Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


Объектларни ёнғинга қарши ҳимоясини


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz

Объектларни ёнғинга қарши ҳимоясини 
таъминлаш 
49. Ёнғин хавфсизлиги талаблари ишлаб чиқариш ва маиший бино ҳамда иншоотларни 
қуриш ва эксплуатация қилиш жараёнида, барча турдаги геология-қидирув, уларга боғлиқ ва 
ёрдамчи ишларни бажаришда, газ, иситиш ва электр тармоғи ва коммуникацияларни қуриш ва 
эксплуатация қилиш ва таъмирлашда, ёнғин хавфига мойил бўлган материалларни ишлатишда 
бажарилиши лозим. 
50. Объектларнинг ёнғин хавфсизлиги қуйидаги йўллар билан таъминланади: 

ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва меъёрлари қуриладиган ва реконструкция 
қилинадиган ишлаб чиқариш объектлари (бинолар, шахталар, бурғилаш ускуналари, 
лабораториялар, устахоналар, омборлар ва бошқалар), вахта қўрғонлари, станциялар, дала 
лагерлари ва ҳ.к. ларни лойиҳаларда ҳисобга олиш; 

геология-қидирув, геологик-хариталаш, гидрогеолгия ва ёрдамчи ишларни ўтказишда, 
бино, иншоот, асбоб-ускуна ва техника, омборлардан фойдаланилганда «Геология-қидирув 
ташкилотлари ва корхоналари учун ёнғин хавфсизлиги Қоидалари» да кўзда тутилган 
талабларга риоя қилиш; 

«Электр ускуналарини тузилиши қоидалари» (ЭТҚ), «Истеъмолчиларни электр 
ускуналарни техник эксплуатация қоидалари»(ЭТҚ)га мувофиқ электр асбоб-ускуналарни, 
электр мосламаларни ва электр линияларни тўғри ўрнатиш ва тайёр (шай) ҳолда ушлаш; 

ёнишга, портлашга мойил хавфли материалларни транспорт воситасида ташишда
сақлашда, омборлардан беришда ва ишлаб чиқариш жараёнида ишлатишда, оловли ишларни 
доимий ва вақтинчалик жойларда бажарилганда тегишли қоида ва йўриқномалар талабларига 
риоя қилиш; 

ишлаб чиқариш ва маъмурий объектларда иситиш асбоблари ва тизимларини ўрнатиш 
ва эксплуатация қилишда ёнғинга қарши меъёрларга риоя қилиш; 

ҳар йили ташкилотларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича ташкилий-техник тадбирлар 
режаларида кўзда тутилган объектларни ёнғинга қарши ҳимоясини кучайтириш тадбирларини 
ҳамда юқори хўжалик органлари ва Давлат ёнғин назорат органлари талабларини бажариш; 

ишлаб чиқариш, маданий маиший ва турар жой объектлари ва ҳудудларини ёнғинга 
қарши асбоб-ускуналар, техника, инвентар, ёнғинни сигнализацияси воситалари билан 
тасдиқланган меъёрлар асосида таъминлаш; 

объектларни ёнғинга қарши ҳимоя ҳолатини мунтазам равишда ҳамда ишловчиларни 
ёнғин хавфсилиги қоидалари ва йўриқномаларига риоя қилишларини назорат қилиш. 
51. 
Корхона ва ташкилотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга жавобгарлик биринчи 
раҳбарларга юклатилади ва улар ўз буйруқлари билан участкалар, цехлар, партиялар, 
бурғилаш ускуналари, шахталар, штолнялар, устахоналар, гаражлар, лабораториялар, 
омборхоналар ва бошқа ишлаб чиқариш объектлари ҳамда турар жой посёлкалари, дала база 
(лагер)лари, маданий ва санитар-маиший мақсаддаги объектларда ёнғинга карши тадбирлар ўз 
вақтида бажарилиши ва уларнинг ёнғинга қарши ҳолати учун жавобгарларни тайинлайдилар. 
Мансабдор шахсларнинг ёнғин хавфсизлигини белгиланган талабларига риоя 
қилинишида мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва жавобгарликлари лавозим йўриқномалари, ёнғин 
хавфсизлиги тармоқ қоидалари ва ушбу ММБТ нинг тегишли бандларида белгиланади. 
52. 
Ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш бўйича ишларни кучайтириш учун 


11 
амалдаги низомлар асосида ташкилотларда кўнгилли ўт ўчириш дружиналари (КЁД), ёнғин 
техник комиссиялар (ЁТК), кўнгилли кон-қутқарув командалари (ер ости тоғ объектларида) 
тузилади. 
Ташкилот ва корхоналарда ММБТ га мувофиқ меҳнат шароитларини назоратини ва 
хавфсизлигини таъминлаш бўйича доимий ишловчи комиссиялар (ДҲК) тузилганда ёнғин техник 
комиссиялари ДҲК аъзоларидан ёнғинга қарши тадбирларни бажарилишига бошлиқ ўринбосари 
жавобгалигида тузилиши мумкин ёки ЁТК лари вазифалари бутунлай ДҲКга юклатилади. 
53. 
Ёнғинга карши йўриқномалар ва ишловчиларни ёнғин хавфсизлиги қоида ва 
йўриқномалари бўйича билимларини текшириш меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқномалар ва 
билимларни текшириш билан бир пайтда «Давгеолқўм корхоналарида меҳнат муҳофазаси 
ўқитишни ва билимларни текширишни ташкил этиш Низоми» да кўрсатилган тартибда ва 
муддатларда ўтказилади. Бу ҳолда ёнғин хавфсизлиги йўриқномаси дастури меҳнат 
муҳофазаси бўйича кириш йўриқномаси дастурининг иш ўринларида инструктаж ўтказишнинг 
ҳамда ходимларнинг билимларини текшириш бўйича имтиҳон билетларининг бир қисми 
саналади. 
54. 
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мувофик 
ташкилотларда бажарилаётган ишларнинг ҳамма тури бўйича ёнғин хавфсизлиги чоралари 
йўриқномалар (ёки ёнғин хавфсизлиги талаблари касблар ва иш турлари бўйича меҳнат 
муҳофазаси бўйича йўриқномаларда ёритилади, одамларни, транспортни, қимматбаҳо мол-
мулк ва ҳужжатларни бинолардан ва ҳудудлардан ёнғин содир бўлишини назарда тутиб 
эвакуация чизмалари, хавфли ишлаб чиқариш объектларида (шахталар, портловчи моддалар 
омборларида радиоактив манба сақланадиган аварияни (ёнғинларни) бартараф этиш режалари 
ишлаб чиқилиши ҳамда фавқулодда ҳолатларда ходимларни ҳаракат қилиши ва ўт ўчириш 
қисмларини чақириш тартиби белгиланиши керак. 
55. Иш ўринлари, ишлаб чиқариш, маданий-маиший ва турар жой объектларида ёнғин 
хавфсизлигини ва назоратини таъминлаш меҳнат муҳофазаси масалалари билан комплекс 
ҳолда ушбу ММБТ да кўрсатилган тартибда амалга оширилиши лозим. 
56. 
Корхоналарда содир бўлган ёнғинларни текшириш ва ҳисобга олиш 
«Ёнғинларни хизмат доирасида текшириш ва ҳисобга олиш Низоми»га мувофиқ амалга 
оширилади.(Тармоқ ёнғин хавфсизлиги Қоидаларининиг IV иловаси). 
3.9. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling