Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси
Криминалистик тактиканинг энг муҳим қоидалари жумласига
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
8- Б-Жумаев - КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР
Криминалистик тактиканинг энг муҳим қоидалари жумласига
қуйидагиларни киритишимиз мумкин: жиноятларни тергов қилиш чоғидаги тергов ҳаракатларининг оқилона тактик усуллари; криминалистик тактик ҳаракатлар ва операциялар; жиноятларни тергов қилишни режалаштириш ва тезкор-қидирув ходимлари билан терговчининг ўзаро ҳамкорлиги; жиноятларни тергов қилишда жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг ёрдамидан фойдаланиш; жиноятларни тергов қилишда гумон қилинувчилар, айбланувчилар ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг шахсини ўрганиш; жиноятларни тергов қилишда махсус билимлардан фойдаланиш; терговчининг жиноятларни олдини олишга доир фаолияти 70 . Криминалистик тактиканинг ҳозирги вақтга келиб шаклланган тизими ўзаро боғлиқ икки қисмдан ташкил топган. Булар криминалистик тактиканинг умумий қисми ҳамда криминалистик тактиканинг махсус қисмидир. Криминалистик тактиканинг умумий қисми – криминалистика мазкур бўлимининг моҳияти ва тергов фаолиятини ташкил этишга доир билимларни ўз ичига олувчи илмий асосидир. Криминалистик тактиканинг умумий қоидалари ўз навбатида иккита кичик қисмларга бўлинади: а) криминалистик тактиканинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва замонавий ҳолатига доир билимларни бирлаштирувчи илмий муаммолари: криминалистик тактиканинг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи, криминалистик тактиканинг предмети, тизими, вазифалари, манбалари, принциплари, криминалистик тактиканинг илмий билимлар тизимида тутган ўрни ва ҳоказо. 70 Криминалистика: Олий ўқув юртлари учун дарслик / N. Р.Абдумажидов ва бошқалар. - Т.:Адолат”, 2003 - 198 б. 54 б) тергов фаолиятини ташкил этишнинг илмий асослари: тергов фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги криминалистик таълимот; жиноятларни тергов қилишни режалаштириш, терговчиларнинг тезкор ходимлар билан ўзаро ҳамкорлиги, тергов фаолиятида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишни ташкил этиш, жиноятларнинг олдини олишга доир фаолиятни ташкил этиш, тактик усуллар ва тавсиялар тўғрисидаги криминалистик таълимот, тактик операциялар, тергов вазиятлари, тактик ечимлар, терговчилар меҳнатини илмий асосда ташкил этиш ва ҳоказо. Криминалистик тактиканинг махсус қисми жиноятларни тергов қилишва суд тергови жараёнида суднинг ҳамда терговчининг ҳаракатларини тайёрлаш ва ўтказишга доир билимлар тизимидан иборатдир. Бу билимларнинг мазмунидаги фарқ махсус қисмни ҳам иккита нисбатан мустақил таркибий элементга бўлишни тақозо этади: а) жиноятларни тергов қилиш жараёнида айрим тергов ҳаракатларини ўтказиш тактикаси: терговни кўздан кечириш ва гувоҳлантириш тактикаси, сўроқ қилиш ва юзлаштириш тактикаси, тинтув қилиш тактикаси, қўлга тушириш ва ҳибсга олиш тактикаси, таниб олиш учун кўрсатиш тактикаси, тергов эксперименти тактикаси, кўрсатувларни воқеа юз берган жойнинг ўзида текшириш ва аниқлаштириш тактикаси, суд экспертизаларини тайинлаш ва ўтказиш тактикаси, қидирув тадбирлари тактикаси; б) судлов ишларини юритиш жараёнида айрим тергов ҳаракатлари тактикаси: суд тергови тактикаси, суд кўздан кечириши тактикаси, кўрсатувларни воқеа юз берган жойнинг ўзида текширув тактикаси. Шунингдек, тактик усул – бу терговни юритаётган шахс хатти- ҳаракатларининг жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш билан боғлиқ вазифаларни самарали ҳал қилиш имконини берадиган мақбул услубдир. 55 Мазкур жиноятлар турларини тергов қилишда умумий ва махсус тактик усуллар борасида Егерева.О.А 71 , Коломинов.В.В 72 ва Сизова.М.С 73 ўз тадкикотларида дастлаб воқеа жойини текшириш, ашёвий далилларни йиғиш, периферик ускуналарни ва бошқа нарсаларни текшириш, тезкор текширувларни ўтказиш керак чамбарчас боғлиқ эканлигини таъкидлашади. Хусусан, тактик усуллар бир қанча адабиётларда турли мезонлар асосида бир қанча турларга бўлинади. Дарҳақиқат, ҳал қилинаётган вазифалар даражасига кўра тактик усуллар: Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling