Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


  Меҳнат муҳофазаси аҳволи назорати


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz

3.16. 
Меҳнат муҳофазаси аҳволи назорати 
 
85.
Меҳнат муҳофазасини ва ММБТ амалга оширилишини назорати ходимларнинг меҳнат 
шароитларини текширишга, лойиҳалар, стандартлар, меъёрлар, қоидалар ҳамда бошқа меҳнат 
муҳофазаси бўйича ҳужжатлардан четга чиқилишини аниқлаш, хизматчи гуруҳлар, бўлинмалар 
ва айрим мансабдор шахсларни меҳнат муҳофазаси бўйича мажбуриятларини бажаришларини 


17 
текшириш, аниқланган камчиликларни самарали бартараф этилишига қаратилиши лозим. 
86. 
Идоравий назоратнинг асосий турлари: 
- I-I
II бошқариш раҳбарлари, бўлинмалари, ташкилотлари, бошқа мансабдор шахслар ва 
мутахассисларни уч босқичли оператив назорати; 

ихтисослаштирилган хизматларни назорати (меҳнат муҳофазаси (Илова №9), радиация 
хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, транспортни йўл ҳаракати хавфсизлиги); 

юқори органларнинг назорати; 
87. 
Беш босқичлик бошқариш даражаларида бевосита олиб бориладиган идоравий 
назоратнинг принципиал чизмаси 2-жадвалда кўрсатилган. 
Ишлаб чикаришга оид вазифаларни бажармайдиган ёки ўзларининг таркибида шундай 
бўлинмаларга (институтлар, Давгеолахборотмарказ, геология музейи, техникум, моддий-
таъминот ташкилотлари, санаторийлар ва ҳ.к.) ўзларининг низомлари билан бутун ташкилот ёки 
унинг айрим бўлинмалари хизматчиларини меҳнат шароитларини назорат қилиш учун ММБТ 
тавсияларидан фарқ киладиган тартиб ўрнатишлари мумкин. 
88. 
Уч босқичли оператив (маъмурий-жамоатчилик) назоратни ўтказишда меҳнат 
муҳофазаси бўйича вакилларнинг (1-даража), бўлинмаларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича катта 
вакиллари, касаба уюшмаларининг цех кўмиталари (II даража), меҳнат муҳофазаси бўйича 
комиссия раислари, ташкилотларнинг касаба уюшма кўмиталари раислари ва аъзолари (III 
даража)нинг иштироки кўзда тутилади. 
89. 
Назоратнинг I ва II даражаларида қуйидагилар текширилади: 

иш жойларини ҳолати ва тўғри ташкил қилиниши; 

ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлари, майдонлари, ўтиш ва транспортда юриш 
жойлари, йўлакларнинг ҳолати; 

технологик асбоб-ускуналар, асбоблар, аппаратура, юк кўтариш ва транспорт 
воситалари, электр қурилмаларнинг шайлиги ва улардан тўғри фойдаланиш;

шамоллатиш ва сунъий иқлим ҳосил қилувчи ускуна ва асбоблар, чанг ва газ ютгич 
қурилмалар, иситиш, сув-газ таъминоти, сувни чиқариб ташлаш, сиқилган ҳаво тизимларининг 
шайлиги; 

иш зоналари ва ускуналарида сақловчи ва ўраб олувчи мосламалар, алоқа, 
сигнализация, ўт ўчириш воситаларини мавжудлиги ва шайлиги; 

зарарли, заҳарли, ёнғин-портлашга хавфли модда ва материалларни сақлаш, 
транспортда ташиш ва ишлатиш тартиби; 
-
санитария-маиший хоналар ва қурилмаларнинг ҳолати; 

шахсий ҳимоя воситаларининг мавжудлиги ва хизматчилар томонидан тўғри 
ишлатилиши;

ходимларда хавфи юқори бўлган ишларни бажаришга рухсатноманинг мавжудлиги; 

объектларда иш юритишга техник ҳужжатлар мавжудлиги, хавфсиз иш бажариш учун 
лойиҳалар, технологик регламентлар, паспортлар, қоидалар ва йўриқномаларнинг талабларини 
бажарувчилар томонидан тўлиқ ва сифатли бажарилиши, хизматчиларни меҳнат интизомига 
риоя қилишлари; 

юқори бошқарув даражалари комиссиялари ва ходимларининг журналларда қайд 
қилинган фикрларини бажарилиши. 
90. Юқори даража назоратида куйидагилар текширилади: 

меҳнат муҳофазаси бўйича ташкилий-техник тадбирлар режаси, жамоа шартномалари 
ва битимларда назарда тутилган техника хавфсизлиги, саноат санитарияси, транспорт ҳаракати 
хавфсизлиги, ёнғин ва радиация хавфсизлиги тадбирларининг бажарилиши; 

буйруқлар, фармойишлар, ДИК ва юқори турувчи хўжалик органлари Ҳайъати 
қарорларини ва назорат қилувчи ва кузатувчи органлар шахсларнинг ёзма кўрсатмаларини 
бажарилиши; 

бахтсиз ҳодисалар, авариялар, ёнғинлар, бошқа фавқулодда воқеаларни текшириш 
натижалари бўйича тадбирларни бажарилиши; 

меҳнат муҳофазаси бўйича ишчи ва мутахассисларни ўқитиш, инструктаж қилиш ва 
билимларини текширишни сифатли ташкил этиш; 

ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини, бино ва ишоотларини, техникани, технологик 
коммуникация ва тизимларни хавфсиз ишлатишни ташкил этиш; 

мавсумий бўлинма (партия, отряд, бригада)ларни тайёргарлигини ва дала ишларига 
чиқишини ташкил этиш; 

ташкилотнинг одамларни ва хавфли юкларни транспортида ташишда хавфсизликни 
таъминлаш; 


18 

ишловчиларга санитария-гигиеник ва даволаш-профилактика хизматини ташкил этиш, 
зарарли меҳнат шароитлари учун хизматчиларга имтиёзлар ва компенсациялар бериш; 

бўлинмаларни санитария-маиший хоналар ва қурилмалар билан таъминлаш ва уларга 
қараш; 

хизматчиларни шахсий ҳимоя воситалари билан ўз вақтида ва тўлиқ таъминланганлиги; 

хавфли саноат объектларида аварияларни ва бошқа фавқулодда ҳодисаларни 
бартараф қилиш режасининг мавжудлиги, кўнгилли авария командаларини ишлашга 
тайёргарлиги; 
- 89-
банднинг регламентига мувофиқ объект ва участкаларда меҳнат хавфсизлиги ва 
шароитларҳолатини; 

ўрнатилган меҳнат ва дам олиш тартибига хизматчиларни риоя қилиши; 

меҳнат муҳофазаси бўйича кабинетлар ва бурчаклар, ўқув пунктларининг мавжудлиги 
ва ҳолати, уларни ишини ташкил қилиниши; 

ташкилот ва бўлинмаларни меҳнат муҳофазаси бўйича норматив ҳужжатлар (қоидалар, 
меъёрлар, низомлар, йўриқномалар), ахборот ва тарғибот воситалари (плакатлар, хавфсизлик 
белгилари, стендлар ва ҳ.к.) билан таъминланганлиги; 

бахтсиз ҳодисалар,йўл-транспорт ҳодисалари, ёнғинларни ўз вақтида ва тўғри 
текширилиши; 

меҳнат муҳофазаси бўйича ишларга ва тадбирларга ажратиладиган маблағларни тўғри 
сарфланиши; 

хавфсизлик техникаси бўйича ҳужжатларнингмавжудлиги ва уларни олиб борилиши; 

меҳнат муҳофазаси масалаларидаги мажбуриятларни фунционал хизматлар, ДИК, қуйи 
бўғин бошқарувлари раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари томонидан тўлиқ ва сифатли 
бажарилиши. 
91. Меҳнат муҳофазасини ҳолати назоратини кўздан кечириш ва текшириш орқали 
амалга оширишдан ташқари, уни идоравий бўлмаган махсус бўлинмалар (хизматлар) ва 
ташкилотлар томонидан белгиланган тартиб ва муддатларда меҳнат ва атроф муҳит 
шароитлари параметрларини, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва технологик жараёнларнинг 
хавфсизлигини, назорат-ўлчов асбобларини (НЎА) текширишни метрологик ўлчовлар ёрдамида 
амалга оширадилар. 
92. 
Корхона назоратини идоравий усулларидан бири қилиб, хавфсизлик техникаси 
бўйича тузилмавий бўлинмалари орасида ўзаро текширувлар ўтказиш назарда тутилиши 
мумкин. 
93. 
Идоравий назоратни ўтказиш муддатлари қуйидагича тартибга солинади: 
а) III-IV даражалар назорати комиссияларнинг меҳнат муҳофазаси аҳволини текшириш 
режалари бўйича-корхона ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарларининг муайян даврга (чорак, 
ярим йиллик, йиллик) тасдиқланган графиклари; 
б) «Меҳнат муҳофазаси кунлари»ни ўтказиш бўйича III даража корхона ва 
ташкилотларнинг буйруқлари; 
в) меҳнат шароитларини, асбоб-ускуналарни, назорат-ўлчов асбобларини асбоблар 
ёрдамида текшириш ва ўзаро текшириш бўйича-меҳнат муҳофазаси бўйича ташкилий-техник 
тадбирларнинг режалари, ташкилотларнинг буйруқлари; 
г) алоҳида бўлинмаларни ёки алоҳида иш йўналишларини мақсадли текшириш бўйича 
Давгеолқўм, ташкилотлар, корхоналар буйруқлари, фармойишлари, ДИК (коллегияни) 
қарорлари; 
д) ихтисос бўйича мутахассисларнинг якка тартибдаги назорати графиклари, сафар 
фармойишлари, бўлим ва хизмат раҳбарларининг кўрсатмалари; 
е) назорат хизматлари (ММ,ҲХ,ЁХ,РХ) мутахассисларининг текширишлари бўйича 
хизматларнинг оператив режалари, раҳбарлар ва жамоа органларининг қарорлари. 
94. 
Шикастланиш юз берган, иш ўринларида меҳнат шароитлари ёмонлашган, меҳнат 
муҳофазаси бўйича алоҳида иш режими киритилган ташкилот (ёки алоҳида бўлинма)ларда 
раҳбарлар (ДИК)нинг қарорлари билан II-IV даражаларда режали оператив назорат ўтказиш 
даври, ишлар хавфсизлиги аҳволини яхшиланишини таъминланишига қадар қисқартирилиши 
лозим. 
95. 
Маҳкамавий текширишлар натижасида топилган нуқсон ва камчиликлар смена 
журналларида, «Меҳнат муҳофазаси аҳволини текшириш журналларида», далолатномаларда, 
кўрсатмаларда, маълумотномаларда кўрсатилиб, уларни бартараф қилиш бўйича таклифлар, 
муддатлар ва тегишли ишларни бажариш учун жавобгар шахслар белгиланиб, ёзма равишда 
расмийлаштирилади. 


19 
Иш объектларида одамларни ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирадиган ёки фавқулодда 
авария ҳолатига олиб келадиган хавфсизлик қоидаларини ва меъёрларини бузилишлари 
аниқланган ҳолларда объект (участка, ускуна)даги ишлар, текширувчи шахслар томонидан 
тўхтатилиши ва бу тўғрида объектлардаги ҳужжатларда қайд қилиниши лозим. 
96. 
Ташкилот ва корхоналарнинг меҳнат муҳофазаси хизматлари хамма текширишлар 
асосида идоравий назоратни, маълумотларни йиғиш ва тайёрлаш, таклифларни киритишни 
мувофиқлаштириш бўйича ташкилий-методик ишларни таъминлайдилар. 
97.
Тармоқ корхоналарида меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя 
қилишнинг давлат назорати ва текширувини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан 
қуйидагилар бажарадилар: 

кон назорати ва саноатда ишларни хавфсиз олиб борилиши назорати Давлат 
инспекцияси; 

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг меҳнат муҳофазаси 
Бошқармаси ва меҳнат шартларини Давлат инспекцияси; 

Давлат санитария- эпидемиологик хизмати; 

«Ўздавэнергоназорат» электр энергетика назорати Давлат инспекцияси; 

Давлат ёнғин назорати. 
98. 
Корхоналар ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси бўйича конунчиликка оид ва 
бошқа норматив актларга риоя қилинишини жамоатчилик назоратини меҳнат жамоалари ва 
касаба уюшмаси ташкилотлари номидан улар сайлайдиган меҳнат муҳофазаси бўйича 
вакиллари амалга оширадилар (илова №10). 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling