Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Download 292.25 Kb.
|
ÐзбекиÑÑон ÑеÑпÑбликаÑи маÑказий банкининг-fayllar.org
Мижозларга хизмат кўрсатиш:
Мижозларга банкнинг барча хизматлар мажмуаси фақат Фронт-офис бўлимида кўрсатилганлиги боис, мазкур бўлим банк хизматларининг барча турларини яхши биладиган малакали мутахассислардан ташкил этилиши шарт. Бунда, шарт-шароитлар ва банк томонидан мижозларга кўрсатилаётган хизматлар рўйхати эълон қилиниши ҳамда мазкур хизматлардан банкнинг мавжуд ва бўлғуси мижозлари хабардор қилиниши шарт. Хизмат кўрсатиш жараёнида ностандарт — кўзда тутилмаган ҳолатлар келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлигини инобатга олган ҳолда, аниқ хизматлар тури (мисол учун, экспорт ёки импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисоби) бўйича пайдо бўлган саволларни жойида ҳал қилувчи ва тегишли операцияларни бутунлай назорат қилиш салоҳиятига эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан жамланган бўлиши керак. Шундан келиб чиққан ҳолда, операцияларни амалга оширишда масъул ижрочи билиши лозим бўлган қонунчилик доираси қанчалик кичик бўлса, унинг иши тез ва сифатли бўлади. Шунинг учун, Фронт-офис масъул ижрочилари ўртасида мижозларни тақсимлашда, бир масъул ижрочида бир тоифали мижозлар бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бунда, мижознинг мавжуд барча ҳисобварақларига бир масъул ижрочи томонидан хизмат кўрсатилиши шарт. Фронт-офис ходимларини мижозларнинг жисмоний ва юридик шахслар тоифаси бўйича гуруҳлаш лозим. Қонунчилик базаси турли (ёки бир) хиллигига боғлиқ ҳолда, юқорида қайд этиб ўтилган мижозларни янада кичик бўлган қуйидаги турларга бўлиш мумкин: фақат миллий валютада операцияларни амалга оширадиган мижозлар; миллий ва чет эл валютасида операцияларни амалга оширадиган мижозлар. Турли қонунчилик таъсир доирасида бўлган мижозларнинг қуйидаги тоифалари бўйича гуруҳларга бўлиш тавсия этилади: Корхона ва ташкилотлар: ўз фаолиятини мамлакат доирасида ва хорижда амалга оширадиган ҳар қандай ташкилотлар, шунингдек, чет эл ваколатхоналари, ёки миллий ва чет эл валютасида ҳисобварақлари мавжуд бўлган ҳар қандай ташкилотлар; ўз фаолиятини фақатгина мамлакат доирасида амалга оширувчи йирик (корпоратив) мижозлар; кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар. Жисмоний шахслар: миллий ва чет эл валютасида ҳисобварақлари мавжуд бўлган жисмоний шахслар; фақат миллий валютада ҳисобварақлари мавжуд бўлган жисмоний шахслар. Банкнинг Фронт-офис бўлимидаги ҳар бир гуруҳ мутахассиси мижозларга кўрсатиладиган тўлиқ стандарт хизматлар рўйхатини уларга тақдим этади. Ходимлар гуруҳи томонидан мижозларга кўп операциялар тури бўйича хизмат кўрсатилса, мазкур гуруҳга камроқ мижоз тақсимланиши лозим. Чунки, кўп турли операциялар бажарувчи мижознинг битта ташрифи бўйича унга хизмат кўрсатиш банк ходимининг кўп вақтини эгаллайди. Download 292.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling