Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси


ахборотининг мазмунига қарши қаратилган


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/53
Sana20.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1787929
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   53
Bog'liq
8- А-Олимов-кибержиноятчиликка қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари (3)

ахборотининг мазмунига қарши қаратилган 
жиноятлар” номли XX
3
-бобларни (130-модда 3-қисм, 
155-модда 4-қисм

яратиш мақсадга мувофиқ. 
9. Кибержиноятларнинг тез фош этилиши ва сифатли тергов 
қилинишини таъминлаш мақсадида ахборот технологиялари ва 
хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар содир этилганида экспертиза 
тайинланиши ва ўтказилиши мажбурийлигини таъминлаш учун ЖПК 173-
моддасини қуйидаги таҳрирдаги ўнинчи банд билан тўлдириш мақсадга 
мувофиқ ҳисобланади:
“ахборот тизимлари, тармоқлари ва ресурслари фаолияти 
бузилганлиги белгиларини, шунингдек компьютер ахбороти билан 
ғайриқонуний ҳаракатлар хусусияти ва ушбу ҳаракатлар амалга 
оширилганлигини кўрсатувчи ҳолатларни”
III. Кибержиноятчиликка қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий 
асосларига оид таклифлар: 
1. Aхборот 
технологиялари соҳасидаги жиноятлар ва кибер 
жиноятларнинг миллий хавфсизликка таҳдидини ўрганиш, ахборот 
хавсфизлиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосларни тизимлаштириш ва 
аниқлаштириш лозимлигидан далолат беради. Шу мақсадда Ўзбекистон 
Республикасининг 
2020-2022-йилларга 
мўлжалланган 
Киберхафвсизлик стратегиясини қабул қилиниши лозим деб ўйлаймиз. 
Ушбу стратегияда ахборот хавфсизлигининг ҳозирги ҳолати таҳлили 
асосида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг мақсади, вазифалари ва 
асосий муаммолари белгилаб берилиши, ахборот хавфсизлигининг 


74 
объектлари, хавфларини ва уларнинг оқибатларини, хавфларни олдини 
олиш, тўхтатиш ва йўқ қилиш усуллари ва воситаларини, шунингдек давлат 
органлари ва хусусий секторнинг турли соҳаларида ахборот хавфсизлигини 
таъминлашнинг ўзига хос жиҳатлари кўрсатилиши керак. 
2. Минтақавий Европа конвенцияси (Будапешт конвенцияси) ҳалқаро 
ҳамкорликнинг кўплаб муаммоларини ҳал қилувчи улкан халқаро 
воситалардан бирига айланди. Ўзбекистон бу конвенцияни ратификация 
қилмаган, сабаби муҳокама ва келишмовчиликнинг асосий мавзуси бошқа 
томоннинг розилигисиз ўз ҳудудида компютер тизими орқали бошқа томон 
ҳудудида жойлашган компютер маълумотларига кириш ҳуқуқини берувчи 
Конвенсиянинг 32-моддаси талабидир. Марказий Осиё давлатлари 
ҳудудида халқаро топшириқлар Минск ва Кишинев конвенсиялари орқали 
амалга оширилиб келинмоқда. Лекин, фикримча мамлакатимиз тобора 
кенгайиб бораётган, макон ва замон танламайдиган кибержиноятларга 
қарши самарали курашиш йўлида ушбу конвенцияни 32-моддасини рад 
қилган ҳолда, қўшимча келишув (оговорка) асосида ратификация қилиш
масаласини кўриб чиқиши лозим. 
3. Кибержиноятларни 
тергов 
қилиш 
ваколатига 
эга 
бўлган 
ходимларнинг малакасини ошириш, Ўзбекистон Республикаси ИИВда ушбу 
жиноятларга қарши курашувчи ягона марказ очиш ва унда малакали 
ахборот технологиялари бўйича мутахассис ва терговчиларни қайта 
тайёрлаш; бу борада Жанубий Корея Бош прокуратураси ҳузуридаги 
Рақамли экспертизалар миллий маркази (NDFC) билан ҳамкорлик қилиш. 
Бу борада Грузияда Жиноий полиция Департаментида 2012 йилда техник 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling