Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


Хизматчиларни касбий танлаш. Касбий тайёрлаш


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz

Хизматчиларни касбий танлаш. Касбий тайёрлаш, 
малакасини ошириш 
 
29. 
Геология ташкилотларига ишга қабул килинаётган мутахассислар тегишли ишларга 
раҳбарлик (олиб бориш) қилиш ҳукуқини берувчи олий ёки махсус ўрта маълумоти ҳақида 
ҳужжатга эга бўлишлари шарт. 
30. 
Кончилик, бурғилаш ёки портлатиш ишларига техник раҳбарликка махсус тоғ-техник 
маълумотига эга бўлган ёки махсус ўқув юртларини ёки тоғ, бюурғилаш ёки портлатиш 
ишларига техник раҳбарлик ҳуқуқини берувчи курсларни тамомлаганларга ижозат берилади. 
Қайд қилинган мутахассисларни ишга қўйиш тартиби кон назорати давлат органларининг 
кўрсатмаларида аниқ белгиланган. 
31. 
Геология-қидирув ускуналари, техникаси, механизмларни бошқариш ва ўта хавфли 
ва мураккаб ишларни бажаришга махсус тайёргарликни ўтаган (курсларда, махсус ўқув ва 
касбга тайёрлаш муассасаларида) ва тегишли ишларни (машинистлар, ҳайдовчилар, кон 
ишчилари, портлатувчилар, операторлар, пайвандчилар, электриклар, юк кўтариш машиналари 
ва қозонхона назорати объектларида ишловчилар) бажариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларга 
(гувоҳномалар, аттестатлар, портлатиш ишчисини ягона китобчаси ва ҳ.к.) эга бўлган шахслар 
қўйилади. 
32. 
Ишловчиларни касбий танловига уларнинг касбий ва психофизиологик 
лаёқатлигини тиббиёт органлари ва (назарда тутилган ҳолатларда) назорат органлари 
томонидан тасдиқланиши лозимлиги ҳам киради. 
33. 
Ишлаб чиқаришда ишчиларни касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш икки хил 
усул орқали амалга оширилади: курсларда ва якка тартибда. 
Курс орқали тайёрлаш ишлаб чиқаришдан озод этилган ҳолда ўқув-курс комбинатлари 
(пунктлари), ходимларни тайёрлаш маркази ва бошқа касб-ҳунар-техник муассасаларида 
амалга оширилади. 
Якка тартибда тайёрлашда ўқитилаётган шахс назарий курсни мустақил ўрганиб, ишлаб 
чиқаришни эгаллашни иш жойида малакали ишчи-мураббий раҳбарлигида ўтади ва ташкилот 
комиссиясида малакаси бўйича имтиҳон топширади. 
34.
Ўқитишни барча турлари белгиланган тартибда тасдиқланган дастурлар орқали 
амалга оширилади.Ишлаб чиқаришдан озод этилмаган ҳолда якка тартибда тайёрланадиган 
касблар ва мутахассисликлар рўйхати тармоқ «Ўқув-курс тармоғи орқали ишлаб чиқаришдан 
озод этилган ҳолда ўқитилиши лозим бўлган касб ва мутахассисликлар рўйхати» да 
белгиланган (2-илова). 
35. Ишчиларни қайта тайёрлаш, иккинчи касбларга ўргатиш ва малакасини ошириш 
усуллари янги ишчиларни тайёрлаш усулларига ўхшаш. 
3.4. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling