Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/53
Sana20.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1787929
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
8- А-Олимов-кибержиноятчиликка қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари (3)

Тадқиқотнинг объекти ахборот технологиялари соҳасидаги 
жиноятлар (кибержиноятлар) га қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва 
3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. 
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда. 



ташкилий чораларини тартибга солувчи ижтимоий муносабатлар 
ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предмети ахборот технологиялари соҳасидаги 
жиноятларни (кибержиноятлар) содир этганлик учун Ўзбекистон 
Республикасида жиноий жавобгарликни тартибга солувчи норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар, қонунни қўллаш амалиёти, амалдаги қонунчилик ва 
хорижий мамлакатлар амалиёти, шунингдек жиноят ҳуқуқи фанида мавжуд 
бўлган концептуал ёндашув, илмий қарашлар ва ҳуқуқий категориялардан 
иборат. 
Тадқиқотнинг мақсади ахборот технологиялари соҳасидаги 
жиноятларга (кибержиноятлар) қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий 
чораларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб 
чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
кибержиноятчилик учун жавобгарликнинг миллий қонунчиликдаги 
ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш; 
ахборот соҳасидаги жиноятчилик, ахборот соҳасидаги янги хавф ва 
хатарларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида миллий 
ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар 
профилактикаси ва уларни олдини олишнинг криминологик чоралари 
самарадорлигини ошириш;
ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш асосида 
ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши 
жиноят-ҳуқуқий курашиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар 
ишлаб чиқиш. 
Мавзу доирасида аниқланган муаммолар:
1. Ўзбекистон 
Республикасининг 
Жиноят 
кодексида 
ахборот 
технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар (кибержиноятлар) 



учун жавобгарлик белгиловчи нормаларнинг такомиллашмаганлиги, яъни 
ЖК да назарда тутилмаган ахборот технологиялари ва хавфсизлиги 
соҳасидаги жиноят таркибларининг кўплиги, жиноят турларининг 
янгиланмай қолганлиги;
2. Кибержиноятларнинг объекти тўғрисида ягона фикр мавжуд 
эмаслиги, хорижий мамлакатлар жиноят қонунчилигида тушунчаларнинг 
турлича талқин этилиши; 
3. Ўзбекистон 
Республикасининг 
Жиноят-процессуал 
кодексида 
ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни фош этишда рақамли 
экспертиза тайинланиши амалиёти мавжуд эмаслиги; 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling