66
Моддий
ва
процессуал
ҳуқуқ
нормаларидан
ташқари,
кибержинояларга қарши профилактик чора-тадбирларни ҳам
белгилаш
мақсадга мувофиқ. Профилактика тўғрисидаги қоидалар ҳуқуқбузарликлар
хавфини тартибга солиш ва камайтиришга асосланган. Кибержиноятчилик
нуқтаи
назаридан,
профилактика
қонунчилигининг
мақсади
кибержиноятларнинг олдини олиш ёки ҳеч бўлмаганда
кибер жиноятлар
туфайли
етказилган
зарарни
камайтиришдир.
Ўзбекистон
Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги
қонунида ҳуқуқбузарлик профилактикасига
таъриф берилиб, бу – ҳуқуқ-
тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш,
уларга барҳам бериш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг
содир этилиши
сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш,
бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар умумий,
махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий,
ижтимоий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлари тизимидир
84
. Фикримизча,
кундан кун янгиланиб бораётган кибержиноятлар турлари ҳақида
аҳолининг доимий равишда ҲМҚО томонидан огоҳлантирилиши, ҳар
ойнинг бир кунини “Интернет хавфсизлиги ойлиги” сифатида ўтказиш,
мактаб ёшдаги болаларда ахборот ва
интернет хавфсизлигига оид
кўникмалар ҳосил қилиш учун ўқув дарстурига киритиш, криминализация
қилинган жиноятларга доимий равишда Олий суд Пленуми томонидан шарҳ
бериб борилиши яхши профилактик самара беради.
Кибержиноятларга қарши курашишда
яна бир асосий восита бу
халқаро шартнома ва конвенциялардир. Масалан,
2001 йилги Европа
Do'stlaringiz bilan baham: