Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси


I.  Илмий-назарий хулосалар


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/53
Sana20.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1787929
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   53
Bog'liq
8- А-Олимов-кибержиноятчиликка қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари (3)

I. 
Илмий-назарий хулосалар:
1.  Компьютер ахбороти – бу электрон шаклда қайд этилган, 
компьютер тизими, уларнинг тармоқлари ёки таркибий қисмларида мавжуд 
бўлган ва электрон шаклда тақдим этиладиган шахслар, предметлар
фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги ахборотдир; 
2. Кибержиноят – бу компьютер тизими, тармоғи, шунингдек 
компьютер тизими, тармоғига уланадиган бошқа воситалар орқали ёки 
уларнинг ёрдамида шахс, жамият ва давлатнинг моддий ва номоддий 
неъматларига қаратилган ахборот ҳужуми кўринишидаги кибермуҳитда 
содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш. 
3. Киберхавфсизлик – ахборот инфраструктурасини ички ва ташқи 
таҳдидлардан ҳимоя қилиш, киберинцидентларни аниқлаш ва уларни 
олдини олишга қаратилган хавфсизлик сиёсати. 
4. Киберинцидент 
– 
ахборотнинг 
махфийлиги, 
яхлитлиги, 
ҳақиқийлиги, бутунлиги ва хавфсизлигига таҳдид соладиган ёки потенциал 
хафв соладиган, шунингдек хавфсизлик сиёсатининг бузилиши билан 
боғлиқ воқеа. 
5. Кибертерроризм – яъни компьютер техникаси воситаси, унинг 
тизими ёки тармоғи, бутунжаҳон интернет ахборот тармоғидан фойдаланиб 
террорчилик ҳаракатларини содир этиш, шунингдек террорчилик 
ҳаракатларига аҳолини жалб қилиш, бундай ҳаракатларни тарғиб қилиш ва 
молиялаштириш.  


71 
6. Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят кодексининг 278
1
—278
7
-
моддаларини кибержиноятларнинг махсус турлари сифатида, шунингдек 
130-модда 4-қисми, 141
1
-моддаси 2-қисми “г” банди, 141
2
-моддасини 2-
қисмини қуйидаги “е” банди, 149-модда 2-қисми, 155-модда 4-қисм, 167-
модда 3-қисм “г” банди, 168-модда 2-қисм “в” банди, 169-модда 3-қисм “б” 
бандида белгиланган жиноятларни кибержиноятларнинг умумий тури 
сифатида тушуниш лозим.  

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling