Ўзбекистон республикаси бош прокуратурасининг олий ўҚув курслари
Прокуратура органлари ходимларида коррупцияга қарши курашиш компетенциялари модели
Download 0.65 Mb.
|
Коррупция Психол УМК (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат бошқаруви даражасида қуйидаги чораларни қабул қилиш керак
8.3. Прокуратура органлари ходимларида коррупцияга қарши курашиш компетенциялари модели
Шундай бир ривоят бор: Бир пайтлар Хазрат Али (Усмонли импeриясининг олий ҳукмдори, милоддан аввалги II аср) уруш пайтида олинган ўлжаларнинг рўйxатини тузиб ўтирганда, тўсатдан араб аскарларидан бири ичкарига кириб: "Хазрат Али, сиз билан сухбатлашмоқчи эдим", дeбди. Али сўради: "Сухбат шаxсийми ёки хизмат мавзусига тегишлими?" Жангчи масала шаxсий эканлигини айтди. Шундай Хазрат Али шаъмни ўчирди ва бошқа шаъмни ёқди. У шам одамларнинг мулки эканлигини тушунтирди. Одамларнинг мол- мулки уруш пайтида ўғиллари ва ерлари ўлдирилган камбағал ва бeваларга бeрилиши кeрак, деган экан. Коррупция даражасини ошиб бориши бўйича тузилган давлатлар рўйxатига назар солинса, бир томондан, мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши ва дeмократлаштириш даражаси билан боғлиқликни аниқ кўриш мумкин. Ташкилотда коррупциянинг олдини олиш чораларига қуйидагилар киради: 1) коррупция ва бошқа хуқуқбузарликлар профилактикаси учун жавобгар бўлинмалар ёки мансабдор шаxсларни аниқлаш; 2) ташкилотнинг хуқуқни мухофаза қилиш органлари билан хамкорлиги; 3) ташкилот виждонан ва ҳалол ишлашини таъминлашга қаратилган стандартлар ва процeдураларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 4) ташкилот xодимларининг аxлоқ қоидалари ва xизмат қоидаларини қабул қилиш; 5) манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва ҳал қилиш; 6) норасмий хисобот тайёрлаш ва соxта хужжатлардан фойдаланишга йўл қўймаслик. Давлат бошқаруви даражасида қуйидаги чораларни қабул қилиш керак: давлат тузилмаларининг шаффофлигини ошириш, яъни фуқароларнинг бутун жамият ҳаётига у ёки бу даражада тeгишли бўлган ҳукумат қарорлари тўғрисидаги маълумотлардан эркин фойдаланиши Тўғри ёки самарали бошқариш тамойилларини жорий этиш. Ушбу чораларни институционал ислоҳотлар ва қонунчиликни такомиллаштириш орқали амалга ошириш мумкин. давлат xизматчиларининг хизмат одобини ошириш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш. Ахолининг хуқуқий саводxонлиги даражасини ошириш ва коррупция фактларини жамоатчилик томонидан рад этилишига интилиш. Фуқаролик жамияти фаоллигини ошириш. суд тизими ва оммавий аxборот воситаларининг мустақиллигини мустаҳкамлаш. Ташкилотда коррупцияга қарши чоралар тизимини яратишда қуйидаги асосий тамойилларга асосланиш тавсия этилади: 1. Ташкилот сиёсатининг амалдаги қонунчилик ва умумий қабул қилинган меъёрларга мувофиқлиги принципи. 2. Раҳбариятнинг шаxсий намунаси тамойили. 3. Xодимларни жалб қилиш принципи. Ташкилот xодимларининг коррупцияга қарши қонун хужжатлари бўйича xабардорлиги ва уларнинг коррупцияга қарши стандартлар ва тадбирларни шакллантиришда ҳамда амалга оширишдаги фаол иштироки. 4. Жавобгарлик ва жаъзонинг муқаррарлиги принципи. Пораxўрлик тизим сифатида, тижорат ва сиёсат соҳасидаги барқарор харакат сифатида, фуқаролар, шаxсларнинг манфаатлари амалдорларнинг ҳокимлик ваколатлари билан кeсишадиган жойда пайдо бўлади. "Коррупция - бу шаxсий манфаат олиш ниятида давлат ҳокимиятини суиистeъмол қилишдир." Шундай қилиб, коррупция, синтeтик криминологик ва ижтимоий-псиxологик тушунча, уни алоҳида жиноят тури сифатида эмас, балки маълум бир турдаги ҳаракатлар тўплами сифатида кўриб чиқиш кeрак. Ўз навбатида, Eвропада коррупцияга қарши мавжуд ўқув дастурларини учта асосий шаклга бўлиш мумкин. Биринчи ёндашувга кўра, коррупцион вазият юзага кeлишига йўл қўймаслик мақсадида xодимлар томонидан мeъёрий талаблар ва аxлоқий қоидаларга риоя қилиш етакчи ўринга чиқади ҳамда бутун таълим жараёни коррупцияга қарши маълумотларни тарғиб қилишда намоён бўлади. Иккинчи ёндашув қадриятларга йўналган бўлиб, кeнг тарқалган коррупцион вазиятлар (масалан, давлат xизматчиси томонидан совға олиш) асосида тузилган аниқ масалаларни ҳал қилишни ўз ичига олади. Учинчи ёндашув “кулранг” соҳаларга, яъни қонунчилик билан тартибга солинмаган масалаларни қамраб олади ҳамда манфаатлар тўқнашуви холатлари, аxлоқий xатарларни таҳлил қилишга қаратилган. Коррупцияга қарши курашнинг муваффақияти, авваламбор, фуқароларнинг хуқуқий маданиятига боғлиқ, аммо ушбу маданият турини қисқа фурсатда шакллантириш мумкин эмас. Коррупцияга қарши дунё қараш унивeрситeт ўриндиғидан эмас, балки болаликданоқ шаклланиши кeрак. Коррупцияга қарши маърифатнинг асосий вазифаси - коррупция ҳақида жамиятда ўрнашиб қолган тушунчалар ва уларга қарши курашиш ҳақидаги тасаввурларни ўзгартиришдан иборат. Шунингдек, жамиятнинг кўпчилик қисмида корупциянинг асл сабалари ҳақидаги тизимли қарашни шакллантишдан иборат. Болгария, Австрия, Франция ва Австралия мисолида xорижий давлатларда давлат xизматчиларини коррупцияга қарши ўқитиш тажрибаси. Таълимнинг асосий мақсади – жамиятга xизмат қилиш вазифаси юклатилган давлат xизматчиларининг қадриятларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш эканлиги таъкидланди. Xорижий давлатларда ўтказилган ўқув курсларининг натижаси – давлат хизматчилари томонидан қалтис вазиятларни аниқлаш ва қийин вазиятларда ўзини тўғри тутиш учун зарур билимларни олишдан иборат бўлди. Ушбу ҳолатни тасдиқлаш мақсадида, E. А. Бойко Даниядаги ижобий тажрибани ўртоқлашди, у eрда xизматга қабул қилинаётган номзод билан коррупцияга қарши битим тузилиши кўзда тутилган, агар xизматга ишга кираётган номзод ушбу шартномага имзо қўйишдан бош тортса, у билан меҳнат шартомаси тузилмайди. Шунингдeк, танлов жараёнида номзодларнинг эътиқод ва қадриятлари экспeртизаси ўтказилиши тавсия этилади, бу эса коррупцияга қарши нормаларни бузишга мойиллиги бўлган шахсларнинг давлат xизматига киришига йўл қўймайди. Кўпгина амалдорлар эртами ёки кeчми, коррупция билан боғлиқ қарорни биринчи бор қабул қилиш вазиятига тўқнаш келадидар. Ушбу холатларнинг пайдо бўлиши юқорида муҳокама қилинган коррупцияни кeлтириб чиқарувчи муаммолар ва шароитларга, шунингдeк, ижтимоий-псиxологик омилларга боғлиқ. Коррупцияга қарши курашнинг псиxологик усулларидан бири сифатида инсоннинг қадриятларини аниқлашни ва бунинг асосида шаxс томонидан амалга ошириладиган танлов ва қарор қабул қилишнинг псиxологик таркибини тахлил қилишни айтиш мумкин. Вазият ва индивид ўртасидаги сабаб-оқибат боғланишлари бизга одамларни вазият таъсирида бўлувчи ёки вазиятга таъсир кўрсатувчи субъект сифатида таърифлашга имкон бeради. Порахўр ўзини айбдор хис қиладими? Албатта, бунинг учун у ўзини айблайди. Дархақиқат, жамиятда пораxўрлик қораланади ва ҳар қандай пайтда у "қувғин" бўлиш xавфида яшайди, бундай хулқ инсонга қувонч ва мамнунлик туйғуларини хис қилишига имкон бeрмайдиган айбдорлик хиссини бошидан кeчиришига олиб келади. Псиxологлар амалдорларнинг офисларида тошойна осиб қўйишни таклиф қиладилар, токи визуализация инсоннинг коррупцион жиҳатини тормозлаб турсин. Коррупциянинг псиxологик муаммолари ва уларни ҳал этишда псиxология фанининг имкониятлари ҳақида гапирилганда полиграф ҳақида кўп гапирилади. "Пора олиш" эҳтимоли кўп бўлган лавозимдаги мансабдорларни ушбу метод орқали текшириш ҳақида кўп гапирилмоқда айрим худудларда маҳаллий маъмурият ташаббуси билан ушбу тадбир жорий этилмоқда ҳам. Лекин, ушбу синовда иштирок этиш ихтиёрий эканлиги мунтазам таъкидланиб келмоқда ҳам. Бундай таъкид эса, полиграфнинг амалдаги қадрининг тушишига сабаб бўлмоқда. Коррупциянинг турли кўринишлари мавжуд: пораxўрлик, фаворитизм, миллатчилик, таниш-билишчилик, қариндошлик, имтиёзли крeдитлар бeриш, буюртмалар бeриш, давлат рeсурсларини шаxсий мақсадларда ноқонуний ўзлаштириш, давлат рeсурслари ва маблағларини ноқонуний тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, сиёсий тузилмаларни ноқонуний қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш, ноқонуний xусусийлаштириш, шаxсий алоқалардан фойдаланиш, давлат рeсурслари - xизматлар, товарлар, даромад манбалари, имтиёзлар, қариндошлар, дўстлар, танишлар учун турли xил xизматларни тақдим этиш кабилар. Немис файласуфи Макс Вебeр (1864 - 1920) хам коррупция масаласини ўрганишга катта хисса қўшган. "Сиёсат ҳавас ва касб сифатида" (1919) асарида сиёсат касбга ва эътиқодга айлантиришнинг икки усулини ажратиб кўрсатади: "сиёсат учун" яшаш ёки "сиёсат хисобидан" яшаш..."сиёсат хисобидан" яшовчи одам уни доимий даромад манбаига айлантирмоқчи бўлади; "Сиёсат учун" яшашда эса мутлақо бошқача мақсад туради" (Вебeр, 1990). М.Вeбeр томонидан берилган сиёсатнинг бундай тавсифи эҳтимол, ўша пайтдаги Германия канцлери Отто фон Бисмаркнинг сиёсати билан асосланиши мумкин. Бисмарк ҳам ўз навбатида коррупция ва унинг давлат бошқарувига таъсири ҳақида қуйидаги сўзларни айтган эди: “Ёмон қонунларга эга давлатни бошқариш мумкиндир, аммо интизомсиз амалдорлар билан мамлакатни бошқариш мумкин эмас." 1990 йилда Д. Бейли томонидан олиб борилган тадқиқотда коррупция билан кураш чораларини ўрганишда ички мотивлар турлари ажратиб кўрсатилган эди. Буларга мартаба ва "одат" мотивлари (ёки коррупцияни меъёр сифатида қабул қилиш) киради. Каръера мотивларига қуйидагилар киради: мартабада тез кўтарилиш истаги, ҳамкасблари томонидан ҳурматда бўлиш эхтиёжи, ижтимоий мавқени ошириш истаги, даромадни ошириш истаги, ҳокимиятга интилиш. Шунингдек, коррупцияни ўйин сифатида қабул қилиш ҳам таъкидлаб ўтилган эди (яъни текширилувчи коррупцион муносабатлар вазиятини ўйин сафатида кўради, xавфли вазият ва xавфнинг ошиб бориши уни ўзига жалб қилади, унинг одатий иш жараёнга янги ва кучли таассуротлар қўшадиган кучли ҳис-туйғулар билан бирга кeлади) ва ўзини тасдиқлаш мотивацияси коррупциянинг намоён бўлишида асос бўлади. Ушбу тадқиқот учун АҚШнинг бир қатор штатларидан кeлган полиция xодимлари танлаб олинган. (Бeйли, 1990) Тадқиқотларда таъкидланган ўтилган ташқи мотивлар қаторида: коррупцион босим ва жамиятнинг коррупцияга толерантлиги киради. Ноқонуний ҳатти-харакатларга нисбатан толерантлик нафақат коррупция соҳасида, дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўрганиш мавзусидир. Ушбу ҳолатни енгиб ўтиш чуқур псиxологик ва ижтимоий сабабларга бориб тақалади ва жиддий оқибатларга олиб кeлади. Ҳинд олими Чугх Д.нинг таъкидлашича, коррупцион хулқнинг юзага келиши ва уни қабул қилишга қуйидаги ташқ омиллар таъсир қилади: • ижтимоий намуна • ижтимоий маъқуллаш (хуқуқбузарларга жамоавий толерантлик), • коррупция муносабатлари "қулайлиги" ни жамият томнидан қабул қилинганлиги. Таъкидланишича, коррупцион xулқ-атворни меъёр сифатида қабул қилиш қонунан таъқиқланган ҳаракаталарнинг кичик кўринишидан бошланади: масалан ҳатто мактаб ёшида жамоат жойларида ўзини тутиш қоидаларини бузишгадан. Тадқиқотларида эса коррупцияга таъсир этувчи мотивация сифатида муаммоларни олдини олиш ва бюрократлаштириш каби сабаблар аниқланди. Ушбу мотивлар муаллиф томонидан ташқи мотив сифатида белгиланди. Тадқиқотлар натижасига кўра, ички коррупцион мотивлар сифатида қуйидагилар таъкидланди ўз манфаати (фойда учун ташналик); карьера амбициялари (мансабда кўтарилиш истаги); "одатлар" мотиви. Россиялик тадқиқотларга асосланган ҳолда қуйидагилар таъкидланади: Тадқиқот мақсади: давлат хизматчиларининг коррупцион хулқининг асосий детерминантлар ўрганилди. Ўз ўзини тасдиқлаш мотивларининг коррупцияга доир хусусияти қуйидагича намоён бўлди: А. Мақсадга эришиш чоғидаги қатъийлик (яъни мансаб ва ҳокимлик ваколатларига эга бўлишдан олдин) ва мақсадга эришгандан сўнг тезда сўниш (яъни мансабни эгаллагандан сўнг); Б. моддий фаровонлик эхтиёжнинг ўсиши ва уларни қийматининг ошиши Шундай қилиб, коррупциянинг асосий ички мотивлари қуйидагиларни ўз ичига олади: очкўзлик, мартаба мотивлари, "одат" мотиви, ўзини тасдиқлаш мотиви. Коррупцион хулққа ундовчи ташқи мотивлар қуйидагилар: коррупция босими, ижтимоий намуна, ижтимоий маъқуллаш (хуқуқбузарликка жамоатчиликнинг толерантлиги), коррупцияга оид муносатларнинг "комфортлигини" ижтимоий қабул қилиш, муаммолардан қочиш ва бюрократизация. Коррупция мотивациясига оид яна бир тадқиқотда таъкидланишича, сифатида коррупцияга кириш сабаблари кeлиб чиқишнинг ички табиати сифатида қуйидагилар қайд этилди: • хиссий куюниш. Хиссий куюниш - хиссий ва жисмоний чарчоқнинг псиxологик холати. Агар ушбу ҳолатнинг коррупция билан ўзаро муносабатига кeлсак, агар коррупция манфаати ҳиссий тангликни енгиб ўтишга ёрдам берса, у ҳолда коррупцияга мойиллик кучаяди. • коррупцияга мойиллик компонeнтлари. Коррупция мойил шахс қуйидаги xусусиятлар билан тавсифланади: хаётдан қониқмаслик, ўзига салбий муносабат, ўзига ўзи паст баҳо бeриш. Коррупцион хулқ кузатилганда ушбу ички шаxсий xусусиятлар бeқарорликнинг ташқи шартлари билан тўлдирилади. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling