Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ 
ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ 
КЕЛИШИЛГАН: 
«Саноатконтехназорат» Давлат 
инспекциясини Геология-қидирув
ишларини назорати бўйича тармоқ 
инспекцияси бошлиғи 
К.С.Хўжаев 
2004 йил 22 декабр 
ТАСДИҚЛАНГАН 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВГЕОЛҚЎМИ
2004 йил 24 декабрдаги
85-
сонли буйруқ 
Ўзбекистон ёқилғи-энергетика,
геология ва кимё саноати
ходимлари касаба уюшмаси
Марказий Қўмитаси Раиси 
А.Ҳ.Ғуломов 
2004 йил 23 декабр 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА 
МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ 
КОРХОНАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИДА 
МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИНИ БОШҚАРИШ 
ТИЗИМИ 
иккинчи нашр, қайта ишланган ва тўлдирилган 
Тошкент 2004 й.



Ушбу Давгеолқўмнинг меҳнат муҳофазасини бошқариш тизими (ММБТ) Ўзбекистон 
Республикасида меҳнат масалалари бўйича қонунчиликка оид ва меъёрий базаларда 
киритилган ўзгаришлар, тармоқ корхоналарини ишлаб чиқаришда хавфсиз меҳнат 
шароитларини яратиш борасидаги ташкилий-профилактик амалиётлари асосида 2004 йил 1 
сентябрдаги ҳолат бўйича қайта ишлаб чиқилган ва тўлдирилган. 
ММБС Давгеолқўмнинг меҳнат муҳофазаси хизмати томонидан ишлаб чиқилган (Еременко 
В.М.) 
Тизим рус тилидан давлат тилига Ш.А.Халимтаев томонидан ўгирилди. 
Умумий муҳаррирлик геология-минералогия фанлари доктори профессор Б.А.Исаходжаев 
томонидан амалга оширилди. 



I-
Бўлим. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 
 
1. 
Меҳнат муҳофазаси Давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси ваколат берган Давлат органи Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини 
ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги томонидан амалга оширилади. 
2. 
Меҳнат муҳофазаси соҳасидаги давлат сиёсати қуйидаги тартибга таянади:
хизматчининг ҳаёти ва саломатлиги корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти 
натижаларидан устунлиги; 
меҳнат муҳофазаси соҳасидаги ишларни бошқа иқтисодий ва ижтимоий йўналишлар 
билан мувофиқлаштириш; 
корхоналарнинг мулкчилик шаклидан ва хўжалик юритишидан қатъий назар меҳнат 
муҳофазаси соҳасида ягона тартиб ўрнатиш; 
экологик хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш ва иш жойларида атроф муҳит 
ҳолатини мунтазам назорат қилиш; 
меҳнат муҳофазаси талабларини корхонанинг ҳамма жойида бажарилишига қараб туриш 
ва назорат қилишни амалга ошириш; 
хавфсиз техника, технология ва ишловчиларни ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш ва 
жорий этишни рағбатлантириш; 
мамлакатда ва ҳорижда меҳнат муҳофазаси соҳасида эришилган фан, техника ва илғор 
тажрибаларни кенг қўллаш; 
хизматчиларни бепул махсус кийим, пойабзал, шахсий ҳимоя воситалари, даволаш 
профилактика овқати билан таъминлаш; 
ишлаб чиқаришда рўй берган ҳар бир бахтсиз ҳодисани, касб кассалигини сўзсиз 
текшириб ҳисобга олиш, ҳамда шу асосида аҳолини ишлаб чиқаришдаги шикастланиш ва касб 
касаллиги даражасидан хабардор қилиш; 
ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса натижасида шикастланган ёки касб касаллигини 
орттирган хизматчилар манфаатини ижтимоий ҳимоя қилиш; 
касаба уюшмалари ва бошқа жамоат бирлашмалари, ташкилотлари ҳамда алоҳида 
шахсларни меҳнат муҳофазасини таъминлаш борасидаги фаолиятларини барча чоралар билан 
кўллаб-қувватлаш; 
меҳнат муҳофазаси муаммоларини ҳал этишда халқаро ҳамкорлик қилиш. 
3. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси корхона 
ва 
ташкилотларида 
меҳнат 
муҳофазасини 
бошқариш 
т и з и м и ( б у н д а н
кейин-
«ММБТ»)тармоқ корхона ва ташкилотлари хизматчиларига соғлом ва хавфсиз меҳнат 
шароитларини яратишнинг асосий йўналишларини, бу ишларни амалга оширишда ягона тартиб 
ва шаклларни, бошқарув органлари раҳбар ва мутахассисларини меҳнат муҳофазасини ташкил 
этиш ва назорат қилиш масалаларида намунавий мажбуриятларини белгиловчи тармоқ 
ҳужжати ҳисобланади ва ишлаб чиқаришни ҳамма даражаси бошқаруви умумий тизимига 
таркибий қисм сифатида киради. 
4. 
Бошқарувнинг барча даражасидаги раҳбарлари хизмат мажбуриятларига мувофиқ 
ишлаб чиқариш вазифаларини меҳнат муҳофазаси масалалари билан комплекс равишда ҳал 
этадилар ҳамда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш учун муҳандис ходимлар ва 
моддий техника билан таъминлашга тўлик жавобгардирлар. 
5. 
ММБТ қоида ва талабларини бажаришда ташкилий ишлар қуйидагилардан иборат: 
Давгеолқўм корхона, ташкилотлари хизмат ва бўлинмаларининг низомларини ишлаб 
чиқиш ва уларнинг фаолиятининг йўналишларига қараб меҳнат муҳофазаси масалаларини 
низомга киритиш; 

меҳнат муҳофазаси бўйича аниқ масалаларни бажариш учун раҳбар ходимлар, 
мутахассислар, ишчилар ва хизматчилар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш ва тегишли 
хизмат йўриқномаларини ишлаб чиқиш; 

меҳнат муҳофазаси бўйича лойиҳа ҳамда иш режалари ва тадбирларни тузиш; 

корхона ишлаб чиқариш фаолиятида хавфсизлик меъёр ва қоидаларининг норматив-
инструктив базасини яратиш; 

меҳнат муҳофазаси бўйича ходимлар, моддий техника ва молия таъминотини ташкил 
этиш; 

ташкилотларда меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрлари, лойиҳалар,технологик 
регламентлар,меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирлар, буйруқлар, қарорлар, фармойишлар, 
хавфсизлик ишлари бўйича кўрсатмалар, хизматчиларни мансаб вазифаларини бажарилишини 
идоравий назоратни ташкил қилиш учун меҳнат муҳофазаси хизмати ва бошқа хизматлар ҳамда 



меҳнат хавфсизлиги назорат комиссияларини тузиш; 

иш жойларида меҳнат шароитларини назорат қилиш, зарарли иш жойларида меҳнат 
килаётган хизматчиларга имтиёзлар ва компенсацияларни белгилаш, ишлаб чиқаришдаги 
хизматчиларни соғлиғи ва ҳаётини суғурта қилиш; 

меҳнат муҳофазаси ва шароитлари ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолаш, ишлаб чиқариш 
хавфсизлиги масалаларини бошқарув органларини ҳар бир даражасида мунтазам кўриб 
бориш, қоида бузувчиларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш; 

идоравий бошқарув органларини назорат қилувчи давлат ва жамоат ташкилотлари билан 
меҳнат муҳофазаси соҳасида ҳамкорлик қилиш; 
меҳнат муҳофазаси бўйича қонунчилик ва бошқа меъёрий актлар талабларини бажарилишига 
қаратилган буйруқлар, фармойишлар, қарорлар ва бошқа маҳкамавий ҳужжатларни 
чиқариш,хавфсиз меҳнатни ташкил этиш қоида ва меъёрларни бузилишини бартараф этиш; 

хавфсиз меҳнат шароитларини таъминланишини рағбатлантириш. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling