Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
8- А-Олимов-кибержиноятчиликка қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖПКнинг 173-моддаси
криминализация,
яъни ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг доимий равишда янгиланиб бориши натижасида улар учун Жиноят кодексида жавобгарлик белгилаш. Ноқонуний хатти-ҳаракатлар қонун билан аниқ кўрсатилиши лозим. Зеро, “nullum crimen sine lege”(қонунда кўрсатилмаган жиноят бўлмайди) ахлоқий тамойилига асосан, шахс ушбу ҳаракатни содир этган пайтда назарда тутилмаган ҳаракат учун жазоланмайди. Моддий ҳуқуқ жисмоний шахслар, юридик шахслар ва давлатни ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди. Лекин баъзи ҳаракатларни криминаллаштириш учун асос бўлмаса, ҳаддан ташқари криминаллашув хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин 76 . Шу муносабат билан инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ жиноят ҳуқуқини халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш учун зарур воситалардан биридир. Юқоридагилардан келиб чиқиб амалдаги Жиноят кодексининг 130- моддаси (порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш), 130 1 -модда (Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш), 141 1 -модда (Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш), 149-модда (Муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш), 155-модда (терроризм) ларини Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилиши юзасидан қайта кўриб чиқиш лозим. Шунингдек, электрон тижорат қоидаларини бузиш, электрон почта манзилларга спам жўнатиш каби “оммалашаётган” ноқонуний хатти- 76 Cybercrime_all_Moduls/Cybercrime_Module_3_Legal_Frameworks_and_Human_Rights 63 ҳаракатлар 77 учун жавобгарлик белгилаш жиноят қонунчилигига оид моддий ҳуқуқнинг мустаҳкамланишига ҳисса қўшади. Жиноят кодекси Махсус қисмида назарда тутилган жиноятларнинг объектига ахборот-технологияларидан фойдаланиб зарар етказиш мумкинлиги нуқтаъи назаридан алоҳида эътибор қаратиш лозим. Ўз.Рес Жиноят кодекси мантиқий ва таркибий тузилиши жиҳатидан мукаммал ва изчил деб ҳисоблансада, баъзи бир жиноятларнинг объектив томонини дифференциация қилиш лозим. Жумладан, муаллифлик ва турдош ҳуқуқларини кибертехнологиялар орқали бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилади. Европа Кенгашининг “Кибержиноятлар тўғрисида”ги конвенциясининг 10-моддасида “муаллифлик ва турдош ҳуқуқларнинг бузилиши билан боғлиқ жиноятлар” учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган 78 . Ҳудди шундай норма Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши Араб давлатлари лигаси конвенциясининг 17-моддасида (“муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бузилиши”) таъқиқланган 79 . Шунингдек соҳадаги етук мутахассислардан бири В.Н.Черкасовнинг фикрича, муаллифлик ҳуқуқини компьютер воситаларидан фойдаланиб бузиш учун жавобгарлик фақат электрон (рақамли) шаклда сақланадиган асарларга нисбатан қўлланилиши керак 80 . А.К.Расулев ўзининг мавзуга оид докторлик диссертациясида ЖК 149-моддасини қуйидаги таҳрирдаги: «Муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланган компьютер дастурларидан, ѐки ахборот-коммуникация технологиялари учун дастурлардан ғайриқонуний равишда фойдаланиш, шунингдек ахборот-коммуникация 77 Марко Герке. Понимание киберпреступности: Явление, задачи и законодательный ответ.//ITU, 2014, ст.225. 78 https://www.coe.int/en/web/cybercrime/the-budapest-convention 79 https://itlaw.wikia.org/wiki/Arab_Convention_on_Combating_Information_Technology_Offences 80 В.Н.Черкасов. Информационная безопасность. Правовые проблемы и пути их решения // Научно- практический журнал, №1, ст.6. 64 технологияларидан фойдаланган ҳолда муаллифликни ўзлаштириш» деган иккинчи қисм билан тўлдирилиши лозимлигини таъкидлайди 81 . Экспертиза тайинланишининг мажбурийлиги. Моддий ҳуқуқ шакллантирилганлиги билан, уни амалда қўллаш учун процессуал қоидалар керак бўлади. Кибержиноятчилик соҳасидаги процессуал қонунчилик маълумотларни йиғиш, алоқа улашиш, қидириш ва олиб қўйиш, маълумотларни сақлаш тартиби билан боғлиқ юрисдикция ва тергов органи ваколатлари, рақамли далилларни аниқлаш, тўплаш, алмашиш, уларнинг яроқлилиги ва жиноий иш юритиш учун мақбуллиги кабиларни ўз ичига олади. А.К. Расулевнинг фикрича, кибержиноятларнинг тез фош этилиши ва сифатли тергов қилинишини таъминлаш мақсадида ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар содир этилганда, экспертиза тайинланиши ва ўтказилиши лозим 82 . Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 173-моддасидаги экспертиза тайинланиши шарт бўлган ҳолатлар қаторига ахборот тизимлари, Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling