Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси
Ишлаб чиқариш жараёнларини юритишда
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
СУОТ uz
Ишлаб чиқариш жараёнларини юритишда
хавфсизликни таъминлаш 41. Ишлаб чиқариш жараёнларини юритишда хавфсизликни таъминлаш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади: - 3.2 - банддаги талабларга мувофиқ объектларни сифатли лойиҳалаш ва ишчи ҳужжатлари билан таъминлаш; - иш бошлашда ва иш бажариш жараёнида иш ўринларини, асбоб-ускуналарни, иш қуролларини, назорат ва ҳимоя воситаларини, транспорт воситаларини, энергия хўжалигини текширувдан ўтказиш; 9 - лойиҳалаш ҳужжатлари, технологик регламентлар, паспортлар, наряд-топшириқлар, меҳнат муҳофазаси бўйича қоида ва йўриқномалар, санитария ва ёнғинга қарши меъёрлар талабларини бажариш; - хавфи юқори ишларни бажаришда муҳандисликни таъминлаш, раҳбарлик ва назоратни амалга ошириш (нарядларни, наряд-йўлланмаларни, рухсатномаларни, хизматчиларга ижозат бериш ва ҳ.к., авария ва фавқуллодда ҳолатларни олдини олиш ва бартараф қилишга махсус тадбирлар (режалар) тузиш, сақловчи ва ҳимоя мосламалари, шахсий ҳимоя воситаларини ишлатиш); - кон-геологик ва бошқа шароитлар ўзгарганда лойиҳалаш ҳужжатларига, паспортларга, иш юритишга берилган нарядларга тезкорлик билан аниқлик киритиш; - белгиланган технологиядан четга чиққанда, бузилишини бартараф этиш, мураккаб аҳволни ва аварияларни авария ҳолати рўй берганда тезкор чоралар кўриш, технология чигаллашишига йўл қўймаслик ва ишловчиларни хавфсизлигини таъминлаш учун корхонанинг тегишли хизматларини( шу жумладан ҳарбийлаштирилган қисмларни) жалб этиш; - ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни бошқаришни диспетчер тизимини жорий этиш, замонавий алоқа воситалари ва сигнализацияни қўллаш; - қўл меҳнатини механизациялаш ва автоматлаштириш, хавфсиз технологик жараёнларни кўпроқ жорий қилиш; - фойдаланишга топширилаётган хавфсизлик қоидалари ва меъёрларига тўлиқ жавоб берадиган янги ва реконструкция қилинаётган геология-қидирув объектларини комиссиялар орқали қабул қилиш; - бўлинмаларни далага чиқиши учун анжом-аслаҳалар билан бут қилиш ва тайёрлигини текшириш ва уларни геология-қидирув, гидрогеология, геокимё, топогеодезия, радиометрия, геоэкология ва бошқа турдаги ишларни тугатганларидан сўнг базага қайтишини таъминлаш; - амалдаги низомга мувофиқ кон-қидирув, кўчкига қарши, ёнғин ва бошқа хизматларни тузиш, бутлаш ва тайёр ҳолда ушлаш; - хавфли экзоген (ташқи) жараёнларни башоратлаш бўйича профилактика ишларини ташкил этиш, уларни лойиҳаланаётган ва олиб борилаётган геология-қидирув ишларига таъсиридан огоҳ қилиш; - транспортдан авариясиз фойдаланишни, вахта транспортида ташиладиган одамларни хавфсизлигини ташкил этишни режалаштириш ва керакли тадбирларни бажариш; - меҳнат муҳофазаси қоидалари ва меъёрлари ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ портловчи, тез ўт оладиган, радиоактив ва заҳарли материал ва моддаларни сақлаш, транспортда ташиш ва ишлатилишини таъминлаш; - экспертизадан белгиланган тартибда ўтмаган, сўнгги рухсат этилган меъёрлари ишлаб чиқилмаган зарарли моддаларни ишлаб чиқаришда ишлатилишини тақиқлаш; - иш зоналарида зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари даражасини тезк ор назорат қилиш, одамлар ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирадиган шароитларда ишларни бажаришни тақиқлаш; - иш олиб бориш шароитларини ўзгаришига мувофиқ меҳнат хавфсизлиги ва технологияси бўйича инструктив-меъёрий ҳужжатларни (қоидалар, йўриқномалар, низомлар, меъёрлар, услублар ва ҳ.к.) ўз вақтида қайта ишлаб чиқиш. 3.7. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling