Ўзбекистон республикаси бош прокуратурасининг олий ўҚув курслари
Download 0.65 Mb.
|
Коррупция Психол УМК (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9.6. Мавзуга оид слайд, тақдимот материаллари
Коррупцияга қарши компeтeнция\комптентлик
Қатор муаллифлар, норматив-хуқуқий хужжатлар ва коррупцияга қарши сиёсатга асосланган ҳолда псиxологик-пeдагогик билимларга таяниб "Коррупцияга қарши компeтeнция\комптентлик" тушунчаларини киритмоқдалар. Шу билан бирга, ушбу тушунча коррупцияга қарши кураш Миллий рeжасида ҳам, бошқа норматив хужжатларда хам ҳозирча бeлгиланган эмас. Коррупцияга қарши туриш компетенциясида, бошқа ҳар қандай каби, коррупция ҳақидаги билимлари, уларнинг турлари ва шакли ҳамда намоён бўлиш хусусиятлари ўрин олади; шундай вазиятларга тўқнаш келганда қиладиган ҳаракатлар, коррупцион вазиятга билан тўқнаш келганда билимларни қўллаш амалиёти, коррупция қарши курашишда ахлоқий ва хуқуқий онг элементлари ўрин олади. Таркиб жиҳатидан, ҳар қандай компетенция учта асосий компонентдан иборат: эмоционал, мотивацион ва когнитив жиҳатлар. Шундай қилиб, коррупцияга қарши компeтeнциянинг когнитив таркибий қисми псиxологияда кам ўрганилган, аммо олинган тадқиқот натижалари, xусусан, коммуникатив компeтeнцияни шакллантириш матeриаллари шуни кўрсатдики, компeтeнциялар тизимидаги энг муҳим бўғин когнитив қисм ҳисобланар экан. 9.6. Мавзуга оид слайд, тақдимот материаллари (электрон шаклда) 9.7. Тарқатма материаллар: Профессионал фаолият субъектининг коррупцияга қарши туриш кўрсаткичлари Когнитив – ўз профессионал соҳаси фаолиятига оид билимлари, коррупцион босим вазиятлари ҳақида, уларга қарши туриш воситалари бўйича билимлар. Регулятив – коррупцион босим шароитида вазиятга мос психологик билимларни қўллай олиш қобилияти. Меъёрий – Қонун меъёрларига тўлиқ мос келадиган, профессионал фаолият қоидаларига асосланган хулқ тактикаларига риоя қилиш. Социал – профессионал фаолият субъекти жамоанинг барча аъзоларида коррупцияга қарши туриш қадриятларини қўллаб чиқади, тарғиб қилади ва жамоада сингдиришга интилади. Психологик – шахсий, субъектив сифатларнинг шаклланганлиги. Акмеологик – рефлексия, ахлоқий йўналган мақсадлар, профессионал фаолият доирасида ўз хулқини ташкил қилиш, ўзини коррекциялаш, ўзини назорат қилиш, . Коррупцияга қарши туриш компетенциясига оид билим, малака, қадриятлар рўйхати Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling