистрлик диссерт. наъмуна (ўзб) (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-жадвал “Hamkorbank” АТБ кредит кўйилмалари учун яратилган захира
- 7-жадвал Hamkorbank АТБ кредит портфелидаги муддати ўтган кредитлар
- Hakorbank АТБда балансдан ташқари хисоб рақамларда юритилаётган ва банк балансига олинган муаммоли кредитлар
расм. “Hamkorbank” АТБда таснифланган кредитлар динамикаси.Манба: Муаллиф томонидан банкнинг йиллик хисоботлари асосида тайёрланган. Кредит таснифланишига қараб улар учун захира ташкил этиб борилади. Таснифланган кредитлар учун ажратилган захира миқдори 6-жадвалда келтириб ўтилган. 6-жадвал “Hamkorbank” АТБ кредит кўйилмалари учун яратилган захирабўйича маълумот млрд сўмда
Манба: Муаллиф томонидан банкнинг йиллик хисоботлари асосида тайёрланган Жадвал маълумотларидан ташкил қилинан захиралар таркибида муаммоли кредитлар учун ажратилган қисми дастлабки йилларда анча юқори бўлганлигини кўришимиз мумкин. 2014 йилда 32,84 млрд сўмда захира ташкил қилинган, бу жами захирани 79%ни ташкил қилган. 2015 йилда 21,52 млрд сўмда захира ташкил қилинган, бу жами захирани 59%ни ташкил қилган. 2016 йилда 13,51 млрд сўмда захира ташкил қилинган, бу жами захирани 27%ни ташкил қилган. 2017 йилда 19,25 млрд сўмда захира ташкил қилинган, бу жами захирани 30%ни ташкил қилган. 2018 йилда 17,01 млрд сўмда захира ташкил қилинган, бу жами захирани 17%ни ташкил қилган. Йиллар давомида ташкил қилинган захира динамикасини 2-расмдан кўришимиз мумкин. расм. “Hakorbank” АТБда кредит кўйилмалари учун ташкил қилинган захира динамикасиМанба: Муаллиф томонидан банкнинг йиллик хисоботлари асосида тайёрланган. Юқоридаги тахлиллар Hamkorbank АТБнинг кредит портфели маълумотлари асосида фақатгина баланс ҳисоб рақамлари бўйича олинган. Демак баланс ҳисоб рақамлари орқали тахлилни давом эттиришда хисобот кунига кредит қолдиғи ва муддати ўтган кредитлар хусусида ҳам тухталиб ўтиш лозим бўлади. Муаммоли кредитлар қайтариш графиги бўйича тўлов ўз вақтида тўланмаслиги, муддати ўтган тўловларни вужудга келиши билан бошланади. 7-жадвалда охирги беш йилдаги банк кредит портфелидаги муддати ўтган кредитлар қиймати ва сони ифодаланган. 7-жадвал Hamkorbank АТБ кредит портфелидаги муддати ўтган кредитлартўғрисида маълумот млн сўмда
Манба: Муаллиф томонидан банкнинг йиллик хисоботлари асосида тайёрланган. Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, йиллар давомида муддати ўтган кредитларнинг қиймати ва сони ҳам ортиб бормоқда. Бу кўринишдан ёмон натижадек кўринганлиги билан аслида унчалик ёмон эмас, чунки йиллар давомида банкнинг кредит қўйилмаларининг қиймати ва сони ҳам сезиларли тарзда ортиб бормоқда. Буни 1-иловадаги жадвалдан яққол кўриш мумкин. 7-жадвал маълумотлари муддати ўтган кредитларнинг қиймати ва сони 2017 йилда кесин ортиб кетганлигини кўрсатмоқда. Ушбу йилда муддати ўтган активлар қиймати 9 323,63 млн сўмни, сони эса 656 тани ташкил қилган. Буни 2017 йилда республикамизда ўтказилган валюта ислохатлари билан изохлаш мумкин. Миллий валютани хорижий валютага нисбатан қарийб икки баробарга қардсизланиши оқидагида банк томонидан хорижий валютада ажратилган кредитлар такибида муддати ўтган кредитлар салмоғи ортиб кетди. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг кўрсатмасига асосан хорижий валютада ажратилган кредитларни муддатларини реструктризация қилиш натижасида 2018 йилда уларнинг салмоғини камайтиришга эришилди. Бу вақтинчалик чора эмас, мижозларни мамлакатимиздаги валюта ислохатларига кўникиши учун вақт керак албатта. Шу боис уларнинг режаларидан келиб чиқиб, кредитнинг қатариш графиги ўзгартиб берилди. Олиб борилган ишлар натижаси ўлароқ 2017 йилдаги кўрсаткич, 2018 йилда қиймат жихатдан анча пасайди, яъни 4 897.80 млн сўм ва 616 тани ташкил қилди. Жадвални янада аниқроқ тахлил қилиш учун 4- расмдан фойдаланишимиз мумкин. расм. “Hamkorbank” АТБда муддати ўтган кредитлар динамикаси.(суммаси бўйича, млн сўмда) Манба: Муаллиф томонидан банкнинг йиллик хисоботлари асосида тайёрланган. расм. “Hamkorbank” АТБда муддати ўтган кредитлар динамикаси.(сони бўйича) Манба: Муаллиф томонидан банкнинг йиллик хисоботлари асосида тайёрланган. иловада муддати ўтган кредитларни кредит йўналишлари бўйича маълумотлари келтириб ўттилган. Банк томонидан бугунги кунда 9 та йўналиш бўйича кредит ажратиб келинмоқда. Булар юридик шахсларга Корпоратив, Кичик, Микро ва Агро кредитлар, жисмоний шахсларга Автокредит, Истеъмол кредити, Ипатека кредити, Микроқарз ва Овердрафт кредитларидир. Йиллар қирқимида йўналишлар бўйича муддати ўтган кредитларни тахлил қиладиган бўлсак, 2014 йилда суммаси ва сони жихатдан кичик кредитлар юқори ўринни эгаллаганини, кейинги ўринда миқрокредит ва истеъмол кредити эгаллаб турганлигига гувох бўламиз. 2015 йилда ҳам шу кетма-кетлик такрорланган аммо улар қаториги бу сафар корпоратив ва агро кредитлар ҳам қўшилган. 2016 йилда асосий ўринни кичик кредитлар, кейинги ўринда корпоратив кредитлар, кейинги ўринда арго кредитлар, кейинги ўринда микро ва истеъмол кредитлари эгаллаган. 2017 йилда сумма бўйича 1-ўринда корпоратив кредитлар турган бўлсада, сон жихатдан уларни улуши у қадар юқори эмас, бу борада яна кичик кредитлар етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда микро, агро ва истеъмол кредитлари ўрин олган. 2018 кичик кредитлар суммаси ва сони бўйича етакчилик қилганлигини, кейинги ўринларда микро, агро истеъмол кредитлари ўрин олганлигини кўришимиз мумкин. Жадвал маълумотларидан хулоса қилиб, йўналишлар бўйича муддати ўтган кредитлар кичик кредитларда кўп учраётганлиги, ундан кейинги ўринларда микро, агро ва истеъмол кредитлари ўрин олаётганлиги такидлаш мумкин. Бу эса айнан шу йўналишларга жиддий эътибор берилишини тақозо этади. Hakorbank АТБда балансдан ташқари хисоб рақамларда юритилаётган ва банк балансига олинган муаммоли кредитлартаҳлили. Кредит қўйилмалари тўлиқ муаммоли деб эътироф этилгандан сўнг, Бэк мутахасиси макур кредит бўйича тўлик маълумотларни ўзида акс эттирган хулосасини филиал Кредит Комиссияси мухокамасига киритади. Олиб борилган ишлар натижа бермагач, энди макур кредитни блансда хисобини юритиш бефойда деган қарорга комиссия аъзолари бир овоздан келганларидан сўнг, мазкур кредитни балансдан ташқари хисоб рақамга олиб ўтиш юзасидан Кредит Комиссияси қарори қабул қилинади. Қарор нусхаси унга мутахасис хулосаси билан бош банкка “Таваккалчиликларни бошқариш” департаментига юборилади. Департамент директори кўрсатмасига асосан филиалдан келган хужжатлар “Муаммоли кредитлар билан ишлаш” секторига берилади. Сектор мутахасиси хужжатларни ўрганиб чиқиб, масалани Кредит Кўмитаси мухокамасига киритади. Кредит Кўмитаси ижобий қарори қабул қилингандан сўнг, ушбу қарорни маъқуллаш учун банк Бошқаруви мухокамасига берилади. Банк Бошқаруви розилиги олингач, бу хақида филиалга қарор матни туширилган хат жунатилади. Филиал Бэк офис мутахасиси хатни олган кундан кечиктирмасдан муаммоли кредитни блансдан ташқари хисоб рақамга ўтказади. жадвал“Hamkorbank” АТБда балансдан ташқари хисобрақамига ўтказилган кредитлар ва банк балансига олинган мулклар тўғрисида маълумотмлн сўмда
Download 165.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling