Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
СУОТ uz
6-
Илова Мажбурий давлат шахсий суғурта қилиниши лозим бўлган тармоқ ходимларининг касблари ва лавозимларининнг ТАВСИЯ РЎЙХАТИ 1. Маъданли ва номаъдан хомашёни қидириш, казиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича ер ости, ер усти кон участкалари ва объектлари ҳамда олдиндан тайёрлов ишларини бажарувчи ишчилар, мутахассислар ва раҳбарлар. 2. Бурғилаш ва қудуқларни синашда, бурғилаш асбоб-ускуналарни бошқаришда ва таъмирлашда, бурғилаш қоришмаларини ва кимёвий реагентни тайёрлашда банд бўлган ишчилар, мутахассислар ва раҳбарлар. 3. Портлатувчилар ва уларнинг ёрдамчилари, портлатиш материаллари омбори мудирлари, портлатувчи моддаларни тарқатувчилар ва лаборантлар. 4. Автомобилларни, тракторларни, йўл-қурилиш ва бошқа ўзи юрар ёки тиркама техникани ва асбоб-ускуналарнинг ҳайдовчилари ва машинистлари. 5. Кранчилар, компрессорчилар, ички ёнув двигателлари, электростанциялар ва компрессорларнинг мотористлари ва машинистлари. 6. Техникани, асбоб-ускуналарни ва электр асбоб-ускуналарини бошқариш ва таъмирлаш бўйича ҳамда электротехник ва монтаж ишларини бажариш бўйича чилангарлар, чилангар- таъмирловчилар, пайвандчилар, электр-чилангарлар, электр-монтёрлар. 7. Қурилиш ишчилари. 8. Геологик намунани майдаловчилар. 9. Металлга ишлов берадиган ва ёғоч-тахта тайёрлайдиган асбоб-ускуналарда банд бўлган ишчилар. 10 Қозонхона ускуналари операторлари (машинистлар, ўт ёқувчилар). 11. Юк ортиш-туширишдаги, омборхона хўжалигидаги ишчилар. 12. Жамоат ошхонаси, маъмурий-маиший комбинат ишчилари. 13. Ҳар хил турдаги машиналар ва техникаларни бошқарувчи, созловчи ва таъмирловчи операторлар. 14. Хавфли моддалар ишлатиладиган ишларда бевосита банд бўлган ишчилар ва мутахассислар. 15. Лаборатория ва лаборатория-технология ишларини бажарадиган лаборантлар, техниклар ва муҳандислар. 16. Бевосита дала ишларида, кон қазиш, бурғилаш ёки ишлаб чиқариш объектларидаги ишларда банд бўлган геологлар, геофизиклар, гидрогеологлар, топографлар, маркшейдерлар. 17. Ишлаб чиқариш объектларида бевосита иш бажариш билан боғлиқ бўлган ёки назорат функцияларини бажараётган ишлаб чиқариш-технологияси, энергомеханика ва меҳнат муҳофазаси хизматлари техниклари, муҳандислари. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling