7
кибержиноятларнинг киберфирибгарлик, кибертерроризм турлари ва
киберхавфсизлик тушунчаларининг
таърифи ва улар учун жиноий
жавобгарлик белгилаш зарурати асосланган;
шахснинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини жиноят-ҳуқуқий муҳофаза
қилиниши ва жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашда ахборот
технологиларидан фойдаланиб шахсий ҳаёт
дахлсизлигига тажовуз
қилганлик учун Ўзбекистон Республикаси ЖК 141
1
-моддасида жавобгарлик
белгилаш зарурати исботланган;
давлат ва хусусий сектор ўртасида ахборот алмашишда ва келгусида
ахборот хавфсизлиги учун таҳдидларни олдини олиш мақсадида
“Киберхавфсизлик стратегияси”ни ишлаб чиқиш зарурлиги исботланган;
кибержиноятларни олдини олиш ва унга қарши курашиш, тергов
қилиш ва рақамли экспертиза ўтказиш, электрон далилларни тўплаш ва
уларнинг яхлитлигини таъминлаш мақсадида махсус бўлинма ташкил этиш
зарурлиги асослантирилган;
ахборот технологиялари воситасида шахснинг ҳаѐти, соғлиғи ва
аҳлоқига салбий таъсир кўрсатилиши сабабли мазкур ҳаракатлар ижтимоий
хавфли қилмиш сифатида тан олиниши лозимлиги таклиф этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: