Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


Ишловчиларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz

Ишловчиларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш 
 
36. Тармоқ корхоналарида меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларни текшириш 
ишлари «Давгеолқўм корхоналарида меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларни 
текширишни ташкил этиш Низоми»га мувофиқ олиб борилади (3-сонли илова) ва 
қуйидагилардан иборат: 

кириш инструктажи (йўл-йўриқ бериш)ни ўтказиш (шу жумладан ИТХ); иш ўринларида 
бирламчи иструктажни(йўл-йўриқ кўрсатиш) ўтказиш; иш ўринларида ҳар чоракда қайта 
инструктаждан ўтказиш; навбатдан ташқари ва мақсадли инструктажларни ўтказиш; 

иш жойларида стажировка (тажриба муддати) ўтиш; 

хавфсизлик қоидаларида назарда тутилган (электро-техник ходимларни ўқитиш, 
портловчи, радиоактив ва бошқа хавфли моддалар билан ишлаш ва уларни транспортда 
ташишга ўргатиш, ихтиёрий кўмаклашувчи тузилмалар аъзоларини ўқитиш, авария ҳолатларида 
кон ишчиларини қоида бўйича ҳаракат қилишига ўқитиш, технологик ишчиларни юкларни 
боғлаш ва ердан юк кўтарадиган механизмларни бошқариш қоидаларига ўқитиш ва ҳ.к.) 
ҳолларда ишловчиларни хавф туғдирадиган ишларга қўйишда махсус ўқитиш; 

бахтсиз ҳодиса натижасида шикастланганларга тиббиёт ходими келгунча бирламчи 
ёрдам кўрсатишга ўқитиш; 

касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнида меҳнат хавфсизлиги 





масалаларини ўргатиш; 

тадбирлар режасига мувофиқ иш раҳбарлари ва мутахассисларни алоҳида дастур 
бўйича семинарлар ва курсларда ўқитиш; 

белгиланган муддатларда ишчилар ва мутахассисларни меҳнат муҳофазаси бўйича 
қоидалар, меъёрлар ва йўриқномаларни бирламчи, даврий ва навбатдан ташқари текшириш. 
37. 
Ташкилотлардаги барчак касблар ва иш турларига меҳнат муҳофазаси бўйича 
«Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиш Низоми» асосида ишлаб чиқилган 
йўриқномалар қўлланилиши лозим. Жойларда Давгеолқўмнинг меҳнат муҳофазаси бўйича 
Намунавий йўриқномалари, агар улар касаба уюшма қўмитаси билан келишилиб ташкилот 
буйруғи билан амалга киритилган бўлса, кўлланиши мумкин. 
38. 
Ҳар бир ишловчи ўз иш ихтисослигига ёндашган ҳолда меҳнат муҳофазаси бўйича 
йўриқнома билан қўл қўйиш орқали таништирилиши лозим. Меҳнат муҳофазаси бўйича 
йўриқномалар ишчилар қўлига берилиши ёки кўринадиган жойга илиниши ёки ишловчилар 
фойдаланиши осон жойда сақланиши лозим. 
3.5. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling