Ўзбекистон республикаси бош прокуратурасининг олий ўҚув курслари


Коррупцияга қарши туриш жараён сифатида


Download 0.65 Mb.
bet33/39
Sana28.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1012619
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   39
Bog'liq
Коррупция Психол УМК (1)

Коррупцияга қарши туриш жараён сифатида

  • Коррупцион босимга шахснинг қарши туриши қаршилик кўрсатиш, ўзини бошқариш, шахсий ресурсларни мобилизация қилиш сифатида коррупцион таъсир бошланган пайтдан токи унинг таъсири камайиши ёки тугаши давригача давом этадиган ҳолатни назарда тутади.

  • Коррупцияга қарши туриш жараёни шахснинг ички зиддияти ўтиши даражасида, шунингдек коррупция босими шароитида конкрет ҳаракат ва хулқ шакллари тариқасида кўзга ташланиши мумкин.

  • Коррупцион босимга қарши туриш жараёни юксак даража сифатида бошқа қуйи жараёнлар билан белгиланади: перцептив, когнитив, регулятив, рефлексив жараёнлар билан.



Коррупцияга қарши туриш хислат сифатида

  • Бу шахснинг шундай хислатлари йиғиндисики, бунда инсон коррупцион босим шароитида криминал ёки қонун йўли турганда иккинчисини қабул қилишида намоён бўлади.

  • Бу тизимли хислат коррупция босими шароитида шахснинг ички ресурсларини фаоллаштиришдан иборат бўлиб, бунда бир инсон иккинчисига нисбатан кўпроқ фаол бўлиши мумкин.



Коррупцияга қарши туриш ахлоқий танлов сифатида
Коррупцион босим шароитида касбий фаолият субъекти шундай вазиятга тушадики, у таклиф этилаётган шартларга ўз позициясини аниқ намоён қилиши керак.
Ахлоқий танлов вазиятида ижтимоий хулқнинг барқарор ахлоқий моделлари, ўзини баҳолашнинг адекватлиги, фаолият субъектининг маънавий позицияси, ахборотнинг зиддиятли эмаслиги, психологик босим (шу жумладан коррупциявий босим) шароитида қарор қабул қилиш алгоритмини билиш, шахснинг стрессга қарши туриш салоҳияти ҳамда ўзгаларни ишонтирувчи таъсир кучига эга бўлиш ва шу кабилар зарур.
Коррупцияга қарши туриш фаолият сифатида

  • Коррупцияга қарши туришнинг фаолият жиҳати инсоннинг ҳаётий ва профессионал тажрибасидан келиб чиқади ҳамда унинг фаолият хусусиятини белгилаб берувчи эхтиёжлари, шаклланган установкалари, эмоциялари, мақсад ва мотивларига асосланади.

  • Фаолиятда субъектнинг объектга нисбатан ижодий, мустақил муносабати акс этади.

  • Профессионал фаолиятда қуйидаги компонентлар кўрсатиб ўтилади: установка, мотив, мақсад, вазифа, ҳаракатлар, воситалар, назорат, натижа, рефлексия.


  • Download 0.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling