Улардан бири - кўзга кўринувчи ташқи хулқ, бу - очкўзлик, ўзини моддий фаровон турмуш ашёлари билан таъминлаш, шу жумладан ҳаддан зиёд моддий эхтиёжларни қондиришга ружу қўйиш ва бу борада каттадан катта амбицияларга эга бўлиш. Айрим пайтда моддий неъматларни қўлга киритиш шундай алоҳида мақсадга айланадики, инсон бу нарсаларни нега кераклигини ҳам тўла англамайди.
Иккинчиси, психиканинг анча чуқур қатламида жойлашган бўлиб, коррупциянинг мазмуний жиҳатини ташкил қилади ва ўйин мотивларини амалга ошириш билан характерланади. Кўпчилик коррупционерлар ўйинга берилган индивид бўлиб, бундай ихлос улар томонидан мутлақо англанмайди ва психиканинг онгсизлик соҳасида амалга ошади.
К. Замфир томонидан яратилган «Меҳнат фаолияти мотивациясининг тузилиши» методикаси тавсифи. Методика мотивациянинг учта асосий таркибини ўрганиш имконини беради: Ички мотивация (ИМ), ташқи ижобий мотивация (ТИМ) ва ташқи салбий мотивация (ТСМ). Ушбу методика бўйича оптимал мотивлар кетма-кетлиги қуйидагича бўлиши лозим: ИМ> ТИМ > ТСМ. Ушбу нисбатда қанчалик ўнг томон кучайиб борса, индивиднинг меҳнат фаолиятини бажаришга муносабати шунчалик ёмон, мотивациянинг фаоллик кучи шунчалик суст ва паст.
Коррупцион виктимликнинг юзага келиш шартлари
Амалдор шахс ресурслари – қонуний равишда моддий, ахборот, кадрлар билан боғлиқ ресурсларни тақсимлаш ваколатига эга бўлиши.
Коррупцион босим бўлиши эҳтимолининг катталиги – коррупцион таъсир ташаббускорининг амалдор шахс ресурсларига қизиқишнинг катталиги.
Амалдор шахснинг коррупцияга қарши туриш лаёқатининг пастлиги.
Коррупцияга қарши муҳитнинг шаклланмаганлиги.
Кадрлар хизмати иккита ҳолатга эътибор қаратиши керак:
Профессионал фаолият субъектининг коррупцияга қарши туриш салоҳиятига
Коррупцияга қарши туриш муҳитининг ҳолатига.
Шахснинг коррупцияга қарши тура олиши феномени
Шахснинг коррупцияга қарши тура олиши – интегратив сифат бўлиб, унинг қуйидаги жиҳатларини кўриб чиқиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |