Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
8- Б-Жумаев - КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР
Махсус услубиётлар жумласига қонунда белгиланган жиноятларнинг
турлари бўйича эмас, балки бошқа асослар бўйича тузилган хусусий услубиётларни киритиш керак бўлади. Жумладан, ана шу мақсад учун асослар сифатида жиноят содир этилган жой, жиноятчининг, жабрланувчининг шахси, жиноят содир этилган пайтдан бошлаб ўтган вақт ва бошқа шу сингарилар танланиши мумкин. Криминалистика адабиётларида темир йўл, сув ва ҳаво транспортидаги жиноятларни; вояга етмаганлар ва рецидивистлар содир этган жиноятларни; ўтган йилларнинг очилмай қолган жиноятларини тергов қилиш услубиётлари маълум. Аниқлаштирилиш даражасига кўра, жиноятларни тергов қилиш услубиётлари бир босқичли, икки босқичли ва кўп босқичли бўлиши мумкин. Масалан, ўғирликларни тергов қилиш услубиёти уларни тергов қилиш бўйича умумий тавсияларнигина эмас, балки хонадон ва автомашина ўғирликларини, майда ўғирликларни, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги ўғирликларни; почта ўғирликларини ва бошқа шу сингариларни тергов қилиш услубиётларини ҳам ўз ичига олади. 50 Жиноятларни тергов қилишнинг хусусий услубиётлари ҳажмига кўра тўлиқ ва қисқартирилган турларга бўлинади. Аксарият ҳолларда, у ёки бу турдаги жиноятни тергов қилишнинг бутун жараёнини ўтказиш учун услубий тавсиялар ишлаб чиқилади. Баъзан эса тадқиқотлар тергов қилишнинг бирон- бир босқичини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш билан чекланади. Чунончи, дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказиш бўйича криминалистик услубий тавсиялар анча кенг тарқалган. Жиноятларнинг қамраб олинадиган турлари бўйича хусусий услубиётлар комплекс ва аниқ турларга бўлинади. Икки ёки ундан ортиқ ўзаро боғлиқ турдаги жиноятларни тергов қилиш услубиётлари, масалан, талончилик ва босқинчиликларни тергов қилиш услубиёти, ўт қўйишлар ва ёнғинга қарши хавфсизлик қоидаларига жинояткорона риоя этмасликларни тергов қилиш услубиёти сингарилар комплекс услубиётлар ҳисобланади. Жиноятларни тергов қилиш криминалистик услубиётлар ўз шаклига кўра кўпинча монографиялар, диссертация тадқиқотлари, дарсликлар, ўқув, услубий ва амалий қўлланмалар, услубий хатлар тариқасида ишлаб чиқилади ва ҳоказо 66 . Юқорида берилган маълумотлар асосида айтишимиз мумкинки, янги ва оммалаётган кибержиноятларнинг якуний тергов қилиш методикаси ишлаб чиқилмаганлигини кўришимиз мумкин. Бир қатор хорижий мамлакатларда қандай тартибда олиб борилишини кўришимиз мақсадга мувофиқдир. Жиноят фактини аниқлаш ва ўз вақтида очиш ҳодиса жойини ҳимоя қилиш сифати жиноят далиллари бўлишига катта таъсир кўрсатади. Анъанавий жиноятларнинг вақти ва макони одат аниқ бўлади. Бундай жиноятларда воқеа жойини аниқлаш қийин. Кибержиноятларни аниқлашда ўзига хос усуллар сифатида Хитой олимлари ҳисобланмиш Янбо Ву, Давеи Хианг, Жианг Минг Гао ва Юн Вуларнинг қуйидаги методларини кўрсатиб ўтиш мумкин: 66 Криминалистика: Олий ўқув юртлари учун дарслик // N. Р.Абдумажидов ва бошқалар. - Т.: „Адолат”, 2003 - 266 б 51 компъютернинг ўзи ва унинг майдони компютер тизимининг физик хусусиятларини белгилаш; иш маълумотларига асосланиб, жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахснинг мотивлари, воситаларини таҳлил қилиш, компъютернинг профессионал билим даражаси, билим даражаси, мумкин бўлган жиноятчиларни таҳлил қилиш ва компъютер жинояти учун жиноят содир этилган жойни аниқлаш; компютер ахборот тизимини ҳодиса жойи тизим журналининг ёки аудиторлик текшируви ёзувларининг мазмуни бўйича топиш; турли хил ҳолатларда жиноят тури, хусусияти ва воситаларига қараб жиноят содир этилган жойни аниқлаш 67 . Шу билан бир қаторда, АҚШ олими Ж.Оерлеменс кибержиноятларни тергов қилишда қуйидаги методларни бирламчи деб ҳисоблайди. o оммага очиқ бўлган онлайн маълумотларни тўплаш; o онлайн хизмат кўрсатувчи провайдерларга маълумотлар олиш бўйича мурожаатлар бериш; o интернет орқали яширин тергов усулларидан фойдаланиш; o тергов усули сифатида хакерлик ҳужумларини амалга ошириш каби методларни тавсия этишмоқда 68 . Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling