Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/53
Sana20.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1787929
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   53
Bog'liq
8- А-Олимов-кибержиноятчиликка қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари (3)

суд ишларини юритишда электрон далилларни тўплаш, олиб қўйиш, 
тинтув қилиш, уларнинг бутунлиги ва яхлитлигини таъминлаш, судда кўриб 
чиқиш учун тақдим этиш масалаларини тартибга солувчи ягона норматив-
ҳуқуий ҳужжат ишлаб чиқиш лозим. Хорижий тажриба сифатида айтиш 
мумкинки, жиноий суд ишларида сезиларли равишда ошиб бораётган 
электрон далилларга алоҳида эътибор қаратилганлигини инобатга олиб,
2019 йил 1 февралдан бошлаб Чехия Республикасида ҳам миллий, ҳам 
трансмиллий 
ишлар 
доирасида 
электрон 
шаклда 
тўпланган 
маълумотларнинг операцион хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ 
қоидалар белгиланган янги ҳуқуқий ҳужжат кучга кирди.
Хулоса қилиб айтганда, ахборот технологиялари соҳасидаги 
жиноятлар ёки кибержиноятларни олдини олиш ва ушбу глобал хавфга 
қарши курашиш учун аввало, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликнинг 
ҳуқуқий механизмини белгилаш, ахборот технологиялари соҳасидаги 
жиноятларни мунтазам равишда криминализация қилиш, ушбу тоифадаги 
жиноятларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, махсус тергов ва техник 
бўлинмаларни ташкил этиш, миллий ва трансмиллий доирада электрон 
далилларнинг бутунлиги ва яхлитлиги, уларни кўздан кечириш, олиш, 
сақлаш, судда мақбуллигини таъминлаш, энг аввало, ахборот 
технологиялари ва хавфсзлиги масалаларини тартибга соладиган халқаро 
доирада тан олинган конвенцияларни ратификация қилиш орқали, 
ривожланган хорижий мамлакатларлар билан ўзаро ҳуқуқий ёрдам ва 
самарали ҳамкорлик ўрнатиш муҳим қадам ҳисобланади. 


70 
 
 
 
ХУЛОСА 
Кибержиноятчиликка қарши курашишга оид ташкилий-ҳуқуқий чора-
тадбирларни янада такомиллаштириш масалалари миллий қонунчилик, 
ривожланган хорижий мамлакатларнинг ижобий тажрибаси, жиноят 
ҳуқуқига оид илмий-назарий ва юридик адабиётлар, нуфузли халқаро 
ташкилотлар тавсиялари асосида ўрганилиб, қуйидаги хулосаларга 
келинди: 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling