Субъект икки хил хулқ шаклини танлаши мумкин:
1) коррупцияга қарши нормаларга риоя қилиш; 2) коррупцион хулқни амалга ошириш.
Шахснинг коррупцияга қарши туриши, бу -
Профессионал фаолият субъектининг интегратив сифати бўлиб, ахлоқий танлов вазиятида шахсий ресусрларни мобилизация қилишда кўзга ташланади, коррупцион босим шароитида социал муносабатларни бошқаради ҳамда конкрет харакатлар ва хулқни амалга оширади.
Ҳокимлик органлари кадрлар хизмати ходимлари юқори даражадаги коррупцияга қарши туриш слоҳиятига эга бўлишлари керак.
Давлат хизматчисининг коррупцияга қарши туришига оид шахс омиллари
Касб эгасининг стрессга бардошлилиги (ўз ҳолатини ҳамда фаолиятини ўраб турувчи ҳиссий-психологик муҳитни бошқариш, стресс уйғотувчи қўзғатувчиларга чидамлилик, шу жумладан коррупцион босимга ҳам);
Шахсий сифатларнинг ривожланганлиги – қобилиятлар, мотивация, интеллект, апперцепция (олдиндан кўра билиш);
Характернинг мувозанатлашганлиги, ўзини идора этишнинг етук ва позитив стратегияларига эга бўлиш (биринчи навбатжа эхтиёжларни бошқариш механизмларига эътибар қаратиш);
Ахлоқий йўналган дуёқараш, шахсий ҳаёт мазмунига эгалиги, қадриятлари;
Ўзини баҳолашнинг, “Мен-концепция”нинг ўзига хослиги, бетакрорлиги;
Мутахассиснинг, раҳбарнинг фуқаролик позицияси, ғурури ва эътиқоди, конкрет фаолиятга оид вазифаларни ва уларда амалга ошириш воситаларини билиши;
Ижтимоий, профессионал ва аутопсихологик компетенцияларнинг юқори даражада ривожланганлиги.
Профессионал фаолият субъектининг коррупцияга қарши туриш кўрсаткичлари
Когнитив – ўз профессионал соҳаси фаолиятига оид билимлари, коррупцион босим вазиятлари ҳақида, уларга қарши туриш воситалари бўйича билимлар.
Регулятив – коррупцион босим шароитида вазиятга мос психологик билимларни қўллай олиш қобилияти.
Меъёрий – Қонун меъёрларига тўлиқ мос келадиган, профессионал фаолият қоидаларига асосланган хулқ тактикаларига риоя қилиш.
Социал – профессионал фаолият субъекти жамоанинг барча аъзоларида коррупцияга қарши туриш қадриятларини қўллаб чиқади, тарғиб қилади ва жамоада сингдиришга интилади.
Психологик – шахсий, субъектив сифатларнинг шаклланганлиги.
Акмеологик – рефлексия, ахлоқий йўналган мақсадлар, профессионал фаолият доирасида ўз хулқини ташкил қилиш, ўзини коррекциялаш, ўзини назорат қилиш, .
Do'stlaringiz bilan baham: |