Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси
Ишлаб чиқариш ускуналаридан фойдаланишда
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
СУОТ uz
Ишлаб чиқариш ускуналаридан фойдаланишда
хавфсизликни таъминлаш 39. Бурғилаш, тоғ-кон қидирув, геофизик, синов, лаборатория, юк кўтариш ускуналаридан, электро-техник ва шамоллатиш қурилмалари, сув, иссиқлик ва газ таъминоти, қурилиш техникаси, алоқа воситалари, автомобил, кенг занжир тасмали транспорт ва ҳ.к. лардан фойдаланилганда хавфсизликни таъминлаш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади: - корхоналар тайёрлаш заводларидан оладиган ёки ўз кучлари билан тайёрлайдиган асбоб-ускуналарни техник шартларга, хавфсизлик қоидаларига меҳнат хавфсизлигининг стандартлар тизимига ва бошқа нормативларга мувофиқлигига кириш назоратини ўтказиш. - қўлланиладиган ускуналар, асбоблар ва буюм-анжомларнинг таъмирлаш-фойдаланиш қўлланмаларини (ҳужжатларини) аввалдан ўрганиш ва уларга амал қилиш; - эскириб ишдан чиққан ва маънавий эскирган ёки хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган асбоб-ускуналар ва транспорт воситаларини ўз вақтида кўрикдан ўтказиш, ҳамма турдаги таъмирлаш, замонавийлаштириш ишларини бажариш ва режага кўра алмаштириш; - курилиш техникаси, юк кўтариш воситалари, юк чангаллаш ва занжирли мосламалар, аппарат ва босим остида ишловчи идишлар (сосудлар), компрессор қурилмалар, пайвандлаш аппаратлари, транспорт воситаларини белгиланган муддатларда синов, техник кўрик, ревизия (тафтиш) дан ўтказилиши ва назорат органларида рўйхатга олдириш - меҳнат мухофазаси бўйича техник шартлар, қоида ва меъёрлар талабларига тўлиқ жавоб берувчи янгидан ўрнатилган, таъмирлашдан ўтган асбоб-ускуналар, транспорт воситаларини фойдаланишга топшириш; - асбоб-ускуналар, механизмлар ва мосламаларни ишлатишда бахтсиз ҳодисаларга олиб келган ёки юз беришига мойил конструктив камчиликлари бўйича ҳужжатлар йиғиш ва умумлаштириб, тегишли таклифлар тайёрлаб ускуна ишлаб чиқарувчи заводларига, тадқиқотчиларга ва назорат органларига тақдим этиш ҳамда ишлаб чиқариш ходимларини таништириш ва ишловчиларни шикастланиш эҳтимолини ва зарарли омилар таъсирини камайтириш чораларини ишлаб чиқиш; - амортизация муддатини ўтаб бўлган асбоб-ускуналар, транспорт воситаларини фойдаланишга яроқллиги ёки ҳисобдан чиқаришни аниқлаш. 40. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини (маҳсулотларни) якка тартибда ва майда серияда ишлаб чиқиш ва тайёрлашда хавфсизлик талабларига риоя қилиш «Якка тартибда ва майда серияда фойдаланиладиган жойларда йиғиладиган ишлаб чиқариш маҳсулотларини яратиш» ГОСТ 15005-86 талабларини ва уни кейинги ўзгаришларини ҳисобга олиш йўли билан амалга оширилади. 3.6. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling