Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz

3.15. 
Ишлаб чиқаришда ходимларни 
суғурта қилиш 
80. 
Ўзбекистон Республикасини «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунини 15 - 
моддаси асосида ҳамда «Нефт, газ, кўмир казиб чиқариш ва геология - қидирув ишлари 
тизимидаги ходимларни мажбурий давлат шахсий суғурта қилиш тўғрисида» ги Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16 июлдаги 365-сонли қарорига мувофиқ 
ташкилот ва корхона ходимларининг хизмат вазифаларини бажараётгандаги фаолияти юқори 
даражадаги хавф-хатар билан боғлиқ бўлса, уларни ишлаб чиқаришда мажбурий суғурта қилиш 
лозим. 
81. 
Бажарилаётган ишларнинг турларига ҳамда Давгеолқўм тармоғи ходимларининг 
мажбурий давлат шахсий суғурта килинадиган касблар ва мансаблари рўйхати (Илова №6) 
тавсиясини ҳисобга олган ҳолда, ташкилот раҳбарлари суғурта килинадиган ходимларнинг 
рўйхатини корхона ва ҳар йили тузадилар ва тасдиқлайдилар. 
82. 
Суғурта қилиш шартномалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 
тегишли тоифаларда суғурта қилишни амалга ошириш лицензиясига эга бўлган суғурта қилиш 
ташкилотлари томонидан тузилади, (жумладан Давгеолқўм билан суғурта қилиш соҳасида 
ҳамкорлик қилишга бош битим тузган «Кафолат» Давлат акциядорлик компаниясининг ҳудудий 
бўлимлари). 
83. 
Хавфсизлик қоидалари ва низомларига мувофиқ ташкилотларда кўнгилли қутқариш 
тузилмалари (кўнгилли ўт ўчириш дружиналари, кўнгилли тоғ-қутқариш командалари)ни 
аъзоларининг соғлиғини ва ҳаётини ҳам, агар улар асосий иш жойларида суғурта қилинмаган 
бўлсалар, суғурта қилиш лозим. 
84. 
Ходимлар одатда бир йил муддатга суғурта қилинади. Суғурта килиш ва суғурта 
тўлов пулларини, суғурта ва суғурта бадалининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси давлат суғурта қилиш Бош бошқармасининг 1994 йил 20 
июлдаги 62-сонли Йўриқномалари ва суғуртачилар билан тузилган тегишли шартномалар 
орқали тартибга солинади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling