Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz

 
II-
Бўлим. ТАРМОҚДА МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ 
 
6.
Геология тармоғини тизими асосида меҳнат муҳофазасини бошқариш қуйидаги 
даражаларда амалга оширилади: 
6.1. 
Биринчи даража (I) иш объекти (бурғилаш қурилмаси, шурф, штольня, устахона
лаборатория, қозонхона, участка, отряд ва ҳ.к.); 
6.2. 
Иккинчи даража (II) ўз таркибига бир нечта иш объектини қўшувчи ишлаб чиқариш 
бўлинмаси, учинчи бошқариш даражасига бўйсунади (партия, цех, шахта, лаборатория, гараж 
ва ҳ.к.); 
6.3 
Учинчи даража (III) тўртинчи бошқариш даражасига бўйсунувчи ёки Давгеолқўм 
тизимига тўғридан-тўғри кирувчи корхона ва ташкилотлар (институт, экспедиция, давлат акция 
пакети устун келадиган акциядорлик жамияти,бошқа юридик мустақил ташкилотлар); 
6.4. 
Тўртинчи даража (IV) давлат геология корхонаси; 
6.5. 
Бешинчи даража (V) Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар 
Давлат қўмитаси. 
7. 
III ва IV бошқариш даражалари раҳбарлари, ишлаб чиқаришнинг хусусияти, ташкилот, 
корхоналарнинг тузилиши, қуйи бўлинмаларнинг вазифаларидан келиб чиққан ҳолда буйруқ 
орқали ҳар бир бўлинмани тегишли меҳнат муҳофазасини бошқариш даражасига қарашлигини 
белгилайди. Ташкилот, корхона бошқарувининг у ёки бу даражаси истисно қилиниб тузилган 
ҳолда, юқори даражадаги раҳбар, истисно қилинган даража вазифасини бажариш тартибини 
беоооооооооолгилайди. Одатга кўра, юқори турувчи даража жойида мавжуд бўлмаган қуйи 
даража вазифаларини бажаради. 
III-
Бўлим. МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИНИ БОШҚАРИШНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ 
 
8. 
Меҳнат муҳофазасини бошқариш қуйидаги вазифаларни ҳал этишни кўзда тутади (1-
жадвал): 

меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ва тадбирларни одатдаги ва истиқболли 
режалаштириш; 

геология-қидирув ишлари лойиҳаларида меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрлари 
талабларига амал қилиш; 

касбий танлов, тайёрлов, ходимларни иш юритишда хавфсиз услуб ва усулларга ёки 
ишларни бажаришга раҳбарлик қилиш ҳуқуқини олишга ўқитиш; 

ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, механизмлардан фойдаланилганда хавфсизликни 
таъминлаш

ишлаб чиқариш жараёнини юритишда хавфсизликни таъминлаш; 

ишлаб чиқариш бинолари ва ишоотларини қуришда ва улардан фойдаланишда 
хавфсизликни таъминлаш; 

объектларнинг ёнғинга қарши ҳимоясини таъминлаш; 

ишловчиларга даволаш-профилактика хизматини ташкил этиш

ишловчиларга санитария-маиший хизматини ташкил этиш; 

меҳнатни санитария-гигиена шароитларини тартибга солиш; 

ишловчиларни махсус кийим, махсус пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан 
таъминлаш; 



1-
Жадвал 
Корхонада хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш борасидаги вазифалар мажмуи 
Корхонада хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш вазифалари 
Ташкилий ишлар ва ходимлар билан ишлаш 
Меҳнат 
муҳофазаси 
ишларини 
режалаштириш 
Ходимларни 
касби бўйича 
танлаб олиш 
Хизматчиларни 
меҳнат 
муҳофазаси 
бўйича ўқитиш 
Хизматчиларга 
энг қулай 
меҳнат ва дам 
олиш 
тартибини 
яратиш 
Меҳнат 
муҳофазаси 
бўйича 
маълумотни ва 
ташвиқотни 
таъминлаш 
Меҳнат 
муҳофазаси 
шароитлари 
ҳолатини 
назорат қилиш 
Ишлаб 
чиқаришда 
ходимларни 
суғурталаш 
Меҳнат хавфсизлигини муҳандислик таъминоти 
Ишларни 
лойиҳалашда 
меҳнат 
муҳофазаси 
талабларига 
риоя қилиш 
Ишлаб чиқариш 
асбоб-
ускуналаридан 
фойдаланилган
да 
хавфсизликни 
таъминлаш 
Ишлаб чиқариш 
жараёнида 
хавфсизликни 
таъминлаш 
Ишлаб чиқариш 
бинолари ва 
иншоотларини 
хавфсизлигини 
таъминлаш 
Меҳнатни 
санитария 
гигиеник 
шароитларини 
тартибга солиш 
Хизматчиларни 
шахсий ҳимоя 
воситалари 
билан 
таъминлаш 
Объектларни 
ёнғинга қарши 
ҳимоясини 
таъминлаш 
Хизматчиларга санитария-маиший ва даволаш-профилактика хизматини ташкил этиш 

ишловчиларга энг қулай меҳнат ва дам олиш тартибини яратиш; 

корхона хизматчилари соғлиғи ва ҳаётини давлат суғуртасидан ўтказиш; 

меҳнат муҳофазаси бўйича тарғиботни ва хабардорликни таъминлаш; 

ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсизлиги ва шароитлари ҳолати назоратини таъминлаш; 
9. 
Юқорида келтирилган (қайд этилган) ҳар бир вазифани бажаришга қаратилган иш 
таркиби меҳнат муҳофазаси бўйича тегишли қонунчилик ва бошқа давлат меъёрий ҳужжатлари, 
қоидалар, стандартлар, хавфсизлик меъёрлари, талаблари юқори хўжалик органлари ва 
назорат органлари кўрсатмаларида аниқ белгиланган. 
3.1. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling