Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/34
Sana19.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1621657
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
9-1- Автореферат 24-11-2021

Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим 
муассасасининг 
илмий-тадқиқот 
ишлари 
режалари 
билан 
боғлиқлиги. Диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Бош прокура-
тураси 
Академияси 
илмий-тадқиқот 
ишлари 
режасига 
мувофиқ 
“Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликни ижро этиш устидан 
прокурор назоратини такомиллаштириш масалалари” доирасида амалга 
оширилган. 
Тадқиқотнинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги 
қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштириш бўйича 
таклиф ва тавсиялардан иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари: 
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан 
прокурор назоратинининг ўрни ҳамда аҳамиятини ёритиш ва таҳлил қилиш;
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан 
прокурор назорати билан боғлиқ халқаро стандартлар талабларини очиб 
бериш, шунингдек прокуратура органлари томонидан коррупцияга қарши 
курашиш бўйича хорижий амалиётни таҳлил қилиш; 
Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги 
қонунчилик 
ижроси 
устидан 
прокурор 
назоратининг 
асосий 
йўналишларининг шаклланишини ёритиш;
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан 
прокурор назоратинининг методикаси ва тактикасини таҳлил қилиш; 
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан 
прокурор назоратини амалга оширишнинг мавжуд ташкилий асосларини 
ўрганиш асосида ушбу соҳани такомиллаштириш юзасидан илмий 
асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. 
Тадқиқотнинг объекти Ўзбекистон Республикасида коррупцияга 
қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор 
назоратини ташкил этиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар тизими 
ҳисобланади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling